Ўзбекистон: минглаб маданий бойликларнинг ноқонуний ташилиши олди олинди

Ўзбекистонда 2022 йил давомида 6420 дона маданий бойликнинг ноқонуний олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўхтатилган, улар бўйича 327 та экспертиза хулосаси расмийлаштирилган ва уларни музейларга топшириш учун кўрсатма берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълум қилган.

Қайд этилишича, маданий бойликларнинг ноқонуний айланиши олдини олиш мақсадида мамлакат ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, 2022 йилда 534 695 дона маданий бойлик бўйича жами 1625 та олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилган.

2022 йил июнь ойида ICESCO (Халқаро Ислом ташкилоти) томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 7 та маданий мерос объекти Бутунжаҳон Ислом олами дурдоналари рўйхатига киритилди.

Франция шаҳарсозлик институти ҳамкорлигида “Шаҳрисабз тарихий маркази” регенерация лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасига тақдим этилган.

Мавзуга доир мақола:

Маданий мерос объектларини муҳофаза этишда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. 30.10.2022