Одил Ёқубов. Диёнат (роман)

Китоб номи: Диёнат (роман) Муаллиф: Одил Ёқубов Нашриёт: Шарқ Йил: 1998 Мавзу: Ўзбек насри Саҳифа: 348 Ҳажм: 12,1 Mb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Одил Ёқубов. Диёнат: Роман. — Т.: «Шарқ» НМК Бош таҳририяти, 1998. — 348 б. давоми…

Драган Лукич (1928-2006)

Драган Лукич (Драган Лукић; 30 ноябрь, 1928 – 1 январь, 2006) – Сербия болалар шоири. ЁМҒИР ЁҒАР Булут ўхшар мушукка, Думи чўзилган тикка. Булут – узун соқолли, Булут – айғирдай ёлли. Булут –улкан майқўнғиз, Улар сони икки юз. Булутларга осмон давоми…

Бўрибой Аҳмедов. Искандарнинг ўчини Спитамендан оламизми? (1993)

Миллатнинг қадр-қиммати унинг ўтмиши, тарихи билан ўлчанади. Хўш, биз ўзбекларнинг ҳам ўтмишимиз, тарихимиз борми, ўзи? Бор, албатта. Ўрта Осиё, балки жаҳондаги бошқа халқлар, хусусан форслар, ҳиндлар, хитойлар сингари узоқ-узун тарихи бор ўзбекнинг ҳам. Археолог ва антрополог олимларимизнинг кўп йиллик изланишлари давоми…

Ўктам Султонов. Кўкалдош мадрасасининг қадимий вақфномаси ва унинг асосчиси

Кўкалдош мадрасаси Тошкентдаги ҳозиргача сақланиб қолган асосий архитектура ёдгорликларидан бири бўлиб, XVI асрнинг 60 йилларида Чорсу майдонида қурилган (умумий ўлчами 62,7 х 44,9 м, баландлиги 19,73 м). Дастлаб уч қаватли бўлган мадраса масжид, 38 та ҳужра, миёнсарой ва бошқа таркибий давоми…

Насимхон Раҳмон. Адабиёт – даврнинг акс-садоси

Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида дунё тилларини таснифлар экан, Нуҳ пайғамбарнинг учинчи ўғли Ёфасдан, яъни Абут-туркдан туркий халқлар келиб чиққани ва Абутурк пайғамбарлик тожи ҳамда элчилик мансаби билан қардошларидан юксаклигини, саралаб олинганини айтади. Алишер Навоий туркий тилни келиб чиқишига кўра давоми…

Марқабой Аматов (1953)

Марқабой Аматов (Маркабай Ааматов) 1953 йили Кара-Кулжа туманида туғилган. 1972–1975-йиллари Ўш давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. 1981–87-йиллари Қирғизистон Ёзувчилар уюшмасининг бадиий адабиёт бюросида хизматчи, 1987–1996-йилларда директор бўлиб ишлаган. 2007 йилдан Қирғизистон Республикаси давлат патент хизматида ишлайди. давоми…

Қалмоқ мақоллари (166 та)

• Узоқ бўлса-да қимматини бориб ол, қари бўлса-да қизни ол. • Эртак ўқиб олим бўлолмайсан. • Ароқ қадаҳдан бошқа ҳамма нарсани емиради. • Одамнинг тилидан ҳатто чақиртош титрайди. • Ўлимга маҳкум сичқон мушукнинг думи билан ўйнашади. • Бир аср жойида давоми…

Усмон Азим. Ишхонадаги кўргазма (ҳикоя)

Асрор Валиевич – ишнинг одами. Бугунги юмушни эртага қўймай, жон-жаҳди билан тиришиб ишлайдиганлар тоифасидан. У идорасига келиб тақаладиган юзлаб муаммоларнинг калаваларини қўлида маҳкам ушлаб туради. Бу калава чувалиб-чувалиб, адо бўлгунга қадар зинҳор-базинҳор кўздан қочирмайди. Дастурланган аллақандай машинадай бир меъёрда эринмай давоми…

Аваз Ўтар (1884-1919)

Аваз Ўтар – Аваз Полвонниёз (Ўтар) ўғли (1884.15.8 – Хива – 1919) — ўзбек маърифатпарвар шоири. Дастлаб мактабда, сўнг Хивадаги Иноқий мадрасасида ўқиди. 18 ёшларида шоир сифатида халқ ўртасида танилди. Муҳаммад Раҳим Соний (Феруз) Аваз Ўтар истеъдодига катта эътибор берган, давоми…

Ҳожи Муин (1883-1942)

Ҳожи Муин Шукрулло ўғли (1883.15.3, Самарқанд – 1942.27.7, Россия, Перм вилояти Соликамск шаҳри) — маърифатпарвар, шоир. 1901 йилда ҳаж сафаридан қайтгач, мактаб очиб, болаларни ўқитган. Аввал эски усулда, 1903—16 йиллар янги усулда муаллимлик қилган. Илгор жадид муаллими сифатида танилган. «Раҳнамои давоми…