Инклар кимлар?

Инклар 15 аср бошларидан Перуда ҳукмронлик қилганлар. Инклар истиқомат қилган ҳудудга ҳозирги Боливия, Перу, Эквадор, шунингдек Аргентина ва Чилининг маълум қисмлари кирган. Инклар империясининг пойтахти, муқаддас Қуёш шаҳри деб улуғланувчи — Куско шаҳри бўлган. Бошқа мамлакатлар ва қитъалар ҳам мавжудлигини давоми…

Холиёр Сафаров. “Биров билмасин…” (ҳикоя)

Шаҳар чеккасида қу­рилаётган намунали уйларда устачилик қилиб, том ёпиб юрган ака-ука ойлик маошларини олгач, қишлоғига бориб келмоқчи бўлиб йўлга отланишди. То ишбошидан рухсат олиб, кийим-кечагини тахлаб йўлга чиққунларича қоронғи тушди. – Кеч бўлиб қолди. Энди қишлоққа такси бўлиши қийин, – давоми…

Мастура Абдураим қизи. Тилларанг жомадон (ҳикоя)

Карл жуда истеъдодли ижодкор эди. У моҳир ҳайкалтарош бўлиб, асосан, аёл табиати, руҳияти ва унинг нозик вужудида қўним топган бетакрор жозибани тасвирлашга бутун умрини сарфлаган, десак муболаға бўлмасди. Карл ўрта бўйли, оқ юзли, қора қош-кўзли, хуллас, атрофидаги гирдикапалак аёллар таъбири давоми…

Юсуф Самадўғли. Гуллар (ҳикоя)

Укам Воқифга Концерт бошланишига саноқли дақиқалар қолганди. Саҳнага қўшни хонага бугунги концерт иштирокчилари тўпланишганди. Уларнинг кўпчилиги таҳминан ўн беш-ўн олти яшар болалар эди. Кимдир муаллимнинг ёнида сўнгги бора маслаҳатига қулоқ солар, кимдир скрипкасини, кимдир торини созларди. Ҳаммаси ёш бўлишига қарамай давоми…

Баҳодир Қобул. Ой ёғдусидаги қорли чўққи

Дўстим, ўз фикрига эга, гапниям аччиқ-чучугини жой-жойига қўядиган ёзув­чи укаларимиздан бирининг, «Ака, сиз Илҳом Ҳасанов билан кўп бўлгансиз, ҳаётлари ҳақида жур­налга бир нарса ёзиб берсангиз, яхши бўларди, устоз мақомида бўлган…» деган таклифидан ер ё­рилмади кириб кетсанг. Айниқса, охирги жумласи. Машо­йихларимиз давоми…

Булбул фақат кечаси сайрайдими?

Булбул ҳақида шеър ёзмаган шоир йўқ ҳисоби. Унинг сайроғи энг чиройли ҳисобланади ва бу сайроқни ҳеч ким кўнгилдагидек иншо этган эмас. Айтганча, илк бор бунга қадим юнон драматурги Аристофан уриниб кўрган эди! Шоирлар тавсифига ишонадиган бўлсак, булбул фақат кечаси ва давоми…

Азиз Несин. Инсон фақат гапиргани эмас, жим тургани олдида ҳам масъулиятлидир

Энг гўзал шеър математикадир. Ер юзида ҳозиргача “икки карра икки тўрт”дан ҳам гўзал мисра ёзилмаган. * * * Бармоқларимиз орасидаги бўшлиқ – биз учун яратилган инсон келиб уни тўлдириши учун мавжуд. * * * Тоғлар қуламасин деб оҳ чекмайман. Ўзимни давоми…

Ҳерманн Ҳессе (1877-1962)

ХХ аср жаҳон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Халқаро Нобель мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (Hermann Hesse) асарлари энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан саналади. Унинг қатор роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, “Чўл бўриси”, давоми…

“Ўткан кунлар” араб тилига таржима қилинади

Мисрнинг Айн Шамс университети профессори, ёзувчи ва таржимон Муҳаммад ал-Жибали Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини араб тилига таржима қилишга киришди, деб хабар берди  “Дунё” ахборот агентлиги. Профессор ушбу асарнинг арабчага ўгирилиши бутун Араб дунёсида илиқ кутиб олинишига ишонч билдирган. Бу давоми…

Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан ясалган. 2022 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон давоми…