Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан ясалган.

2022 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари учрашувида Остонада Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинган эди.

Буюк бобокалонимиз ҳайкали Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори Шариф, Ўш, Душанбе, Сеул каби шаҳарларда ҳам қад ростлаган.