Грузия: Фош этилган фитна

Грузияда амалдаги ҳукуматга мухолифатда бўлган сиёсий кучларга қарши кенг миқёсда операциялар амалга оширилгани Кавказдаги мўъжазгина давлат номини яна жаҳон матбуотининг бош саҳифасига олиб чиқди. Мухолифат вакилларининг оммавий равишда ҳибсга олиниши «Атиргуллар инқилоби» билан Грузия ҳокимияти тепасига келган ва ўзини демократия давоми…

11 сентябрь: у ҳали кўп эсланади

Профессор Жонс ва унинг ҳаммаслаклари фикрича, Америка маъмуриятидаги неоконсерваторлар гуруҳи терактлар ҳақида олдиндан маъмуломотга эга бўлган ва миноралар портлашига йўл қўйиб беришга Марказий разведка бошқармасини кўндирган. Мақсад эса қўпорувчилик ҳаракатларидан кейин саросимага тушиб қолган аҳолиниинг Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларни осонлик давоми…

Скинхедлар: муаммо илдизи қаерда?

Айтишларича, какку ўз тухумини ўзга қушларнинг, масалан чуғурчуқ ёки лойхўрак инида қўяр экан. Бу унинг ўз ини йўқлигидан эмас, азборойи полапонини боқишни истамаслигидан содир бўларкан. Ўз тухумлари орасида бегона тухум пайдо бўлганини қуш бечора билмайди ҳам. Вақт ўтиши билан тухумдан давоми…

Фаластин: Муқаддас заминда муқаррар инқироз

Аслида Исроил томонидан Фаластинга босимнинг ҳаддан зиёд кучайтирилганига асосий сабаб яҳудий аскари Шалитнинг ўғирлаб кетилгани эмас. Ярим асрдан зиёд фурсат давомида ҳаёт ва ўлим чегарасида — уруш ичида кун кўраётган Яқин Шарқ шароитида ҳарбийнинг гаровга олиниши у қадар катта фожиа давоми…

Ер ўқи нима?

Ернинг андозаси бўлмиш глобусни ҳаммангиз кўргансиз. Глобусда Ер шари қия ҳолда тасвирланади. Ернинг ўқи ҳақиқатан ҳам қия ва бу биз учун катта аҳамиятга эга. Фақат Ернинг ўқи глобус ёки велосипед ғилдирагига ўхшар экан, деб ўйламанг. Ернинг ўқи тўғри чизиқдир, уни давоми…

Ер шарини нима тутиб туради?

Одамлар қадим замонларда Ер шари ҳақида нималарни тўқиб-бичишмаган. Масалан, уни катта оби нон, қалин қуймоҳ ёки тоққа ўхшатишган. Бугунги кунда жажжи болакайдан сўрасангиз ҳам, у ҳеч иккиланмасдан бизнинг сайёрамиз шар шаклида эканини айтиб беради. Ер шарини нима тутиб туради, деган давоми…

Сайёралар тўқнашиб кетиши мумкинми?

Бошни бундоқ кўтариб, осмонда ғужғон ўйнаган сайёралар ва юлдузларга боқар экансиз, шундай бир савол туғилиши мумкин: бир куни келиб улар тўқнашиб кетмасмикин? Бахтимизга, бунинг эҳтимоли жуда кам. Биз осмонга боққанимизда, қайси сайёра ёки юлдуз бошқасига нисбатан Ердан олисроқ эканини аниқлай давоми…

Учаётган юлдуз нима?

Инсон минг йиллар мобайнида учаётган юлдузни кузатиб, бу қандай содир бўлиши тўғрисида хаёлларга толган. Бир вақтлар, улар ўзга дунёлардан учиб келади, деган қараш ҳам ҳукм сурган. Эндиликда учаётган нарса «юлдуз» эмаслигини яхши биламиз ва уларни «метеорлар» деб атаймиз. Улар қаттиқ давоми…

Астероид нима?

Дунёда осмон жисмларини кашф этиш сирнинг ошкор бўлишига ўхшайди. Астероидлар ҳам худди шундай кашф қилинган. Тициус ва Боде деган икки олим турли вақтда, Марс — Миррих билан Юпитер — Муштарий ўртасида қандайдир сайёра бўлиши керак, деган бир хулосага келишди, чунки давоми…

Комета портлаши мумкинми?

Кўпчилик то шу кунгача, кометалар Ерга катта зиён етказиши мумкин, деб ҳисоблайди. Масалан, айни пайтда Ердан унчалик узоқда бўлмаган комета портласа, нима бўлиши мумкин? Билишимизча, кометалар портламайди. Кометалар Қуёш атрофидаги ўз орбитаси бўйлаб маълум бир тезликда ҳаракат қилади. Кўпгина кометаларнинг давоми…