Собир Жаббор (1955)

Собир Жаббор – 1955 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини битирган. Унинг “Яшаш имкони” шеърий тўплами нашр этилган. Тароват Булут оҳанг севалаб ўтди Боғлар узра, далалар узра. Тоғлар узра қаҳқаҳа кетди, Қуёш қизиқ латифа сўзлар. Покизалик – давоми…

Маъмура Зоҳидова (1973)

Маъмура Зоҳидова – 1973 йилда туғилган. Наманган давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Республика матбуотида кўплаб илмий-оммабоп мақолалари, “Айтилмай қолган гаплар”, “Ҳикоялар”, “Нажот куйи” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашр этилган. Шамол билан суҳбат Шамоллар, йўл бўлсин сизга, давоми…

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Истеъдодли шоир, драматург ва носир Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 99 ёшида вафот этди. Ўзбекистон халқ шоири (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977) Шукрулло (Юсупов)  1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Педагогика билим юрти (1935—38) ва Низомий номидаги давоми…

Жуброн Халил Жуброн. Қайрилган қанотлар (қисса)

Ушбу китобни қуёшга киприк қоқмай қарайдиган, бармоқлари тап тортмай оловни ушлайдиган, кўрлар шовқини ва қичқириғи орасидан мангу руҳ қўшиғини эшитадиган Мэри Элизабет Хаскелга бағишлайман. МУҚАДДИМА Муҳаббат ўзининг сеҳрли нурлари билан кўзларимни очиб, оташ нигоҳи-ла қалбимга илк бор ўт қалаганда ўн давоми…

Ўринбой Усмон. Тасодиф (ҳикоя)

Ширин туш кўриб ётган Ўроз қўйларнинг устма-уст маърашидан ғижиниб уйғонди. Ёнидаги ўринга қўл чўзди. Қўли қуруқ тўшакка теккач, эриниб кўзини очди. «Қувон! Анови очофатларнинг жағини ўчир!» Деворлари тутундан қорайиб кетган уйчанинг бир кўзли деразасига тутиб қўйилган, кирлигидан асли ранги билинмай давоми…

Сергей Капица: “Китоб сизни ёлғизлатиб қўймайди” (2005)

Профессор Сергей Петрович Капица нима учун китоблардан миннатдорлиги ҳақида ҳикоя қилади Унинг ижодхонасидаги китоб жавонлари орасида қатор терилган “Британика”нинг ўттиз жилди алоҳида кўзга ташланади. Ёнидаги қаторда қалин қизил жилдли Катта Совет Қомуслари ҳам худди шунча жойни эгаллаган… – Сергей Петрович, давоми…

Роберт Шекли. “Бетизгин истеъдодлар” уюшмаси (ҳикоя)

Фикрий қуввати билан гиламни ёндириб тешишга ёки Ердан узилиб, Ой сари парвоз қилиш учун шай турган ракетани портлатиб юборишга қодир одамни биласизми? Агар билсангиз, “Бетизгин истеъдодлар” уюшмасининг раҳбари Сэм Уэверлига мурожаат қилинг, чунки у мана шундай ғаройиб одамларни ишга жойлаштириш давоми…

Низор Қаббоний (1923-1998)

Араб дунёсининг энг буюк адабий сиймоларидан бири, шоир, адиб ва сиёсий арбоб Низор Қаббоний (نزار توفيق قباني) Суриянинг Шом вилоятида, ўртаҳол тужжор оиласида туғилди (1923). Илк китоби “Чекиниш китоби учун эслатмалар” ўн етти ёшида чоп этилган ва у шу китоби давоми…

Эзоп. Масаллар

БУРГУТ БИЛАН ТУЛКИ Бургут билан Тулки дўст тутинишди ва қўшни бўлиб яшашга аҳд қилишди. Бургут бир азим дарахтнинг қир учига уя қурди, Тулки эса, шу дарахт тагида буталар орасида болалади. Орадан бир қанча вақт ўтиб, кунларнинг бирида Тулки овга чиқди. давоми…