![](https://ziyouz.uz/wp-content/uploads/2012/04/askar.jpg)
Луқмон Бўрихон. Синов муддати (ҳикоя)
Олди ойнабанд, серҳашам бино эшигидан отилиб чиққан Жасур аланглаганича Собирни излади. Дўсти йўлакча бўйидаги ёғоч ўриндиқда ўйчан ўтирган экан.— Собир! — деб қичқирди Жасур мармар зиналардан сакраб-сакраб тушаркан. — Суюнчи бер, мен ўтдим, суҳбатдан зўр ўтдим!