Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон

Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон. / Нашрга тайёрловчи Э. Фозилов; Илмий муҳаррирлар: М. Т. Ойбек, П. Шамсиев. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968 Ўзбек халқининг бой адабий меросига тегишли айрим дурдоналар ҳанузгача нафис қўлёзма ҳолида турли давлатларнинг кутубхоналарида давоми…

Собир Ўнар. Давлатнинг қайтиши (ҳикоя)

Эсингдами, ўшанда Аврам Толмаснинг ёзги саройдаги концертига кирган эдик, концерт кечикиб бошланганди. Унгача Давлат ҳаммани лақиллатиб ўтирган, улфатимиз Олим аканинг ёнида келган маъшуқасига: “Янга, кўзингиз сигирникига ўхшаркан”, деганида боёқиш бирданига ҳўнграб йиғлаб юборган, шу кўйи аразлаб саройдан чиқиб кетганида Олим давоми…

Алиназар Эгамназаров. Тўхтасин Жалолов ҳаётидан лавҳалар (1996)

ОРТИҚОЙНИНГ ҚУТЛУҒ ҚАДАМИ Ортиқойни 1952 йилнинг баҳорида қамоқдан озод қилишганида ёнида бир тийин ҳам пули йўқ эди. Шунда йўлкира топиш илинжида Магадандаги ётоқхоналардан бирига вахтёр бўлиб ишга кирди. Орадан бир ярим-икки ойча фурсат ўтгач, лагерда «бирга бўлган дугонаси Галина қамоқдан давоми…

Наим Каримов. Туроб Тўла – таржимон

Тарих ХХ аср ўзбек адабиёти олдига фавқулодда катта вазифаларни қўйди. Шоир ва ёзувчилар шу асрнинг аксар қисмини ташкил этган, социалистик реализм печаклари ҳаммаёқни чирмаб ташлаган даврда ҳам, ундан олдин ҳам, кейин ҳам бошқа бирор асрда ва бирор хорижий мамлакатда рўй давоми…

Миллий театримиз онахони (Яйра Абдуллаева)

Ўзбек Миллий академик драма теат­рининг бир асрлик ижодий йўлига назар ташланса, нафақат ­театр, балки миллий маданиятимиз тарихи зарварақларидан муносиб ўрин олган қатор спектакллар, забардаст режиссёр ва актёрлар кўз олдимизга келади. Шундай ижодкорлардан бири Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева устозлардан таълим давоми…

Усмонжон Қосимов. Навоий ва Саъдий

Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий номи ҳақли равишда жаҳон адабиётининг энг буюк сиймолари қаторида фахр билан тилга олинади. Энг аввало, Навоийнинг фавқулодда нодир истеъдоди ва улкан ижодиёти, ҳазрат Жомий ва Бобур таъбири билан айтганда, кўп ва хўб (яхши) ёзганлиги шоирни давоми…

Алиназар Эгамназаров. Сургун ёки 30-йиллар бошидаги қулоқлаштириш қурбонлари (1997)

АСТРАХАНДАН КЕЛГАН МАКТУБ «Миллатим ўзбек. Астрахань шаҳрида яшайман. Ёшим 61 да. Тахминан 1935 йилда Украинанинг Каховка шаҳридаги болалар уйига келиб қолганман. Бу ерда ўзбек болалари тарбияланишар, бизга Ўзбекистондан ўз она тилимизда дарсликлар келиб турарди. Икки нафар ўзбек муаллими бизга дарс давоми…

Меҳмон Исломқулов, Адҳамбек Алимбеков. Бир чаманда туғилганмиз ёнма-ён

(ўзбек-қозоқ адабий алоқаларига доир) Ўзбек-қозоқ халқларининг дўстлиги, адабиётларининг руҳий яқинлиги ҳақида гап борганида беихтиёр Ғафур Ғуломнинг “Қозоқ элининг улуғ тўйи” шеъридаги қуйидаги мисралар ёдимизга тушади: Минг йилларга бар тутқазмас Қардошлик тарихимиз. Икки бошга бир манглайдай Ярқироқ тақдиримиз. Донишманд шоиримиз хўп давоми…

[Мутлақо махфий эмас] Дадахон Нурий. Ядро бомбаси бизга керакми?

– Тошкент шаҳри атрофида радиоактив чиқиндилар кўмилганми? – Бухоро ва Қизилқумдаги улкан газ захираси Россияга ташиб кетилганми? – 1966-1979 йиллар орасида Бухорода 4 марта ядро портлашлари бўлганми? – Газли зилзиласининг асл сабаби нимада? – Орол денгизидаги оролларда биокимёвий қуроллар синалганми? давоми…

Аҳад Андижон: «Миллат учун қайғуринг…» (1991)

Мен Аҳад Андижон билан Ўзбекистонга илк дафъа келганида кўришгандим. Аммо дилдан суҳбат қуриш «Ишбилармонларнинг Тошкент учрашуви» иш бошлаган кунларга тўғри келди. У эндигина қирқ ёшга кирганлигига қарамай, бутун туркий оламда машҳур: Туркиядаги «Туркистон» жамияти президенти, «Туркистон» журнали — дарғисининг бош давоми…