Акобир Саййид. Дарахт пўстлоғидаги битиклар (ҳикоя)

Чол букчайиб ўзидан ҳам ёши улуғроқ ёнғоқ дарахти остини тозаларди. Ёнғоқ меваси пўстини арчавериб қўли, лаби ва яланг оёғидаги бармоқчалари қорайиб кетган болакай сер¬ғайратликда бобосидан ҳам ошиб тушарди. Шох-шаббаларни улоқтириб ўйнар, кези келганда, бобосига тақлидан белини ушлаб вой-войлаб қўярди. Таниш давоми…

Бобур Наби. Юлдуз (ҳикоя)

У қўлидаги китобни ёпиб, токчага қўйди. Деразадан қаради – шом вақти бўлибди. Сандал чўғига қўйилган обдастани олиб, ташқарига чиқди. Ҳаво жуда совуқ. Қор тизза бўйи ёққан. Осмоннинг оқиш ранги қалбларга ҳузур бағишлар даражада тиниқ. Ердаги оппоқ қор ва осмон ранги давоми…

Акбар Рустамов. Келишув (ҳикоя)

Қобил гаи хуноб бўлди. Мана, соат ўн бирга қараб боряптики, бирорта ҳайдовчи қоида бузгани йўқ. Аксига олиб, бугун институтда ўқийдиган ўғлининг имтиҳони бор. Пешинга комиссия учун “обед пули”ни олиб кетишга келишишганди. Қани энди бирор ҳайдовчи палакат босиб тезликни оширса ёки давоми…

Акбар Рустамов. Раддия (ҳажвия)

РАДДИЯЁхуд шоир Ёзиқ Ўйламаснинг “Оч биқинга” газетаси устидан раддия бериш ва товон ундириш хусусидаги аризасиЖаноби прокурор! Сўнгги вақтда танқидчилар ўзларига ёқинқирамаган ижодкорлар асарларига қора кўзойнак ортидан қарайдиган бўлиб қолишган. Афсусланарлиси, аниқ муддаоси бўлмаган, бировга атайин лой чаплаб, борлигини кўрсатиш мақсадида давоми…

Бобур Наби. Сурур (ҳикоя)

Унинг хаёллари ўзида эмас – осмонларда учиб юрарди, лабида эса ним табассум, тепаликка қиялаб чиқиб бораркан, гоҳ-гоҳ ўзича сакраб, қўлларини ҳавода ўйнатиб қўяди. Оёғи остидаги ўнқир-чўнқир йўл ҳам уни чалғита олмас, аксинча паст-баландликлар унинг юришига ёрдам бераётгандек эди.Адирнинг чап тарафида давоми…

Нурилла Чори. Лўлитопмаслик чол (ҳикоя)

Ўшанда нима бўлган, буни ёлғиз Эгам билади, яна Қулмат чол билан ити билади. Бошқалар ҳам билишга билади-я, аммо уларнинг на кўзлари, на қулоғи ва на тили бор. Ҳа, айтганча, уларнинг туққанидан тонган этаги йиртиқ қизи, шалварини кўтариб чопиб юрган ўғли давоми…

Нурилла Чори. Қизғалдоқ (ҳикоя)

Турдихолнинг эри аскарликка кетди-ю, қайтмади. Ўлик-тиригидан дарак йўқ. Есир боши билан кўзининг оқу қораси бир ўғил, бир қизини элга қўшаман, деб ёшини яшамай, ялмоғизнинг синглисидай қариди-қолди. Бу орада очиқ боши не бир маломатларга қолиб, тақдирининг иссиқ-совуғи юзига чанг солиб, изғирин давоми…

Салим Абдураҳмон. Қайтиш (ҳикоя)

Оқ тулпор булутлар узра парвоз қилармиш. Исмат фермер ёлларидан маҳкам тутиб, “чу, жонивор, чу!” деб бақирармиш. Икки ёнидан қанот ўсиб чиққан тулпор яна ва яна юқорига кўтарилармиш. Лекин шу пайт қанотлари йўқолиб, қуйига шўнғиган эмиш.“Чу, жонивор, чу” деганча уйғониб кетди. давоми…

Муяссар Тиловова. Олмазор (ҳикоя)

− Келгинди.− Сен кетмонсан, дастаси цинган кетмон.− Молбоқар.− Дала кўрсичқони.− Кўчманчи.− Каламуш.Бизнинг даҳанаки, аммо охири кўринмайдиган урушларимиз мана шундай бошланади. Чўпон болалар билан айни тушда бошланган жанжал то шомгача, кун ҳовуридан тушгунича давом этади. Чунки фақат шу пайтда сойда чўмилишни давоми…

Туркистон халқлари қўллаган тақвимлар

Тақвим – вақт ўлчовлари-кун, ҳафта, ой, йилни хисоблаш тизими. Вақт ўлчовларини белгилаш табиат ходисаларининг самовий ёриткичлар ҳаракати билан боғлиқ даврийлигига асосланади. Тақвим ҳисобининг асоси йил бўлиб, йилнинг фасл ва ойларга бўлинишига ва давомийлигига қараб тузилган ой тақвими, ой-қуёш   тақвими ва давоми…