Сафар Кокилов. Гапдан ўт чиқди (ҳажвия)

У катта хонага кириб, икки букилиб, қимтинибгина деди:–    Айтмай дедим-у, ҳеч ичимда сақлай олмадим. Бари сизга кўнглим яқинлигвдан, сизга камоли ҳурматимдан. Буни қаранг, Тунов куни анови Қобилов сизни сўккандай бўлиб гапирди-да… Ё тавба…–    Йўғ-э?!–    Ҳа, ҳа. Беш-олти кишининг ўртасида-я, тағин. давоми…

Сафар Кокилов. Қозон бошига ҳужум (ҳажвия)

Бир куни ўзимизнинг хўжалиқдан бўлган Туллаков деган одам билан учрашиб қолдим. У ер-бу ерга ишга кириб, ишни ҳам ёлчитмай, оғирнинг устидан енгилнинг остидан юрадиган бу киши қўлида бир-икки дафтар кўтариб юргаи экан.–    Қани, Туллаков ака, тинчликми? Дафтар қалам кўтариб юрибсизми? давоми…

Сафар Кокилов. Қуруқ ҳавас (ҳажвия)

Бўлим бошлиғи ишдан олинди. Яхши йигит эди. Лекин узоқ ишламади. Катталар бўлимга янги мудир излашаяпди. Мен ҳам шу бўлимда йигирма йилдан бери ишлайман. Ҳамкасбларим мени ҳурмат қилишади. Ҳаммаси бўлмасаям, жуда кўпчилиги «Агар биздан сўрашса эди, бўлимга сизни бошлиқ бўлсин деб давоми…

Сафар Кокилов. Бош айбдор ким? (ҳажвия)

Президиум раиси мажлисни очиқ деб эълон қилди ва биринчи масала юзасидан маърузачи Камгап Камсухановни минбарга таклиф этди.–    Ўртоқлар! … Биз квартал охиридаги натижаларимизни кўриб чиқиб шундай хулосага келдик. Хўш-ш… – Камсуханов кўзойнагини тақиб, аввал залда ўтирганларга кейин қўлидаги қоғозларга кўз давоми…

Сафар Кокилов. Чурра (ҳажвия)

Кечқурун. Хонада ўрта ёшлардаги пакана, қилтириқдай тепакал Тўлабой билан гавдалик, семиз гажакдор хотини Хипчагул телевизор томоша қилиб ўтиришибди. Ўртадаги хонтахта устида бир-икки бўлак нон ва чойнак-пиёла. Ҳар замон Хипчагул чойнакдан пиёлага қуйиб ичаётгани – доғ сув. Тўлабой телевизорга қараганича сўрайди:– давоми…

Сафар Кокилов. Диктафон (интермедия)

Корхона бошлиғи ўринбосари Ёровнинг хонаси. Унинг олдида шу ишхона ходими Қобилов турибди.Ёров: – Хўш-ш. Уртоқ Қобилов. Энди-и, сизни чақиртиришдан мақсадга ўтсак. Биз яқинда корхонанинг йиллик ҳисоботини аввал вилоятга, сўнг ундан юқорига топшириб келишимиз керак. Роса бош оғриқ иш-да. Тўғрисини айтганда, давоми…

Сафар Кокилов. О-о, буюк, буюк… (ҳажвия)

Бўлимимиз фаолиятини ёритувчи бир деворий кўргазма тайёрладик. Пастроғида озроқ бўш жой қолган эди. Мен ўзим ёзган шеърдан,“Мустақил юрт одамлари соғ бўлсин,Қалби пок шифокорлар бор бўлсин”дейилган бир бандини кўчириб, ёзиб қуйдим. Кўргазмани деворга илдик. Ҳаммага ёқди.Бир неча кундан сўнг шифохонани текширгали давоми…

Сафар Кокилов. Шошилинч чақириқ (ҳажвия)

Эрталаб. Соат 10-00.Тез ёрдам бўлимида телефон жиринглайди. Оқ холат, қалпоқ кийган навбатчи (диспетчер) бошқарувчи гўшакни кўтарди.– Да. Тез ёрдам эшитади.– Фамилиянг нима?– Фамилиямни нима қиласиз? Хизмат бўлса айтаверинг, ёзиб оламан.– Сенга фамилиянгни айт деяпман.– Сиз кимсиз ўзи?– Мен ҳокимиятданман. Фамилиянгни давоми…

Сафар Кокилов. Ношукур банда (ҳажвия)

(бир кимсанинг номаи ҳоли) У туғилди-ю, йиғлаб юборди.­ Қанақа дунёга келиб қолдим-а? ­ деб ҳайрон бўлиб, қотиб-қотиб йиғларди. Ўраб-чирмашди. Онаси кўкрак тутди. Бахтига қарши онасининг кўкрак учи ясси экан, эма олмади.­ Шу ҳам кўкрак бўлди-ю, эммайман, ­ вағиллади яна. Дўкондан давоми…

Сафар Кокилов. Қабулхонада (ҳажвия)

Эшигига «ҳакимлар хонаси» деб ёзилган хонада навбатчи дўхтур креслога ястаниб олганича берилиб телевизордан футбол ўйинини томоша қиляпти. Асабийлашиб тез-тез сигарет чекаверганидан хона ичи тутунга тўла. Ўйин авжида. Дўхтур ҳар замон «ҳа бўл, чоп, теп» деб қийқириб қўяди. Хонага кириб келган давоми…