Сафар Кокилов. Рўмолча (ҳажвия)

Жарроҳлик бўлимининг бошлиғи жарроҳ Эшонқуловнинг икки одати бор. Ўмон деб бўлмайди, чунки эгаси шунга кўникиб қолган ва шусиз яшай олмайди. Лекин шуларсиз уни ҳар қанча таърифлаган билан ҳеч ким танимайди ва билмайди ҳам. Хуллас биринчиси, у кеча-кундуз ажралмайдиган, кийинаётганда ҳам, давоми…

Сафар Кокилов. Текширувчи бўлгим келади… (ҳажвия)

Мен сизга айтсам, шунча йил ишлаб, бировнинг ишини текширмабман. Текширувчилар гуруҳига аъзо ҳам бўлмабман-эй. Бунинг учун нима қилиш керак, кимга учрашиш керак, бунисини ҳам билмайман. Мен ўзи аслида текширувчиларни кутиб олувчи, уларга тафтиш бўйича ҳисоб берувчи ва уларга чой-пой ташувчилар давоми…

Сафар Кокилов. Беақл чумоли (ҳажвия)

Тез ёрдам машинаси чақириқ берилган уй ёнига келиб тўхтаганда бизни озғингина бир йигит кутиб олди. Ҳовлига кираётганимизда – Дўхтур ака, отамнинг тоблари тўсатдан қочиб қолди. Аввал ҳеч бундай бўлмаган. Тезроқ ёрдам қилинг, ака. Рози қиламиз… – деди у шоша-пиша, бироз давоми…

Сафар Кокилов. Кунгабоқар (ҳажвия)

Кун иссиқ. Айни тушлик пайти. Ҳамма ўзини катта йўл ёқасидаги чинор тагига – чойхонага урган. Чойхоначи, ошпаз-у – сомсапазларнинг қўли қўлига тегмайди. Барча сўрилар одамга лиқ тўла. Туман ташкилотларидан бирининг икки хизматчиси – Ҳаитқораев билан Амриев ҳам шу ерда бир давоми…

Сафар Кокилов. Кимёвий ҳодиса (ҳажвия)

Эшигининг орқасига «Ординаторская» деб ёзилган кенг хона. Ўртадаги столда қарама-қарши ўтирган қилтириқдай икки киши шошиб ниманидир ёзмоқда. Улар ҳозир бир нима содир бўлишини кутаётгандек, қандайдир овоз эшитилиши керакдек, бутун вужуди қулоққа айланиб, сергакланиб қолди. Хонадаги жимликни девордаги соатнинг имиллаб чиқиллаши давоми…

Сафар Кокилов. Ўзим эдим (ҳажвия)

Бир порахўр ҳақидаги ҳажвиям босилиб чиққандан сўнг учинчи куни ҳар доим салом берсам аранг бошини қимирлатиб қўядиган ўўдайганов эрталабдан юзларидан табассум ёғилиб, пирини кўрган муриддай югуриб келиб икки қўллаб кўришди. Узундан узоқ соғлиғимни, ишларимни, уй ичдагиларни сўраб бўлгач, деди:– Вой, давоми…

Сафар Кокилов. Бўтагинам (ҳажвия)

Дермантинли эшикни оҳиста чертиб, ичкарига бош суқдим:– Мумкинми?Тўрда ниманидир ўқиб ўтирган чўққисоқол, кўзойнакли, тақирбош ғўлабирдай одам менга томонга қарамасдан.– Келинг, бўтам, келинг, – деди.Кирдим. У менга кузойнак остидан узоқ тикилди:– Хўш хизмат, бўтам?– Домла, мен бир китоб чиқармоқчи эдим. Учрашганларим давоми…

Сафар Кокилов. Раҳмат, Ашуров ака! (ҳажвия)

Ҳаммани текширадиган бир ташкилот раҳбари – дўстим кўчада учрашиб қолиб, қўлимни қаттиқ қисди.– Қойил, қойил. Янги китобингиз муборак. Табриклаймиз.– Қуллуқ. Рахмат…– Бизга ҳам беринг. Оламиз. Бизнинг жамоа ҳам китобхон, маънавиятни қадрлаймиз…– Э-э. Қани ундай қилсангиз. Майли. Уйда озроқ китоб қолган давоми…

Сафар Кокилов. Консилиум (ҳажвия)

Сигарет тутунга тўла катта хонада оқ халат кийган бир неча ўта жиддий қиёфадаги кишилар эрталабдан бери мунозора қилишади.– Йўқ, йўқ. Мен ололмайман. Беморнинг дарди жаррохлик эмас. Уни терапевт олсин. – деди саккизинчи марта сўз олган жаррох Жовлиев.– Йе, нега энди? давоми…

Сафар Каттабоев. Ориятли дайди (ҳикоя)

Гоҳ маст, гоҳ ҳушёр юрадиган Марьянинг дафъатан кўринмай қолганига қўшнилари дастлаб унчалик эътибор беришмади.Аммо унинг қия очиқ деразасидан бадбўй ҳид келавергач, кимнингдир эсига милицияга хабар бериш тушиб қолди. Агар мабодо ўлиб қолган бўлса, уни милициядан бошқа ким ҳам кўмар эди.«Участковой» давоми…