Антон Чехов. Почта (ҳикоя)

Кечаси соат уч. Фуражкасини, пальтосини кийиб, занглаган қиличини ушлаб, эшик олдида кетишга тайер бўлиб турган почтальон, ҳозиргина келган, уч от қўшилган соявон аравага почтани жойлаб бўлишларини кутар эди. Ухлайвериб қовоқлари шишиб кетган приёмчи пеш тахтага ўхшаш столида ўтириб, бланкага алланималарни давоми…

Антон Чехов. Най (ҳикоя)

Дементиев хуторлик гумашта Мелитон Шишкин дим арчазор чакалакдан бўғилиб, ҳамма ёғини ўргимчак ини ва игна барглар босган ҳолда қўлида милтиқ, ўрмон ёқасқга чиқиб келаётган эди. Унинг кўппак билан сеттердан туғилган, Дамка деган жуда ориқ бўғоз ити ҳўл думини қисиб, эгасининг давоми…

Антон Чехов. Володя (ҳикоя)

Ёз якшанбаларидан бирида, оқшом соат бешларда, Володя деган ўн етти ёшли хунук, касалманд, қўрқоқ ўсмир бола Шумихиналар чорвоғидаги шийпонда зерикиб ўтирар, учта ғамгин ўй унинг тинчини бузар эди: биринчидан, ўртага, яъни душанба куни, математикадан имтиҳон бериши керак; ёзма масалани ҳал давоми…

Антон Чехов. Полинька (ҳикоя)

Кундуз соат бирдан ошган. «Париж янгиликлари» номли атторлик магазинида савдо қизиб турган пайт. Гумашталарнинг бир оҳангдаги ғовури эшитилади; бу ғовур — мактабда ўқитувчи болаларга бир хил нарсани ёдлаттираётганда кўтариладиган ғовурга ўхшайди. Бир оҳангдаги бу ғовурни на хонимларнинг жарангли кулгилари, на давоми…

Антон Чехов. Жаҳолат (ҳикоя)

Йиртиқ пўстинчага ўраниб, каттакон қора пийма кийиб олган, бет суяклари чиқиқ, оқиш бир бола, земство докторининг касалхонада бетобларни кўриб бўлиб уйига қайтар пайтини пойлаб турган эди; доктор келганда, бола ҳайиқибгина ёнига борди. — Бир арзим бор эди, — деди у. давоми…

Антон Чехов. Орзулар (ҳикоя)

Бири қора соқол, чорпаҳил, орқасидан қараганда оёқлари ўзгаларникидан анча пастдан бошлангандай кўринади; иккинчиси эса, дароз, озғин ва таёқдай тўғри, сийрак тўқ сариғ соқолли икки солдат ўзининг кимдан бўлганини билмайдиган бир дайдини уезд шаҳарига ҳайдаб боради. Биринчиси тартақайлаб, теварак-атрофга аланглаб, гоҳ давоми…

Антон Чехов. Судда (ҳикоя)

Кичкинагина Н. шаҳридаги ғазнага қарашли сариқ уйда ҳар куни уезд бошқармаси, судлар ҳайъати, деҳқонлар ташкилоти, овқатланиш идораси, ҳарбийлар ва бошқа бир мунча муассасалар навбатма-навбат мажлис ўтказиб туришади. Кузнинг булутли кунларидан бирида, округ судининг сайёр ҳайъати шу уйда иш кўрмоқда эди. давоми…

Антон Чехов. Бадфеъл одамлар (ҳикоя)

Руҳонийлардан чиққан майда ер эгаси Евграф Иванович Ширяев (унинг марҳум отаси Иоан ҳазратга генерал хотини Кувшинникова 102 десятина ерни инъом қилган эди) бурчакдаги дашшуда қўл ювмоқда. Одатдагидек унинг кўриниши серташвиш, қовоғи солиқ, соқоли таралмаган. — Шу ҳам ҳаво бўлди-ю! — давоми…

Антон Чехов. Ўқитувчи (ҳикоя)

«Биродарон Куликин мануфактураси» ҳисобидан очилган фабрика мактабининг ўқитувчиси Федор Лукич Сисоев тантанали зиёфатга боришга тайёрланмоқда. Фабрика дирекцияси ҳар йили имтиҳон тугагандан кейин зиёфат берар ва унда: халқ мактаблари инспектори, имтиҳон вақтида ҳозир бўлганлар ва фабрика маъмурияти қатнашар эди. Бу зиёфат, давоми…

Антон Чехов. Хор артисткаси (ҳикоя)

Кунлардан бир кун, хор артисткаси ҳали ёшроқ, қўҳликроқ, овози ҳам ўткирроқ пайтларда унинг жазмани Николай Петрович Колпаков артистка боғида сават курсида ўтирар эди. Ҳаво обдон иссиқ ва дим эди. Колпаков ҳозиргина овқатланди ва бир шиша ёмон портвейн ичиб олди, табиати давоми…