Исмоил Бекжон. Ҳинд сафари ёхуд Имомқулихоннинг махфий топшириғи (2003)

XVI аср иккинчи ярми — XVII аср биринчи ярмида яшаб, ижод этган замонасининг беназир фарзанди — самарқандлик шоир ва адабиётшунос Мутрибийнинг форс тилида битилган “Тазкират уш-шуаро” ва “Нусхайи зебоий Жаҳонгир” номли тазкиралари тўғрисида дунё олимлари кўплаб фикрлар билдирганлар. Бу нодир давоми…

Озод Шарафиддинов. Барселонада ўзбек патири (2003)

Бу воқеа 1979 йилнинг май ойида рўй берганди. Ўша кунлари мен сайёҳлар гуруҳи таркибида Барселонада эдим. Бир-икки йил аввал Франко вафот этиб, Испания унинг 23 йиллик истибдодидан қутулиб, озодликка чиққанди. Сайёҳлар гуруҳимизнинг ташрифи Франко ҳукмронлиги даврида мамлакатлар ўртасида узилиб қолган давоми…

Озод Шарафиддинов. Саъдулла Қосимовни билган борми? (2002)

“Ораларингда Саъдулла Қосимовни билган борми?” Менинг бу саволимга ҳозирги ёшлар елка қисиб жавоб беради. Кексароқ одамларнинг ҳам кўпчилиги “Йўқ, билмаймиз” дейди. Фақат аҳён-аҳёндагина битта-ярим мункиллаган, лекин қиёфасидан бир замонлар зиёлилар тоифасига мансублиги сезилиб турадиган қария: “Қулоғимга чалингандек бўлган эди, лекин давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Зилзила (ҳикоя)

Еттинчи қаватда яшаб турган Садир уйини сотди-ю тўққизинчи қаватдаги Ҳикматулла домланинг тинчи бузилди. У уй олди-сотдисидан безиллаб қолган. Сотиб олган одам албатта таъмир қилади. Гулқоғозларни кўчирадими, девор бўёқларини қирадими ёки эшикни кўчириб ташлаб, энг сўнгги, ғаройиб қулфлар ўрнатилган ва темирдан давоми…

Алиназар Эгамназаров. Тиниб-тинчимас ҳамкасблар

«КАБОБНИ ОЛИБ КЕЛ» Марҳум журналист Холбек Ёдгоров ошхўрликни яхши кўрарди. У «Қизил Ўзбекистон»да ишлаган 50-йилларда меҳнат таътилига чиққан ёки хизмат сафарига бориб келган ходимларнинг чойхонада ош қилиши анъанага айланган эди.Бир куни таҳририят ходимларидан беш-олти киши равоқда турганида Холбек ака Султон давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Алвидо, гўзаллик… (ҳикоя)

Саксонинчи йилларнинг охирлари эди.Саҳро охир-оқибат барибир яна саҳрога айланади, деган гапда ҳақиқат унсурлари бор шекилли, кейинги йилларда чўлнинг қоқ киндигига жойлашган қишлоғимиздан файз кетди. Бу нарса аввало ҳосилдорлик пасайиб кетганида кўринди. Кейин эса гуркираб ўсиб турган дарахтлар аста-секин сўла бошлади. давоми…

Саъдулла Сиёев. Янги замон латифалари

БИРОВНИНГ ПЎСТИНИ Бир одам театрга тушди. Томошанинг ярмига борганда зерикди. Бир тарафдан зал совуқ, унинг устига саҳнада ўйналаётган воқеа ҳам бачкана эди. Кетгиси келди. Пастга тушди. Кийимхонага бориб, пўстинини сўради. Кийим берувчи унга ялтоқланиб боқди. — Ие, кетопсизми, акамулло? Шундайчин давоми…

Асқар Маҳкам. Шавкат Раҳмоннинг сўнгги нафаси

Эй, гулим, Кўзларга ёшлар тўлгандаСоямиз қўшилган дамларни эсланг!Шавкат РАҲМОН … У юзини терс ўгирди.— Нимага келдингиз? Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, ўйдим-чуқур юзи энди бурунгидек қоятошни эслатмас; мусаввир юртдоши чизган полотнодан давоми…

Норқобил Жалил. «Мен ер билан салом-алик қиламан» (2004)

Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган давоми…

Шукур Қурбон. Бўз боласи ўзбаки сўзнинг

1. “СИЗ — МАҲАММАТ ЮСУПСИЗ-А…” Аслида бу хотирани мен эмас, менинг тўғримда Муҳаммад Юсуф ёзганида тўғрироқ бўларди. Ҳарҳолда ундан беш-олти кўйлакни ортиқроқ кийгандим. Шоирнинг ўзи ҳам буни ҳис қилиб, менга андижонча, яъни исмимни қўшмай, ўз жигарларимдек самимият билан “ака”, деб давоми…