Ноқис (1860-1929)

Ноқис (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдулқодир Муҳаммадшокир ўғли) (1860 — Каттақўрғон — 1929) — ўзбек шоири. Каттақўрғон, Бухоро мадрасаларида ўқиган. 1895 йилда Каттақўрғонга қайтиб, мадрасада мударрислик қилган, деҳқончилик билан шуғулланган. Саъдий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқага эргашган, улар ғазалларига мухаммаслар боғлаган. давоми…

Мунтазир (1831-1889)

Мунтазир (тахаллуси; исми Юсуфқори) (1831, Қўқон — 1889, Андижон) — шоир. Қўқондаги «Мадрасаи олий»ни тугатгач, мударрислик қилган. У Низомий, Ҳофиз, Навоий, Бедил асарларини чуқур ўрганган. Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳаййир, Рожий Марғинонийлар билан яқиндан танишган, адабий ҳамкорлик қилган. Худоёрхон ўғли давоми…

Оразий (1869-1942)

Алихон Муллаохун ўғли Оразий 1869 йилда собиқ Марғилон уезди Шаҳрихон волостининг Қашқар маҳалласида кулол оиласида туғилди. Алихон Оразий ёзиш ва ўқишни дастлаб ўз онасидан ўрганди. Сўнгра маҳалласидаги отинбибида ўқишни давом эттирди. У 1884—1890 йилларда Шаҳрихондаги Дастурхончи мадрасасида таҳсил кўради. Бироқ, давоми…

Ҳайратий (1870-1963)

Шоир мулла Ҳошим Солиҳ ўғли Ҳайратий 1870 йилда Шаҳрихоннинг Бегвачча Қашқар маҳалласида ҳунарманд аравасоз оиласида дунёга келди. Ёшлигидан уни мактабдорлик қилувчи амакиси мулло Жалил ўз тарбиясига олди. Амакиси унга хат-савод ўргатди, сўнгра бўлажак шоир дўсти Оразий билан бирга шахсий мутолаа давоми…

Ҳайрат Тўрақўрғоний (1845-1915)

Умрзоқ Холбой ўғли Ҳайрат (1845—1915) илғор фикрли маърифатпарвар шоир ва нозиктаъб хаттот. У Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Ёртепада камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида, сўнг Тўрақўрғон марказидаги Ғойибназар мадрасасида таҳсил кўрди. У таҳсил давридаёқ бадиий ижодга қизиқди, давоми…

Шавқий (1805-1889)

Шавқий (тахаллуси; асл исм-шарифи Мулла Шамси мулла Ҳусан ўғли) (1805— ҳозирги Тўрақўрғон тумани — 1889) — шоир, тарихчи. «Девон»ида ўзбек ва форс тилидаги шеърлари жамланган бўлиб, уларнинг асосий қисмини ўзбек тилидаги шеърлари ташкил қилади. Шавқийнинг асарлари мумтоз шеърий жанрлар: ғазал, давоми…

Хумулий (XIX аср)

Хумулий, Жумақули ибн Сўфий Тағойи турк Ургутий Самарқандий (19-аср) — шоир ва ёзувчи. Бухоро амири Насрулло (1827—60) даврида Ургутда қозилик қилган. Ўзбек ва тожик тилларида наср ва назмда ижод этган, тарихий асарлар ҳам ёзган. Замондош олим ва шоирларнинг таржимаи ҳолини давоми…

Мирҳасан Садоий (XVIII аср – 1820)

Мирҳасан Садоий (18-аср 2-ярми — Фарғона — 1820) — шоир. Ҳаёти ва ижодига оид айрим маълумотлар Дилшод Отиннинг «Тарихи муҳожирон» асарида учрайди. Ҳувайдонинг шогирди, кўпчилик шеърлари унинг ғазалларига ҳамоҳанг. Ҳофиз, Навоий, Машраб адабий анъаналарини давом эттирган, ғазалларига назиралар битган. Шеърларида давоми…

Роғиб (1865-1935)

Роғиб (тахаллуси; асли исм-шарифи Муҳаммад Раҳим Шокир ўғли) (1865 — Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи — 1935) — шоир. Навоий, Ҳофиз, Мунис, Огаҳий, Комил каби шоирлар ижодини ўрганган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Шеъриятдаги истеъдодини кўрган Феруз уни саройга таклиф қилган. давоми…

Аламкаш (1846-1924)

Аламкаш (тахаллуси; асл исми Убайдулло Ислом ўғли) (1846 — ҳозирги Ғаллаорол тумани, Қизилқўрғон қишлоғи — 1924) — шоир, хаттот, таржимон. Ўз қишлоғида мактаб очиб, шу мактаб ўқувчилари учун ҳисоб илмига оид дарслик тузган. Аламкашнинг 100 дан ортиқ шеърдан таркиб топган давоми…