Алижон Зоҳидий. Тез ёрдам (ҳажвия)

— Тўғрисини айтсам, — деди Адҳам иккинчи шиша бўшаганидан кейин қулфи дили бироз очилиб. — Асли ўзи дўхтирман, Тиббиёт институтини тугатганман. Тез ёрдам соҳасида оз-моз ишлаганман ҳам. Унинг бу гапидан Ғиждувоннинг баркашидек катта ва силлиқ башарасига, айиқдек сержун ва баҳайбат давоми…

Саъдулла Сиёев. «Отелло» хоним (ҳажвия)

Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бири. Роҳатилла ҳафсала билан уйни супуриб-сидирди. Кейин сочиқларни чайиб қўйгани ваннахонага кирди. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.— Эшик очиқ, — деди Роҳатилла, — кираверсинлар.Роҳатилланинг собиқ курсдоши Содиқжон билан унинг хотини киришди. Содиқжон даҳлиздан овоз берди:— Қайдасиз давоми…

Бегали Қосимов. Ватан ва миллатнинг ўтлиғ куйчиси

Шоир Тавалло — Тўлаган Хўжамёров ХХ аср бошида Тошкентда етишган, халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган истеъдодлардан. Ойбек “Болалик”да шундай ёзган эди: “Айвонда мук тушиб, Таваллонинг шеърларини ўқишга киришаман. Ўқийман, диққат билан, берилиб, узоқ ўқийман… Шеърлар рангдор, жонли, тили ўзига хос, давоми…

Фахриддин Содиқ. Тасаввур (ҳикоя)

Бувиси неварасига айтаётган навбатдаги маталини тугатаяпти:— … Шундай қилиб, элнинг оғзида гап қопти: кучук, эгамнинг болалари кўп бўлсин, ҳар бири бир бурдадан нон берсаям, қорним тўяди, дер экан. Мушук бўлса, қанийди, эгамнинг болалари йўқ бўлса, борлариям тезроқ ўлиб қолсайди, улар давоми…

Ҳусан Карвонли. Қишлоқ (ҳикоя)

Оғилнинг томи ҳар сафар лойсувоқ қилинганида, гартак хархаша қилиб бўлса-да, тепага чиқиб олардим. Бунгача деярли етиб бормас эди асли. Кенжа бўлганим сабабли бундай истакларим сўзсиз амалга ошарди.Оғил устида кичкина қишлоғимизни — пастқам уйлару оғил-бостирмалар, тупроқ-чанг кўчалару сим тўсиқли ҳоя-ҳовлиларни бир давоми…

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ўгитлари

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳозирги замонда дунё жамоатчилиги томонидан энг илғор демократик тамойилларга амал қилувчи, илоҳиёт ва дунёвийликни инсонпарвар нуқталарда туташтирган, жаҳонда энг кўп мухлисга эга бўлган Хожагон-нақшбандия тариқати асосчисидир.Мутафаккирнинг Ғиждувон шаҳри туб аҳолиси тилида фаол қўлланадиган номи — Хожайи жаҳон. давоми…

Саид Анвар. Ақли бутун одам (ҳажвия)

Муҳиддин қизиқ бозор қилиб чиқса, Акрам қизиқ зир югуриб турганмиш-да.— Ҳа, оғайни, тинчликми? — сўрабди Муҳиддин ака.— Э, ўртоқ, кечагина ўттиз минг сўмга янги велосипед олгандим, шундай бозорга кириб чиққунимча ўғирлаб кетишибди, — Акрам ака куюниб ошнасига тушунтирибди.— Э, ўзи давоми…

Саид Анвар. Қизиқлар ва велосипед (ҳажвия)

Сарлавҳа дидингизга унча ўтиришмади-а? Аммо менга бу икки сўз негадир эгизакдай кўринади. Бу, ҳойнаҳой, велосипедини ўғирлатмаган қизиқчи бўлмаганини суриштириб билганим ва бул ҳақда қизиқчи бўлиш учун велосипед ўғирлатиш керак ё велосипед ўғирлатган одам қизиқчи бўлади, дея оламшумул хулоса чиқарганим сабаб давоми…

Саид Анвар. Мамасиддиқ (ҳажвия)

— Тўғрисини айт, ука, ўлиб қолсанг, ортингдан нечта одам келади?Бунақа совуқдан совуқ гаплар фақат Мамасиддиқ акадан чиқади. Аслида ака жуда зўр одам. Чекмайди — бировдан сўраб олишнинг иложи бўлмаганда. Ичмайди — ухлаганларида. Бир замонлар катта-катта амалдорларга ҳайдовчилик қилган. Ҳозир, энди давоми…

Абдулла Аҳмад. Тўй кимники? (ҳажвия)

Маслаҳат яхши-да. Нега дейсизми? Оббо, ўжар одамга ўхшайсиз-ку! Ахир, маслаҳат хом ишни пишитади. Ками-кўстни тўлдиради. Гапнинг ўғил боласини айтайми? Ҳеч ким лўнда қилиб маслаҳат беришда Тўзғанбойнинг олдига тушолмайди. У шундоғам фойдали маслаҳатлар берадики, битмаган ишингиз битгандай, тақа-тақ тўхтаган юмушингиз юришгандай, давоми…