Марҳабат Бойғут. Ҳокимнинг аёли (ҳикоя)

Қизиқ. Икки минг ўн биринчи йилнинг ноябрида ер куррасида етти миллиардинчи инсон туғилди. Рўйхатга олинди. “Кўксандиқ” худди шундай хабарлади. Еттинчи ноябрда. Етти миллиард деди. Кейин “кўксандиқ”дан “Қўнғир” гуруҳининг қўшиғи берилди. Узун, хушқомат қиз: “Дунё…дунё… дунё-эй. Дунёга ким эга-эй?..” дея хониш давоми…

Миразиз Аъзам. Миртемир

Миназини бузмай ларзакор ва жарангдор полапон қушдай оҳиста Ясси бўйлаб чўнг алп сингари зайтунзор аро девкор ва ёвқур Шеър ёбонларида ёвшан чечакларини терган ёзуқли қайсар Сулув шеъриятнинг туғин кўтариб Жиндай ғазалхон, танти шоир Миртемир келаётир!.. Ғафур Ғулом Мен энг олдин давоми…

Олим Жумабоев. Уй (қисса)

I Овул сукутда эди. Пахсачилар ишини қўйган кезлари эди. …Ўша воқеадан бир кун илгари бизникига Ўлжабой акис (болалар шундай атардик) келганди. Қўлида бир парча қоғоз, ручка бор эди. Айвонга ўтиргач, пичирлаганнамо гап очди: – Тўрт-беш сўмингни бераман. Биласан, саводим чатоқ. давоми…

Қуддус Аъзамов. Таржима ва адабий жараён (1989)

Маълумки, Ўзбекистонда ўзбек тилидан рус тилига таржима адабий жараён, катта ҳодиса сифатида 20—30-йилларда шаклланди. Бу серзаҳмат хайрли санъатнинг дарғалари ўша суронли, репрессия кезларида ҳам мумкин қадар ўзликларини сақлаб турдилар, бадиий таржиманинг халқлар дўстлигини барпо қилувчи «элчилик» анъаналарига содиқ қолиб, ибратга, давоми…

Турсунмурод Эрматов. Жонқора (ҳикоя)

Йўл ёқасидаги пастқам томда ёйилган узумларни саралаётган аёл икки қўлини ёнга тираган кўйи, увишиб қолган оёғини узатди. Бироқ қўлларини ердан узган ҳамон, мувозанатини сақлолмай, гавдаси бир томонга оғиб кетди. У жон ҳолатда кафтларини томга босди. Қаддини ростлади, хавотирланиб, атрофга олазарак давоми…

Рабиндранат Тагор ҳикматларидан

Агар сен барча иштибоҳларга эшигингни беркитсанг, ҳақиқат ҳам ташқарида қолади. * * * Биз одамни нимани билишига қараб эмас, нимадан қувонишига қараб англаймиз. * * * Эр-хотинлик – санъат ва уни ҳар куни янгилаб туриш керак. * * * Шунчаки давоми…

Аҳмад Муҳаммад Турсун (1949-2021)

Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Соҳилдаги нашъу намо (ҳикоя)

Қуёш ётоғидан бош кўтарди. Унинг заррин толаларидан тарқаган ҳарорат ҳали соҳил бўйлаб кета-кетгунча ястаниб ётган оппоқ қумни қиздириб улгурмасидан пляж чўмилувчилар томонидан бирин-сирин ишғол этила бошланган, пича эртароқ бўлгани учунми, аксари мункиллаган чол-кампирлар имирсилаб-сургалиб келиб соябонли қўналғалар паноҳига жойлашар, йиғма давоми…

Нормурод Норқобилов. Буюк Хитой деворига бўйлашган – Канпирак

Мазкур мақолани қоралашимга аксарият ватандошларимизнинг Буюк Хитой деворига “маҳлиё” бўлгани ҳолда қадимда худди ўшандай мудофаа иншоотлари юртимизда ҳам мавжуд бўлгани ва унинг қолдиқлари бугунги кунга қадар сақланиб қолганлигидан бутунлай бехабарлиги ва шунингдек, айрим ҳамюртларимизнинг бу ёдгорликка нисбатан ўта лоқайдликлари туртки давоми…

Баҳодир Йўлдошев (1945-2021)

Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олган. ​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат давоми…