Ҳамрохон Мусурмонова. Қиёфа (ҳикоя)

Ерга гиламдек тўшалган хазонларни бир-бир босиб бораётган Гулсумнинг хаёли паришон эди. Нохуш ўйлардан халос бўлишга урингани сайин, руҳиятида саросар кезаётган эзгинлик уни кўпроқ маҳв этарди. Дугонаси Нигина пластик операция қилдиргунига қадар у ҳам бошқалардек хуш хандон юрар, ўз қиёфаси ҳақида давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Чилла (ҳикоя)

Болаларимнинг онасига ва барча ичкаридагиларга бағишладим. Яссилик Қул Хожа Аҳмад олтмиш уч ёшида ертагига кириб кетган бўлса, шу ишни У қирқдан ошар-ошмас қилди. Сабабини тушунтириб беролмайди, лекин бирдан ерустидан чарчади: бир куни уйқудан уйғондию ўзини юмронқозиқ ҳис этди, олд оёқлари давоми…

Фарида Афрўз (1956)

Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида) – 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг «Қирқкокиллигим», «Изтироб кўйлаги», «Тунлар исёни», «Кўзим маним…», «Қурбонжон додхоҳ» тарихий драмаси, «Ўзимдан ўзимгача», «Пока есть на земле разлука…», «От Фариды давоми…

Фарида Афрўз. Мангу ибодатгоҳ (2012)

Ҳақиқий ижодкор адабиётга эмас, адабий бир шавқ ижодкорнинг қонига кириб келгачгина сўзнинг таъсирига тушади. У энди ўз хаёлларини ато қилинган сўз қудратига таслим қилади. Ёхуд ато қилинган илоҳий қудратнинг ўзи уни бошқара бошлайди. Бир учлигимда: “Ижод – йўргакдан аввал теккан давоми…

Гулҳаё Узоқова. Реп ҳақида гап (2012)

Ярим асрдан зиёд тараққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек эстрада қўшиқчилиги бугунги кунга келиб шоу-бизнес оламига айланиб қолди. У бугун сон-соноқсиз ёш қўшиқчиларни ўзига жалб этган. Оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио дастурлари орқали эфирга узатилаётган қўшиқларнинг салмоқли қисмини эстрада жанри давоми…

Эмили Карл. «Яшашга ҳақингиз бор» (ҳикоя)

– Яхши қиз?– …– Яхши қиз, Лионга боряпсизми?Мен қаршимда ўтириб гапга тортишга тиришаётган одамга қарадим. У чамаси қирқ ёшни қоралаб қолган одам бўлиб, жаноблардек яхши кийинган, аммо кўримсизгина эди. Андак оқ оралаган сарғиш сочларига кўзим тушди, нигоҳларида истеҳзо бордек. “Кўча-кўйда давоми…

Сотим Аваз (1952)

Сотим Аваз (Сотимбой Авазов) – 1952 йил Урганч шаҳрида туғилган. 1991 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг “Кечиккан баҳор”, “Тонгги ҳислар”, “Ҳуқуқ”, “Нозбўйларим”, “Ҳикматистон”, “Дил ва манзил” каби шеърий асарлари республика нашриётларида чоп этилган. Шунингдек, “Мурувват чоғи” романи, “Мадраҳим Шерозий”, давоми…

Неъмат Арслон. Яшаш ҳуқуқи (ҳикоя)

Севги ўлим даҳшатидан кучлироқ.В.Шекспир. Корхонананинг биттагина ғунажини бор эди. Ҳовлидан ўтаётиб унга эътибор қилдим. Юнглари ўсиқроқ, олагина ва ҳали ёш тумса мол. Балки урғочи ҳам эмасдир, лекин нима учундир менда бу мол ҳали туғмаган ғунажин деган тасаввур қолдирди. Нарироқда рангпар давоми…

Неъмат Арслон. Сояда ухлаётган толеъ (ҳикоя)

“Толеъим сандал ёғоч,экса кўкармас пояси”(Раҳматли момомнинг чарх йигирибайтадиган қўшиқларидан). I Патрот топган рўзғорини ўнглаб олишга бўлган узоқ уринишлар Бешимни батамом толиқтирди. Ниҳоясизлик чарчатди уни. Қайси ишга қўл урмасин, меҳнатнинг сўнги кўринмас, энг ёмони қўл урган иши хунук оқибатларга олиб келарди. давоми…

Неъмат Арслон. Туманли минтақа (ҳикоя)

I Қуёш тўла тутилганга ўхшар, унга ойнинг сояси эмас, ойдан ҳам улкан бошқа бир сайёранинг кўланкаси тушиб тургандай нотабиий бир манзара зуҳур этган, бутун борлиқ қўнғиртоб рангларга қоришиб ётганлиги сабабли ҳамма нарса ваҳимали ва айни тобда сирли кўринар, Тушнинг ёлғиз давоми…