Холис эътироф эҳтиёжи (профессор Қозоқбой Йўлдошев билан мулоқот) (2012)

– Одамият жаннатдан қувилгандан бери ўзининг моҳиятини ахтаради. Бу изланиш эса унга ҳаёт, завқу шавқ ва ҳаловат беради. Инсон ўзини англаш йўлида кўп шарафли йўлларни босиб ўтди. Замон тили билан айтганда юксак тараққиётга, цивилизацияга эришди. Лекин… биласизми, инсоният муаммоларининг кўлами давоми…

Зу Винтер. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)

Бу воқеа содир бўлган пайтда, қизча эндигина ўн ёшга тўлган эди. Ўша кезларда у мактаб ҳовлисида ва йўлакларда болалар орасида шодумон югуриб юрарди. Ёш болаларнинг шўхликларини бироз тартибга солиш учун ўқитувчилар юқори синф ўқув-чиларидан навбатчилар тайинлайдиган бўлишди. Юқори синф ўқувчилари давоми…

Дилдора Турдиева. Лотин америкаси даҳоси

2007 йилда у 80 ёшга тўлди. Ўша йили Лотин Америкаси ва Испанияда «Маркес йили» деб эълон қилинди. «Ёлғизликнинг юз йили» романининг юбилей нашри эса 500 минг нусхада босилиб чиқди. Ҳаммаси бўлиб китоб 30 миллион нусхада чоп этилган. 2008 йилда унинг давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Отасининг қизи (ҳикоя)

Тўрт ўғилдан сўнг туғилган қизалоқнинг ўрни бошқача бўларкан. Бунинг устига, қорачадан келган, киприклари узун-узун, кўзлари чақнаб турадиган Мадина гўдаклигидан отасига меҳрибон бўлиб ўсди. Қизалоқ икки яшарлигидаёқ онасини шоша-пиша эмар, сўнг эмаклаб бўлса ҳам отасининг бағрига етиб оларди. Ишдан ҳар қанча давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қайдасан, мўъжиза… (ҳикоя)

* * * Ўзбековуллик Тиркаш чўпоннинг кенжа ўғли Дамин кутилмаганда машҳур бўлиб кетди. Болалар у ҳақида тўлиб-тошиб гапиришарди. Аммо катталар ишонқирамай бош чайқашди. Заҳаргина тили билан овулда танилган Беркин муаллим эса очиқдан-очиқ истеҳзога ўтди.– Қарқуноқдан булбул чиқмайди, биродарлар, – деди. давоми…

Турсунбой Адашбоев. Арраланган гилослар ёхуд устознинг кўз ёшлари (2012)

Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг апрел ойи эди. Ўш вилоят газетасида хизмат қилардим. Одатдаги иш кунларининг бирида муҳарриримиз каминани йўқлатиб қолди. Хонага кирсам, диванда Одил ака ўтирарди. Унга қадар устознинг қатор ҳикояларини ўқиган, Тошкентда бир неча марта кўрган бўлишимга давоми…

Ғози Раҳмон. Шукуҳли карвон (қисса)

ХИЗР ЮРГАН ДАШТ… Бундай барокатли дашт Амирлик ҳудудида танҳою ягона, десаям бўлаверади. Абдуллахон замонида Зарафшон суви қўл меҳнати билан Эски Анҳор канали орқали шу кенг даштнинг ярмидан кўпини сероб қилганида Бухородан Қарши орқали Самарқанд сари йўл олган карвонлар, бу даштнинг давоми…

Абдулла Аҳмад. Сўз юракка муҳрланади (2012)

Менинг китобга, бадиий ижодга меҳр қўйишимга раҳматли онам Баҳринисо сабабчи бўлганлар. Онамнинг айтишича, ота томонидан беш авлоди Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган эканлар. Жумладан, онамнинг бобоси Абдураҳим домла ва отаси Муҳаммадраҳим бобом ҳам шу мадрасада ўқишган. Катта бобом Абдураҳим давоми…

Дилдора Турдиева. Изтироб улғайтирган адиб

Рус адабиётининг улкан намояндаси Фёдор Достоевский ҳаётининг сўнгги дамларидагина машҳурликка эришган бўлса, оламшумул шуҳратга ўлимидан сўнг эришди. Тарихий манбаларга кўра, Фёдор Достоевский ота томондан дворянларга мансуб бўлиб, уларнинг мулки бўлмиш Достоево ерлари XVI-XVII асрларда ҳозирги Беларус республикаси ҳудудида жойлашган экан. давоми…

Зулфира Мисбах. Сўфитўрғай (қисса)

Етти ёшимдан бу ёғини эслайман. Тўғрироғи, биринчи синфни тугатиб, таътилга чиққан қизалоқни кўз олдимга келтираман. Ўша йиллари катта ариқ тошиб оқарди. Болалар қий-чув билан тепаликдан сувга сакрашар, мириқиб чўмилишар эди. Уларни ҳавас билан кузатиб ўтирардим. Бир куни нима бўлдию, ариққа давоми…