Муҳаббат Ҳамидова. Ўрганиб кетади (ҳажвия)
Ангрендан, тўйдан қайтяпман. Бироқ, кайфиятим тўйча эмас. Негаки, кутилмаганда ҳаво айниб, челаклаб ёмғир қўйди. Машинамнинг сувсидиргичи яхши ишламайди. Буёғи ўзингизга маълум. Шунча кундан буён тузатиб оламан ёки алмаштираман, деб юраверибман. Олдинги ғилдираклар ҳам чананинг оёғидек сип-силлиқ. Йўл эса узоқ. Ноилож давоми…