Ёдгор Саъдиев: “Бобур юрагим тубида ётибди” (2010)

Кечагидай ёдимда, Ёдгор Саъдиев таваллудининг олтмиш йиллигига бағишланган ижодий кеча анъанавий андозалардан айрича ташкил этилганди. Саҳнада актёр учун алоҳида курси ҳам ҳозирланмаган, у кечанинг бошловчиси вазифасини ҳам ўзи бажарганди. Қўлига тор олиб “Ялла”га жўровоз бўлган, доира чалиб ҳамнавозлик қилганди. Аския давоми…

Норқул Бекмирзаев. Буюк ибрат (2010)

Низомиддин Мир Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида шундай ёзади: “Темур Кўрагон — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байт ўқиғони минг яхши байт айтқонича бор”. Яъни, ул зот ўзи давоми…

Муҳаммад Али: “Умид кўнглимизни ёритиб турсин” (2011)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан суҳбат – Муқаддас нарсалар ҳамиша муҳофазага, ҳимояга муҳтож бўлади. Чунки эзгуликнинг душ­­мани кўп. Ғанимнинг кўплиги, хавфнинг кў­лами эса ЭЗГУЛИКнинг баҳосини белгилайди. Шу маънода Ватан ва унинг ҳуррияти ҳамиша ҳимояга муҳтождир. Сиз ижодингизда, хусусан, тарихий давоми…

Сайди Умиров. Адабиёт фидоийлари билан барҳаёт (2011)

Инсон умри орзулар, умидлар, қайғу ва из­тироблар мажмуидир. Бугун болалик йилларимни эслар экан­ман, кўз олдимда тупроқ кўчалару саҳармардонда пода ҳайдаб юрган сарпойчан болалар гавдаланади. Не тонгки, ўша содда ва беғубор болаларнинг бири, шубҳасиз, мен эдим. Гарчи бизнинг болалик давримиз бахту давоми…

Мирзо Кенжабек. Руҳнинг озуқаси маънавият бозорларидадур (2011)

Кўнглимда адабиётга илк муҳаббат болалик дав­римдан уйғонган. Ҳазрати Боязид Бистомий ўз ҳолларини “онадан туғма давлат” деганлар. Албатта, ҳар бир шоирнинг шоирлиги ҳали туғилмасидан бошланади. Ёзган шеърларимдан кўра ёзмаганларим кўпроқ. Ота-онам фақат меҳнат-машаққат ичида яшадилар. Онам беш ёшда оталари, саккиз ёшда давоми…

Абдулла Орипов: “Ёшлар байроқдор бўлсин!” (2011)

– Абдулла ака, аввало қутлуғ 70 ёшингиз билан самимий табриклаймиз. Шу ёшда тўла илҳом билан ижод қила­ётганингиз шогирдларингизга ҳам юқсин. Сиз 50 ёшга кирганингизда ўша вақтдаги Ёзувчилар уюшмасининг раиси, атоқли адиб О. Ёқубов адабиёт газетамизда каттакон бир мақола (балки эсседир) давоми…

Носир Муҳаммад. Мумтоз адабий тилимиз қандай шаклланган эди?

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Тил ва эл” деб номланган илмий бадиасини ўқиш жараёнида муҳтарам адибимиз ўзбек мумтоз адабий тилининг кўп асрлик тарихий йўлини тадқиқ этиб, кўп хайрли ишни амалга оширганига амин бўлдим. Муаллиф мумтоз адабий тилимизнинг шаклланиш даврини “Билге давоми…

Омон Мухтор: «Сўзингни айта олиш бахти» (2010)

Сўнгги пайтлар озми-кўпми элга танилган, эътиборли кишилар билан, шу қаторда жумладан, оталаримиз айтмоқчи, каминаи камтарин билан ҳам газета-журналлар муттасил суҳбатлар уюштириб туради. Бунинг учун уларга миннатдорлик билдирмай илож йўқ. Лекин очиғи, бундай суҳбатлардан аксар суюнишдан кўра кўпроқ нохуш бир асорат давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Армон ва орзулар денгизи (2006)

Ёхуд ютоққан юракларга томган саёҳатномалар Буюк миллатларга хос, қалбни ифтихор туйғулари билан тўйинтирувчи, унутилмас лаҳзаларни миллатпарвар фарзандлар ҳаётининг беором, шижоатли дамлари тарих саҳифаларига муҳрлайди. Ана шу ифтихор туйғуси биз тенги авлод қалбида негадир чалкашроқ, нурсизроқ намоён бўлади. Бунинг сабаблари кўп, давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Одил Ёқубов асарлари турк тилида (2006)

Ўтган асрда романлари чет тилларга энг кўп таржима қилинган классикларимиз ичида Одил Ёқубов асарлари алоҳида ажралиб туради. Айниқса, “Улуғбек хазинаси” дунёнинг ўттизга яқин тилида босилгани адабиётимизнинг фахридир. Туркчага романлари энг кўп ўгирилган ва қайта-қайта нашр этилаётган ўзбек ёзувчиси ҳам Одил давоми…