Беки Сайтақов. Бола бахши (ҳикоя)

ҚАМИШЛИ ҚУДУҚ От сувнинг исини олиб пишқирди. Қайчидек қулоқларини диккайтирди-да, калласини ўнгга ўгириб, жиловини тортқилай бошлади. Йўл чеккасидаги қамишзор орқасидан қудуқ деворларига урила-урила юқори тортилаётган челакнинг овози эшитилди. Отлиқ нозикдан келган ўн саккиз яшар кўркам йигит эди. Унинг оёғида оқ давоми…

Муҳаммад Али Жамолзода. Насиҳатгўй (ҳикоя)

Унинг одоб-ахлоқ борасидаги маърузаларини тинглаган кишилар унга “Насиҳатгўй” деган тахаллусни беришган. Жаноб Насиҳатгўй мамлакатдаги энг нуфузли эркаклардан бири бўлиб, уни ҳамма бирдек ҳурмат қилар ва ҳукумат доирасидаги киши деб биларди. Унга яхшигина мерос қолган ва у бу меросни тезда кўпайтириб давоми…

Фаридун Тонкабоний. Яшасин, танбаллик! (ҳикоя)

Одамзоддан танбали бўлмайди. У тўрт оёқлаб юришни хоҳламагани учун икки оёқлаб юришни афзал кўрган. Чунки тўрт оёқда юрганда бўйнини чўзиши, бошини кўтариб туриши, юрганда қўлини силкитиши ноқулай бўларди. Икки оёқда юриши эса, бошини тик тутиб, бошқа жонзотлардан ўзининг устунлигини кўрсатиб давоми…

Хисрав Шохоний. Бедарак йўқолган киши (ҳикоя)

Қосим билан кўришмаганимга ҳам икки йилдан ошибди. Уни Теҳрондаги Шопур кўчасида яшашини билардим, лекин ташвиш билан бўлиб, ундан хабар олишга имкон тополмасдим. Бир куни телевизор кўриб ўтирсам, бирдан экранда унинг сурати пайдо бўлиб қолди. Бошловчи мунгли овоз билан эълонни ўқиди: давоми…

Хисрав Шохоний. Эрни қандай парвариш қилиш керак?

Ҳабибни кўрсангиз таниёлмасдингиз. У билан анчадан бери дўст бўлганимиз учун, қанчалик ўзгармасин, уни дарров танидим.У олдинлари анча дадил, ҳаракатчан ва улфати жонон бўлиб, овқат ейишни хуш кўрар, хушчақчақ ва ҳазиллашишни ёқтирар – бир сўз билан айтганда, давранинг гули эди. Кўп давоми…

Луижи Пиранделло. Бировга кулма зинҳор… (ҳикоя)

I Кристофоро Голиш гавдасининг оғирлигидан бир оз букилган оёқларини кериб, кўча ўртасида турарди; бошига қийшиқ қўндирган шапка гардиши уни юмалоқ голланд пишлоғига ўхшатиб қўйган эди. Голиш қўлини силкиб:– Беньямино! – деб қичқирди.Баланд бўйли, хипчадан келган, ёши элликлар атрофидаги бир киши давоми…

Луижи Пиранделло. Шолрўмол (ҳикоя)

I – Тўхта, – деди Банди дўсти д’Андреага. – Мен бориб уни огоҳлантираман. Мабодо яна қайсарлик қилса, бостириб кирасан.Иккаласи ҳам узоқни яхши кўролмасди Шу туфайли бир-бирига жуда яқин туриб сўзлашмоқда эдилар. Кўпчилик уларни эгизаклар деб ўйлашарди. Ёшлари ҳам деярли тенг давоми…

Ҳадая Султон Ас-Салим. Аёл қалби (ҳикоя)

Мен азобларимни ҳеч кимга билдирмайман. Менинг йиғлашим мумкин эмас, чунки кўз ёшларим менинг қасамимни бузишга мажбур қилиши мумкин. Фақат тунда, ёлғиз қолганимда, ёстиққа юзимни босиб, тўйиб-тўйиб йиғлардим. Одамлар кўзига эса мен ўзимни қувноқ ва хушчақчақ қилиб кўрсатишим керак, юзимдан табассум давоми…

Лайло Усмон. Жинни қиз (ҳикоя)

Бекорчи болакайлар Норани ақлдан озган деб ҳисоблашарди – аслида у ақлдан озган ҳам, жинни ҳам эмасди. “Қизлар маҳалласи”да уни шимол қизларидек оқбаданлиги, катта-катта тим-қора кўзлари туфайли энг чиройли қизча деб билишарди. Бу маҳаллада қизлар кўп туғилгани учун уни “Қизлар маҳалласи” давоми…

Агата Кристи. Устаси фаранг ўғрилар (ҳикоя)

– Бекам, кечирасиз, сиз билан бир дақиқагина гаплашсам бўладими?Бу илтимос бир қарашда аҳмоқона бўлиб туюлиши мумкин эди: мисс Марплнинг жиккаккина хизматкори Эдна айни вақтда ўз бекаси билан гаплашаётганди.Мисс Марпл унга рухсат берди: – Эдна, албатта, рухсат. Киринг. Эшикни ёпинг.Эшикни астагина давоми…