Отабек Тиллаев. Ҳазин (ҳикоя)

У вақтини китобга мук тушган кўйи ўтказарди. Одамлардан ётсирар, ўзича завқланиб, аллақандай сирли маъволарда сайр этарди. Мутолаа қилаётган китоблардаги турфа воқеаларни айтмаганда, кунлари икки томчи сувдек бир-биридан фарқ қилмасди. Олам якранг эди.Қай куни туйқусдан муқоваси йўқ аллақандай қўлёзмани топиб олди-ю, давоми…

Асад Асил. “Осмон”дан тушган ош (ҳикоя)

Йилнинг сўнгги ойи эди. Кутилмаганда номаълум бир касаллик қаттиқ хуруж қилиб қолди. Дўхтирларнинг айтишича, бу дард аллергиянинг бир тури эмиш. “Тез ёрдам” ғирра бориб олиб келдию ташлади-кетди. Бир кишилик палатага жойлаштиришди. Хотиним ҳам қаттиқ шамоллаган, бечора хайҳотдай ҳовлида ёлғиз ўзи давоми…

Нормурод Норқобилов. Қабртош (ҳикоя)

Тоғдаги оғайнилариникида тўйлаб қайтган Эрали онаси мозорига қабртош қўйилганини эшитиб, фиғони кўкка ўрлади. Ака турганда сингилнинг қабртош ўрнатиши нимаси?! На бир оғиз сўраш бор, на олдидан ўтиш. Энди одамлар нима дейди? Ўғил бўлмай ўл-а, синглингча бўлолмабсанда демайдими. Бу шумликнинг бошида давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Видо зиёфати (ҳикоя)

Институтнинг охирги босқичида ўқиётгандим.Аниқ эсимда, намозшом палла эди. Гуруҳдошим Ҳамид тўсатдан хонага бостириб кирди ва менга диққат билан тикилиб тураверди. Ранги бўзариб, кўзлари алланечук бесаранжом боқарди.— Ҳа, жўра, тинчликми? — дедим. Ҳамид оқариб кетган лабларини аранг қимирлатиб, пичирлади:— Ишлар чатоқ, давоми…

Эркин Усмон. Киприкдаги ёш (ҳикоя)

ФИРДАВС: Мени бу ерга қачон, қай аҳволда олиб келишганини билмайман.Кўзимни очсам, оти ҳам, ўзи ҳам совуқ «реанимация» хонасида ётибман.Энига беш, бўйига уч қулоч келадиган, шифтию деворларига оппоқ кафел ёпиштирилган хона. Девордаги бир жуфт неон лампаси, хона бурчагидаги дори-дармонлар, сонсиз-саноқсиз шиша давоми…

Отаули. Йўриқ (ҳикоя)

Кейинги ўн беш йиллик умрини қадимий Ясси қалъаси яқинидаги Янгиқўрғон қишлоғида ўтказган Ҳусайн сўфи Муҳаммад сўфи ўғли қирчиллама қирқ ёшида кутилмаганда ноаниқ бир хасталикка чалиниб, тўшакка михланди-қолди. Табиб-ҳакимлар беморни ҳар боб билан кўриб, дардига даво қидирдилар, лекин бу уринишлардан тайинли давоми…

Ги де Мопассан. Хизматкор қиз қисмати (ҳикоя)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларни ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бойнинг ҳам, ҳўкизнинг ҳам бўйнини қайиришга давоми…

Пари Мансури. Гулдон (ҳикоя)

Жума тонги. Ҳамма ширин уйқуда. Эрталабгача ёққан паға-паға қордан ҳовли ўртасидаги сарв, икки олхўри ва гилос дарахтларининг кумушдан либос кийган шохлари эгилиб қолган. Офтоб ҳамма ёқни жилвалантириб, майин, эркаловчи нурлари билан ташриф буюраётир.Болакай муштчалари билан кўзларини уқалаб, ярим очиқ, ярим давоми…

Волфганг Борҳерт. Нон (ҳикоя)

Аёл тўсатдан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки ярим эди. Назарида ошхонада кимдир нимагадир туртингандай бўлди. Ўша тарафга қулоқ осди. Жимлик эди. Шу қадар жимликки… У қўлларини ёнига ташлади, бўм-бўш. Э-ҳа, ана гап қаёқда экан. Аёлнинг нафаси ичига тушиб кетди. У давоми…

А.Инин, Л.Осадчук. Бузуқ телефон (ҳажвия)

Эслайсизми, “Бузуқ телефон” деган болалар ўйини бор. Биринчи бола “Саша” деса, иккинчиси “Каша” деб эшитади, учинчисига эса “Маша” дегандай туюлади. Кулгили ўйин!Кеча мени туйқусдан директор чақириб қолди. — Эшитишимча, у ер-бу ерда мен ҳақимда ҳар хил бўлмағур гаплар қилаётган эмишсиз. давоми…