Аҳмад Дониш (1826-1897)

«Аҳмад Калла», «Аҳмад махдум» номлари билан замонасида шуҳрат қозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли таъсир кўрсатган Аҳмад Дониш ХIХ аср Бухоросининг қомусий илм эгаларидан эди. У Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилди. Отаси мадрасасида ўқиди. Ёшлигида наққошлик, рассомлик, хаттотлик ҳунарларини ўрганди. давоми…

Мирзо Турсунзода (1911-1978)

Мирзо Турсунзода [1911.19.4 (2.5), Тожикистон, Регар тумани Қоратоғ қишлоғи — 1977.27.3, Душанба] — тожик шоири ва жамоат арбоби. Тожикистон халқ шоири (1961). Меҳнат Қаҳрамони (1967), Тожикистон Фанлар академияси академиги (1951). Тожик драматургиясининг асосчиларидан бири. Дастлаб эски мактабда, кейинроқ янги усулдаги давоми…

Нажмиддин Кубро (1145-1221)

Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва оташнафас шоир Нажмиддин Кубро (نجم الدين الكبرى‎) Хива яқинидаги ҳозирги Саёт қишлоғида туғилган. Унинг тўлиқ исми — Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий. «Шайхи валийтарош» — «Авлиёлар етиштирадиган шайх» номи давоми…

Салмон Ҳиротий (1959-1986)

ХХ аср Эрон шеъриятининг йирик вакилларидан бири – Салмон Ҳиротийнинг (سلمان هراتی) шеърлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган. Илк маротаба ўзбек тилида тақдим этилаётган ушбу тўпламдаги шеърлар Эрон болаларининг дардли дунёси, уларнинг изтироб ва қувончлари ҳақида ҳикоя қилади. БУ ЮЛДУЗДАН давоми…

Убайдий (1487-1539)

Дашти Қипчоқдаги ўзбеклар давлатининг асосчиси Абулхайрхоннинг эвараси, Бухоро ҳокими Маҳмуд Султоннинг ўғли Абдулғози Убайдулло Баҳодирхон (عبیدالله خان) XVI аср Мовароуннаҳр адабий-маданий ҳаётида катга ўрин тутган машҳур сиймолардан биридир. Тарихга, кўҳна меросга нисбатан ҳукм сурган бирёклама синфий муносабат туфайли узоқ йиллар давоми…

Фурўғ Фаррухзод (1935-1967)

Фурўғ Фаррухзод (فروغ فرخزاد) 1935 йил 5 январда Теҳрон шаҳрида дунёга келди. Отасининг каттагина кутубхонаси борлиги сабабли Фурўғ кечикликданоқ китоб билан танишди, китоблар орасида яшаб улғайди. Фурўғ 13-14 ёшиданоқ шеър ёза бошлади. Унинг “Асир” номли биринчи шеърий тўплами 1952 йилда, давоми…

Арви Сийг (1938-1999)

Арви Карлович Сийг (эст. Arvi Siig; 8 ноябрь 1938, Таллин – 23 ноябрь 1999, Таллин) — эстон шоири, таржимон, муҳаррир, публицист. Эстонияда хизмат кўрсатган ёзувчи (1986). ТУНДАГИ ЧИРОҚЛАР Ажиб туйғуларга чулғаниб теран, Тунлар талпинаман уларга бесас. Қалбим ялангоёқ ўтар қирлардан, давоми…

Керсти Мерилаас (1913-1986)

Керсти Мерилаас (эст. Kersti Merilaas) – эстон шоираси, таржимон. Асосан шеърлар, болалар учун китоблар ва пьесалар ёзган. ҚОЯДАГИ ҚАЛДИРҒОЧ Тўлқин кетидан Тўлқинлар чопар. Тўлқин устида Қоялар ётар. Туну кун бунда Гувиллар шамол. Оч бўри янглиғ Увиллар шамол. Мисли баландда Турган давоми…

Юхан Смуул (1922-1972)

Эстон адабиётининг йирик вакили Юхан Смуул (эст. Juhan Smuul) 1922 йилнинг 18 февралида Муху оролидаги Когува қишлоғида камбағал балиқчи оиласида туғилди. Ота-онасининг камбағаллиги туфайли ёшлик чоғларида ўқишни тугатолмай, отасига ёрдамчи бўлиб қолди. Ю. Смуулнинг ижоди Улуғ Ватан уруши йилларида шеър давоми…

Расул Ҳамзатов (1923-2003)

Доғистон шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов Доғистоннинг Хунзах туманига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада М. Горкий номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 давоми…