Минамото Санетомо (1192-1219)

Минамото-но Санэтомо (源実朝, 17 сентябрь 1192 — 13 февраль 1219 года) — япон шоири. Минамото-но Ёритомонинг иккинчи ўғли. * * * Эрта тонгда қарасам, Тоғ бошин чалган туман. Баҳордан берар дарак Ястанган кенгликлару Булутсиз, тиниқ осмон. * * * Бу давоми…

Мидзухара Сюоси (1892-1981)

Мидзухара Сюоси (水原豊) – япон шоири. Ҳақиқий исми – Мидзухара Ютака. Токиода туғилган. Токио университетеини тамомлаган ва бир неча йил врач бўлиб ишлаган. * * * Токчадаги ёғоч қўғирчоқ – Қотиб қолган кўзлари билан Асрлар ортидан боқиб туради. * * давоми…

Коидзуми Тикаси (1886-1927)

Коидзуми Тикаси (古泉千樫; 26 сентябрь 1886, Тиба префектураси — 11 август 1927) — япон шоири, Ито Сатионинг шогирди. ҳақиқий исми — Коидзуми Икутаро (古泉幾太郎). *** Ботаётган куннинг шуъласи Қирмизи ёнғиндай шомги тоғларда . Бамбукларнинг қорайган Соялари эса акс этар Қоғоз давоми…

Иида Дакоцу (1885-1962)

Дакоцу Иида (飯田蛇笏) — япон шоири. 1885 йили Яманаси префектурасида туғилган. Васэда университети адабиёт факультетида ўқиган. БАҲОР * * * Баҳорнинг айни авжи. Тоғдаги ибодатгоҳ дарвозаси устидан Сузиб ўтаётир оппоқ булутлар… КУЗ * * * Чириллоқни ушладиму кўзига боқдим Ва давоми…

Дзюн Таками (1907-1965)

Таниқли япон шоири ва ёзувчиси Дзюн Таками (高見順賞) Хонсю оролида туғилган. Асл исми Ёшио Таками. Унинг шеърий ижодида сарбаст (верлибр) асосий қисмни ташкил этади. Дзюн Таками Япониянинг кўплаб адабий мукофотлари билан тақдирланган. 1988 йилда нашр этилган “Денгиз япроқлари” тўпламида Такамининг давоми…

Акутагава Рюноскэ (1892-1927)

Акутагава Рюноскэ (芥川 龍之介) (1892.1.3, Токио — 1927.24.7) — япон ёзувчиси. Ўз асарлари билан япон адабиётини жаҳон миқёсига чиқишини бошлаб берган. У ижодида ғарб ва япон адабиёти анъаналарини ўзаро уйғунлаштириб, япон анъанавий тасвир ва ифода усулини янги йўналишга бурган. Инсон давоми…

Се Бинcинь (1900-1991)

Се Бинcинь (谢婉莹) шоира, эссенавист, таржимон, шунингдек, болаларнинг севимли ёзувчиси ҳамдир. 1926 йил АҚШда адабиёт магистри илмий унвонига сазовор бўлди. Хитой университетларида дарс берди. 1954 йилдан сўнг бир неча бор давлатнинг олий кенгашига депутат этиб сайланди. Шу билан бирга Хитой давоми…

Цао Чжи (192-232)

Цао Чжи (曹植) (192-232) кўҳна хитой шоири. Шунингдек, у Чен Си-ван номи билан ҳам тилга олинган. Ўз даврининг энг таниқли шоири ҳисобланган. “Ло дарёсининг малаги” номли машҳур қасида муаллифи. Цао Чжи туғилган оила Хитой тарихида “Уч Цао” номи билан ўчмас давоми…

Ли Бо (701-762)

Ли Бо (李白; 李太白) – Тан сулоласи давридаги мумтоз Хитой шоири. “Ўлмас шоир” номи билан машҳур бўлган. Ли Бо Хитой шеъриятида энг ўлмас ва ўқишли шеърлар муаллифи сифатида из қолдирган. У ўзидан 1100 асар қолдирган, ундан 900 таси шеърлардир. Ҳали давоми…

Гуань Ханьцин (1230-1300)

Гуань Ханьцин (анъанавий хитойчада: 關漢卿, соддалаштирилгани: 关汉卿, пиньиньда, яъни лотинчалаштирилган хитойчада: Guān Hànqīng) қадимий хитой адабиёти тарихида, энг аввало, цзацзюй  деб аталган драматик жанрга асос солган  драматург сифатида ном  қолдирган. Бизгача унинг 60 дан ортиқ асарининг номи етиб келган, улардан давоми…