2020 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, мақолалар, ҳикоялар, шеърлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2020 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 154 317 тани (www.ziyouz.com — 5 031 909; www.ziyouz.uz — 1 122 408) ташкил этди (кунига ўртача 16 861 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (6%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон давоми…

Гулчеҳра Нуруллаева: «Ҳар қадамда муаммо, муаммо…» (1988)

Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти лауреати, шоира Гулчеҳра Нуруллаева билан суҳбат — Гулчеҳра опа, ҳозир қайта қуриш даврида яшаяпмиз. Суҳбатимизни шу мавзудан бошласак. — Мен қайта қуришни ўзим учун янгилик деб билмайман. Энди ўйласам, уруш йиллари қандайдир «хундори» тайёрлаб, маҳалламиз болаларини давоми…

Ҳусан Мақсуд. Тилимиз тилсими

Инсон тақдиридан қизиқ тақдир бормикан? Йўқ, дейди шошқалоқ одам. Мен ҳам шундай дердим қоғоз-қаламдан йироқ пайт­ларим. Сал ўтиб – қоғоз қоралаб, Сўз деб аталмиш неъматнинг ортидан кун кўра бошлаганимдан бери юқоридаги саволга ҳазир бўлиб жавоб берадиган бўлдим. Жавобим шу: инсон давоми…

Наим Каримов. «Ай чарх, эттинг ортуқ жабр бунёд»

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳозирги Ўзбекистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу адабиёт жадид адабиёти деб аталди. Тарихий-маданий давр тақозоси билан туғилган жадид адабиёти мумтоз ўзбек адабиётининг энг яхши анъаналарига содиқ қолган ҳолда унинг мазмун ва моҳиятини янгилаб давоми…

Ашурали Жўраев. Мансура (ҳикоя)

“Адабиётга туғма муҳаббатимни изҳор қилишга қаттиқ бел боғладим. Нима муяссар бўлди, нима бўлмади. Аммо ҳеч қачон тулпорларни тақалаганларида мен четда туриб оёғимни кўтармадим”. Иброҳим ҒАФУРОВ Болалигидан адабиётга, адабиёт сабаб китобга астойдил – бутун борлиғи ва жону жаҳони билан қатъий меҳр давоми…

Наим Каримов. Таржима санъати ва жаҳон адабиёти

Одамзод қаерда, ер куррасининг қайси бир гўшасида яшаган бўлмасин, янги ҳаёт манзилларини кашф этиш, дарёлар, денгизлар, ҳатто уммонларнинг нариги соҳилидаги  ҳаёт билан ошно бўлишга, ўша ердаги ҳаёт манбаларидан баҳраманд бўлишга интилган. У шу мақсадда сузишни ўрганган, қайиқлар ясаган, кўприклар қурган. давоми…

Иброҳим Ғафуров. Ғафурона тарона

Ғафур Ғуломнинг таваллудига роппа-роса юз йил тўляпти. Канда қилмай навбатма-навбат етиб келадиган йиллар, асрларнинг силсиласида бу унинг илк асри, ўзининг илк асрини ишғол этиши. Ғафур Ғулом жисман ҳаётни тарк этганига ўттиз етти йил бўляпти. Лекин унинг асри, асрнинг ҳар бир давоми…

Амир Файзулла. Икки халқ дуожўйи

Таниқли ҳинд шоири, йирик олим, ўзбек халқининг катта дўсти Қамар Раисни танимаган ё бу зот ҳақида эшитмаган киши кам бўлса керак. Қаердаки Қамар Раис ҳақида гап очилгудек бўлса, даврадагилар уни кўргани ё у билан яқиндан суҳбатдош бўлгани, жуда бўлмаганда, бу давоми…

Султонмурод Олим. Ийҳомангиз санъатлар (“Фарҳод ва Ширин”да маънодошлик ва шаклдошлик)

Кўпмаънолилик Шарқ мумтоз шеъриятининг бош хусусиятларидан. Лирикадаги анъанавий тимсолларнинг деярли ҳаммаси мажозий маънога эга эканини, кўпчилиги ҳатто тасаввуфий истилоҳ даражасига кўтарилганини биламиз[1]. Лиро-эпик шеъриятда эса воқеа муаллиф учун кўпинча бир баҳона, мақсадни ифодалашнинг бир воситаси бўлган холос. Аслида эса воқеалар давоми…

Бегали Қосимов. Ғазалнавислик сирлари ва “Хамса” талқинлари

Кейинги йилларда шеъриятимизда ғазалчиликка мойиллик кучайганлигини сезмаслик мумкин эмас. Кўпдан ғазалнавис сифатида танилиб келаётган шоирларимизгина эмас, ёшлар ҳам унда ўз кучларини синаб кўрмоқдалар. Эркин Воҳидов қадим анъанани тутиб, девон тартиб қилди. Жамол Камол бир қатор манзур ғазаллар ёзди. Айрим ёшлар давоми…