Учи тугук дастрўмол (Раззоқ Ҳамроев)

Раззоқ Ҳамроев орамиздан кетганларига эса 30 йилдан ошди. Ҳали-ҳамон ёдимда, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида ўқиб юрган кезларимиз, у киши кўринишлари билан йўл бериб, орқаларидан қараб қолардик. Раззоқ ака талабами, ўқитувчими бирдай илтифот билан саломлашиб, кимгадир ҳазил қилиб, кимнидир давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Булбул хониши ва «тўти фалсафаси» (1989)

Мабодо, бирон сабабга кўра, бизнинг айрим тилшунос, адабиётшунос ва таржимашунос олимларимизни… жазолаш лозим бўлиб қолса, уларни ўзлари ёзган китобларини кўпчилик ўртасида овоз чиқазиб ўқишга мажбур қилиш керак. Бундан оғир жазо бўлмаса керак жаҳонда! «Ўқувчи» — зерикиб ўлади, тингловчини эса қўрғошиндай давоми…

Устоз режиссёр (Тошхўжа Хўжаев)

Театр… Саҳна… Режиссура… Бир-бирини тақозо этувчи бу тушунчалар кимлар учун оддий сўзлар, яна кимларга маълум соҳа, яъни санъатга дахлдор атамалар шодаси, холос. Бироқ яна бир қатлам кишилар борки, улар учун театр, саҳна, режиссура ҳаёт мазмуни, бахту армони, маскани, тақдири азал давоми…

Уста Мўминни ким танимайди? (Ғани Аъзамов)

Ўтган ХХ асрнинг ўттизинчи йиллари, собиқ шўролар мамлакатида янги алифбога ўтиш, аниқроғи саводизликни тугатиш ишлари авжига минган пайтлар эди. Шу сабаб, барча корхоналару муассасалар, ҳатто театрларга ҳам шу долзарб вазифа юклатилганди. Айни ўша кезлари маориф бўлимидан ёш ўқитувчи Ғани Аъзамов давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Данте Алигьери ва унинг “Илоҳий комедия”си

Буюк итальян шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Данте Алигьери (1265 – 1321) Ўрта асрлар ва Ренессанс (Уйғониш) даври оралиғида яшаб ижод қилди. Шу сабаб уни ўрта асрнинг сўнгги ва Ренессанс даврининг биринчи улкан шоири деб аташади. Дарвоқе, шоир туғилиб ўсган давоми…

Карим Баҳриев: “Ижод – индивидуал, хос жараёндир” (2017)

– Сизда адабиётга илк ҳавас қачон уйғонган, матбуотдаги илк чиқишларингиз, сўнгра биринчи китобингиз ўқувчилар қўлига етиб борган дамларни эслаб ўтсангиз. – Дабдурустдан бир нарса деб жавоб бериш қийин, албатта… Чунки ҳар қандай осон жавоб юзаки бўлиб қолади. Ҳар бир болада давоми…

Янгибой Қўчқоров. Сада билан сарвнинг сўз салтанати

Атоқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров ва Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиевалар ҳаёти ва ижодига бир назар Сада қайрағочдошлар оиласига мансуб кўркам дарахт бўлиб, унинг соф ҳавога бой соясида камида саксон чоғлик одам кўксини тўлдириб нафас олиши, яйраб ҳордиқ чиқариши, дилтортар суҳбатлардан давоми…

Сирожиддин Саййид. Икки аср — бир ҳаёт

Жаҳон шеъриятининг йирик намояндаси, таниқли рус шоири Андрей Вознесенскийнинг ўлими ҳақидаги ногаҳоний хабар ўша кунги дунё воқеалари орасида зудлик билан тарқалган хабарлардан энг нохуши ва кутилмагани бўлди. Жаҳонда рўй бераётган шунча уруш-низолар, ёнғинлару сув тошқинлари, ҳалокатлару оламшумул спорт мусобақалари ҳам давоми…

Ҳусан Мақсуд. Адабиёт дарсликлари пишиқ ва пухта бўлса

ХХ асрнинг бошларида юртимизда янгича ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракат – жадидчилик вужудга  келди. Ушбу ҳаракатнинг иштирокчилари  – шоир, ёзувчи, мударрис ёхуд тарихчи бўлиб, улар халқни маърифатли қилишга, ўтмишдан хулоса чиқариб, келажакка ўзгача назар билан қарашга ундашган. Бунинг учун эса биринчи галда давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Таржима – миллатлараро кўнгил мулоқоти

Бадиий таржима бугунги куннинг долзарб масаласига айланиб боряпти, десак муболаға бўлмас. Чунки таржима – мулоқотнинг энг таъсирчан ва узоқ яшовчан шаклларидан бири, у нафақат бир инсоннинг ўзга бир инсон билан, балки бутун бошли бир миллатнинг бошқа бир миллат билан маънавий давоми…