Янгибой Қўчқоров. Алвидо, ўзбегимнинг қозоғи, қирғизи, қорақалпоғи…

2018 йилнинг 13 январь куни кечқурун соат 21 дан 33 дақиқа ўтганида шоир оғам Абдунаби Бойқўзиев, 21 дан 40 дақиқа ўтганида ношир оғам Бахтиёр Каримовлар Тошкентдан Бўстон шаҳридаги уйимга қўнғироқ қилишиб азиз устозимиз, атоқли адиб, таниқли таржимон Носир оқсоқол Фозилов давоми…

Икки юлдуз шуъласи (СамДУ профессори, филология фанлари доктори Дилором Салоҳий билан суҳбат) (2015)

– Европада Гёте ва Шекспир ижодини билмаган одам зиёли саналмайди, деган гап бор. Бизда эса Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни билмаган одамни мумтоз адабиётдан, асл ижод завқидан бебаҳра деб ҳисоблаш мумкин. Чунки Навоий мумтоз адабиёт тарихида лирик, эпик поэзияни давоми…

2017 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон давоми…

Анвар Обиджон. Парпироқ чеҳра

Юрагим тонгданоқ, негадир, Ҳувайдо мавзеси сари талпинаверди. Устозни эртага йўқлашга бориш ҳақида ўртоқлар билан келишиб қўйганимга қарамай, уларга сим қоқиб, бугун борақолайлик, деб тиқилинч қилдим. Бордик. Стационарда ётган чоғидагига нисбатан анча тетик кўринди устоз. Кўнглимиз ёришди. Олтиариқдан жўнатилган узум баргидан давоми…

Иброҳим Ғафуров. Юлдуз шуъласи

Ҳаётда босилган йўллар ортда қолади, хаёл эса то тирик эканмиз, кўз ўнгимизда туради. Эркин Воҳидов воқеликка зиддиятда яшамасди, аксинча, доим воқелик билан уйғунлик қидирарди: бутун ранг-баранг ижодиёти шундай уйғунликка эришмоқликнинг ажиб самараси. Уйғунликка интилиш инсоний феъл-атворини, табиатини бошқарарди ва томирларида давоми…

Туркистонда татар шоирига Ҳусайн Бойқаро мукофоти берилди

Қозоғистоннинг Туркистонда шаҳрида 20-23 декабрь кунлари туркий тилларнинг 12-халқаро шеърият фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Гагаузия, Болгария, Косова, Қрим, Руминия, Греция, Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон, Кипр, Ироқ каби ўлкалардан 100 нафар туркийзабон шоирлар иштирок этди. Фестивал давоми…

«Афросиёб» газетаси янги йўналишда чоп этила бошлади

Самарқандда яна бир янги газета чоп этила бошланди. Аслида, «Афросиёб»нинг номи газетхонларга 2012 йилдан бери таниш. Аммо газетага ёзувчи Каримберди Тўрамурод муҳаррир этиб тайинлангач, газета ўз йўналишини ўзгартирди, у адабий-маърифий газетага айланди. Газетанинг «Мутолаа завқи» саҳифасида замондош ижодкорларнинг янги ҳикояларини, давоми…

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ҳикматни излаб…

Қўнғироқ бўлди. – Эркин ака бораяптилар… “Эркин ака, қайси Эркин ака? Эркин Маликми, Эркин Аъзам, Эркин Усмон, Эркин Абдураҳмондир?” – Воҳидов! – “Шарқ”қа, – шиддатли аниқлик киритилади. Бирдан руҳиятим ўзгаради. Кўнглим оёққа туради. Руҳиятим ажиб бир шоирона насимдан парвозланиб, борлиғимга давоми…

Обид Шофиев. Олти асрлик мустаҳкам ришта

Озарбойжон – Ўзбекистон адабий алоқалари хусусида Тили, маданияти, урф-одат ва анъаналари бир-бирига яқин бўлган ўзбек ва озарбойжон халқлари ўртасидаги адабий алоқалар тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бу адабий алоқалар давр ва бошқа омиллар нуқтаи назардан катта бир саҳифани ташкил этишини давоми…

Боқижон Тўхлиев: “Адабиёт истеъдодли ёзувчинигина эмас, балки истеъдодли китобхонни ҳам талаб қилади” (2015)

“Китоб бизнинг ҳозирги ҳаётимиздир. Унга ҳамма муҳтож, …болалар ҳам. Ҳамма гап улар учун китоб танлашда, биз ҳаммадан олдин номуносиб танланган китобларни ўқиш ҳеч нарса ўқимагандан кўра ёмонроқ ва зарарлироқдир, деган фикрга қўшиламиз”. В.Г.Белинский “Шарқ юлдузи” журнали: — Бадиий асар тарбия давоми…