Тоҳир Йўлдошев. Чирмовиқ (қисса)

Оғир сукунатни мутлоқ ўзига сингдирган қабристоннинг қўрқинчли манзараси ҳорғин нафас олганча гуноҳларга тўлиб-тошган фоний дунёни жимгина кузатиб мудрайди. Дўпсайган қабрларнинг у ер-бу ерида бўй чўзган янтоқ буталари бу совуқ сукунатга бардош беролмай, енгилгина эсган шаббодага аста-аста бош чайқашиб, бир-бирларининг баданларига давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Яхшибой (ҳикоя)

Янги томорқамизга оиламни оғзим қулоғимда бўлганча олиб бордим. Қип-қизил даштни кўргандаёқ, хотинимнинг авзойи бирдан ўзгариб, лабига учуқ тошгандек гезарди-қолди. На ариқда сув кўринади ва на гуркираб ўсган бирор дов-дарахт. Тўғри, ҳар қадамда адир гиёҳлари бўй чўзиб ётибди-ю, барибир ёқимсиз кўриниш давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Хат ташувчи (ҳикоя)

Бир қишлоқдан ўн беш ўғлон ҳарбий комиссариатга чақирилдик. Ҳарбий округдагилар тиббий кўрикдан ўтказишибоқ, эртага хуржунларимиз билан худди шу ерда тахт туришлигимизни қатъий тайинлашди. Айтишларича, темир йўл станциясидан жўнатиларканмиз. Томир-томирларимизда кўпириб оққан қон душманга қарши интиқом ўтида ёнгандан-ёнади. Тезроқ, тезроқ уруш давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Тақдирлар тўзони (ҳикоя)

Ташқарида ёввойи шамол чираниб гувиллайди. Деразага яқин бўй чўзган қора гилос шода-шода меваларини ҳовучида сиқимлаганча шохларини олиб келиб, ойна юзларига урмоқни кўзлайди. Шаштидан қайтадими, кетига бош олиб, кафтларини кенг ёзади. Мевапари марвариддек товланиб кетади. Шу дафъа еру кўкни бир-бирига ургудек давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Мардликми, ё мардсизлик… (ҳикоя)

Озод эсанкираб қолаёзди. Қайнотасининг бунчалик тубан кетиши, ҳатто кўзининг пахтаси чиққудек олайиб, қўлини бигиз қилганча ўшқиргани унинг иззат-нафсини жунбушга келтириб, аёвсиз санчиқларга белаб ташлади. Наҳот бир оиланинг тақдирини шунчалик саёз, шунчалик енгил ҳал этаётган бўлса? Наҳот икки норасида тирик етим давоми…


Мақолалар мундарижаси