Тоҳир Малик. Кимга мазза? (ҳажвия)

ЙЎҚҚУЛОБОД  ҲАНГОМАЛАРИ “Йўққулобод” деганлари қайда экан, деб бош қотирманг. Бундай кичкинагина мамлакатнинг қаерда жойлашганини ўзимиз ҳам яхши билмаймиз. Эҳтимол, бизнинг қитъамиздадир, балки ўзга сайёрададир? Шу кейингиси тўғрироқ бўлса керак. Чунки ўн саккиз минг олам орасида бизникига ўхшаган яна битта сайёра давоми…

Тоҳир Малик. Икснинг хатарли кашфиёти (ҳажвия)

(Мулла Муталлибнинг ғойиб бўлишига доир муқаддимали, аммо хотимаси узилган хаёлий ҳангома) Муқаддима Қишлоқда ҳеч кимга сўз бермай юрадиган мулла Муталлиб бир кечада ғойиб бўлиб қолди. Аслида муллаликка ҳеч бир дахлсиз Муталлиб саводи йўқдан кўра бор бўлишига қарамай, тўртта одам йиғилиб давоми…

Тоҳир Малик. 112-қабр (ҳажвия)

(уч ҳангомадан иборат даҳшатсиз баён) Омма, кўп ғашимга тегдинг-да, сен бола. Нечун қитмирлик қилаётганингни билиб турибман. Сен мени кўролмайсан. Дўхтирлар сени аперайса қилиб, қорнингни очганида “бу боланинг ичи қорами ё йўқми?” деб сўрасам бўларкан. Шоқос итбознинг ити болалаган куни мен давоми…

Тоҳир Малик. Ўзимизнинг футбол (ҳажвия)

Ҳаҳ! Сен бола “устоз эканман”, деб ўзингдан кетавурма. Ўзимам у-бу нарсани эплайтурғон бўлуб қолдум, аковси жонидан! Ашула бозоридан рипортаж айтгонимдин сўнг футболнинг идорасидан бир амалдор келуб, “бизларни ҳам бир махтаб ёзсангиз-чи”, деб ялинди. “Нимангни махтайман, бачаларинг футбол ўйнашни билмаса, тўпни давоми…

Тоҳир Малик. Икки Афанди (ҳажвия)

Ҳой, бола, сен кеча чойхонамизга кимларни бошлаб келдинг? “Бунлар ёзғувчи ошналарим, ҳатто ҳажв ҳам ёзурлар дедингми?  Мен ҳажвчи деганда Жулқунбой тоғамни танир эрдим. Уларинг ғалат-ку? Пойма-пой гапларидан, ҳингир-ҳингир кулишларидан оёғимнинг қитиқи келди-да, омма локигин, санинг ҳурматингни қилуб индамадим. Учта газнит давоми…

Тоҳир Малик. “Кўричак” (ҳажвия)

Ўтмишдан бир ҳикоя: Анчадан бери хаста ётган одамнинг бир кар маҳалладоши бор эди. Дўстлари унга «хаста биродарингни шу пайтгача ҳам йўқламабсан-а?» деб танбеҳ бердилар. Бу гап карга таъсир қилиб, дарҳол зиёратга отланди. Йўлда бора туриб ўйланди: – Мен карман, у давоми…

Тоҳир Малик. Ота-оналар мажлиси (ҳажвия)

(Кимга қийин, ота бечорага!) Мактаблардаги  “ота-оналар мажлиси”га фақат оналарнинг бориши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйган пайтда “Оталар мажлиси” деган гап чиқди-ю Олтмишбойнинг тинчи бузилди. Хотини билан қизи бир ҳафта давомида мажлисга бориши шартлигини эслатаверишиб, бошини оғритиб юборишди. Якшанба куни чойхонада ошлари давоми…

Тоҳир Малик. Пажалиска (ҳажвия)

Ёзғувчига мактуб Пажалиска Каминани йўқлаб онда-сонда бўлса-да, мактуб келиб турадур. Телевидение идорасидаги муҳтарам муҳаррирларнинг илтифоти ва ҳиммати ила ўзбек тилига доир мумаммолар хусусида берилмиш бир кўрсатувда иштирок этиб эдим. Не бахтки, бул суҳбат томошабин ўртоққа маъқул тушиб,  у зоти муҳтарамнинг давоми…

Тоҳир Малик. Ашула бозори қайда? (ҳажвия)

Бўрининг бир юмалаб қўзичоққа айланганига инонасиз-ку, тунда уйқуга берилмиш баққолнинг тонгда ёзғувчи келбатида уйғонмоғига нечун ишонмайсиз, садағанг кетай? Тушимга Жулқунбой ҳазратлари кирсалар, айб кимда бўлур? Баққолликдан топгон-тутғоним «тирикчилик» аталмиш шалоқ аробани юрғизиб турғон эрди. Субҳи козибда уйғониб, ёзғувчиликни касб этарман, давоми…

Тоҳир Малик. Маладес қизлар (ҳажвия)

Фелъетон ёки ҳажв деб ўйламанг, мазкур баён ўзини Жулқунбойнинг ўртанча жияни деб ҳисобловчи, ёзғувчиликка ҳавасманд қўшним билан каминанинг чойхонадаги  кундалик ғийбатларидан бир шингил халос. Ҳой, болангдан айланай, ман на дейман-у қўбизим на дейди? Раҳматли отанг Абдумалик ака бунақа эмасди, мўмингина давоми…


Мақолалар мундарижаси