Абдуҳамид Мухторов. Ҳайдаркўл хаёллари (ҳикоя)

Сувни яхши кўраман. Фақат у тиниқ бўлса, бепоён бўлса, ўртасига сузиб бориб атрофга боққанингда фақат сув кўринса. Юрагинг орзиқиб кетса. Яна озгина қўрқиб турсанг. Кейин эса… Кейин эса қайиқда бехавотир ўтириб, яхшиси чалқанча ётиб, қуёш нуридан юзингни бош кийиминг билан давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Ёлғиз одам (ҳикоя)

Ҳар галгидек бугун ҳам саҳар туриб бобом билан ўзимга таҳорат учун сув тайёрладим. Бомдодни отам иштирокида ўқидик. Ёз эмасми, ҳали қуёш чиқмаса-да атроф аллақачон ёришган, хуш овоз билан “Ясин”ни тиловат қилаётган отам уни якунлай деб қолган эди. Шу пайт қибла давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Думли одам (ҳикоя)

Ҳаммаси ярим тунда – мен исмини тутмай устоз деб атовчи Маҳмуд аканинг тап тортмай қилган телефон қўнғироғидан бошланди. “Э-э-э каттабовожон бормисиз, мундай бир кўринайинам демайсиз, излайвериб ичимиз куйиб, соғинчдан ичикиб ҳам кетди-ку”, деди Маҳмуд ака. Бу соғинч “бир ҳанги ҳанграр давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Битта зобит, бир сувшунос, бир филолог ва мен (ҳикоя)

Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан берироқда туғилган, ҳамиша ўзининг “комсомол секретари” бўлганини бот-бот такрорловчи оқсоқол суҳбат асносида бир оз ўйланиб олгач шундай дерди: – Мен селарга ҳавас қилмайман! Шуям ҳаёт бўлдими? “Олтин давр”миш. Хорлик даври, зорлик даври, йўқчилик даври деган маъқул. давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Бўри ғингшимайди (ҳикоя)

Темир йўл вокзали чумоли уясини эслатади… Одам кўплигидан елкада юк билан юриш арава тортишдан-да мушкул. Бунда ҳар хил одамни учратиш мумкин. Кимдир узоқ сафарга отланган, кимдир ана шу одамнинг юкларини кўтариб пул ишлаш учун тўда оралаган. Яна кимлардир шафқатсизлик чўккан давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Асабни асранг (ҳажвия)

Асаб хасталигига дучор бўлганларни кўрсам энсам қотади.  Чунки, куйиб-пишиб етиб келган жойи касалхона-да. Сизга айтсам одам бегимотдай бепарво бўлиши керак. Ана шунда ҳеч қачон ютқазмайсиз. Касаллик нима билмайсиз, оғирлигингиз ҳам жойида, энг муҳими соғу-саломатсиз. Куйди-пишди одамнинг аҳволи-чи, шўрликнинг ярим умри давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Эрадан аввалги 45 йил… (ҳажвия)

Аттестация комиссияси раиси аллақандай фамилиялар ёзилган қоғозга кўз ташлаб олгач, негадир пешонаси тиришиб имтиҳон топширувчини саволга тутди. – Айтинг-чи, Хомкаллаев, эрамиздан аввалги 45 йилда келин-куёвлар ЗАГСга бориш учун қандай транспортдан фойдаланган? Туғилганидан буён бунақа саволни эшитмаган Хомкаллаев ўзига ишониб-ишонмай жавоб давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Заифа ким? (ҳажвия)

Сиз аёлни заифа дедингизми? Сўзингизни қайтиб олинг. Бу борада бироз ўйлаб гапиришга тўғри келади. Йўқ, мен уларни ҳимоя қилмоқчи эмасман. Чунки улар менинг ҳимоямга зор эмас. Аммо шунга қарамай, гапингизни қайтиб олишингизга тўғри келади. Нега дейсизми? Унда эшитинг! Итдан жуда давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Танбалбек нима дейди?.. (ҳажвия)

Отамгаям ҳайронман, энди етмиш бешга кирдию нафақага чиқаман, деб хархаша қилгани-қилган. “Ҳой бобой, сиз нафақага чиқсангиз бизларни ким боқади, бу ёқда невараларингизнинг кантракт пулини тўлаш керак”, дейдиган одам йўқ. Ана, Жобир ўртоғимнинг отаси тўқсонга кирди, нафақа ҳақида ғиринг деб оғиз давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Ноўрин ваъда ёки тинчиган «Виски» (ҳажвия)

Миш-миш тарқалди. Ҳасанбой баъзи ҳамкасблари билан гаплашмай қўйганмиш. Энг қизиғи, ўша “баъзи”лар унинг улфатларимиш. Унданам қизиғи, Ҳасанбой улар билан уришмаган, сўкишмаган, бор-йўғи чойхонада бирга ўтирган-у… Бу гаплар, одатдагидек, тўппа-тўғри Олдибек Бердибековнингнинг қулоғига етиб келди. У жамоа иноқлиги учун қаттиқ жон давоми…


Мақолалар мундарижаси