Ҳожи Муин. Самарқанд матбуотининг тарихи (1923)

Матбуот бир миллатни уйғотиш учун биринчи омил бўлғонидек, унинг тарихи ҳам «уйғониш даври» тарихининг муҳим бир бўлаги саналадур. Биз бу мақолада Самарқанд матбуотининг тарихидан бурун Самарқандға қай вақтдан матбуот кира бошлағонини қисқагина ёзиб ўтиш фойдадан холи эмас деб биламиз. Самарқандға давоми…

Ҳожи Муин. Хидматга туҳмат (1922)

Ҳар бир яхши хидматга қарши унга яраша мукофот тайинламак, ҳеч бўлмағонда қуруқ ташаккур ва раҳмат ўқумоқ табиий бўлса-да, баъзан шундай хидматларга қарши туҳмат эшитмак ва тақдир ўрнида такдир кўрмак ҳам мумкиндур. Шундай такдир ва тавбиҳ, ҳам ҳаддан ошуқ танқидни «Зарафшон» давоми…

Ҳожи Муин. Тугалланиш йўлида (1924)

Жиддий ғайрат, самимий ҳаракат бўлғонда, ҳар нарсани юқори кўтариш — тугаллатиш мумкин. Бунинг тескарисича, парвосизлик ва дангасалик орқасидан тузуккина бир нарсанинг бузилиб кетиши ва кўтарилаёзғон бир бинонинг қайтадан йиқилиб қолиши белгиликдир. «Зарафшон» газетаси ўзининг икки йиллик давоми чоғида чексиз ғайрат давоми…

Ҳожи Муин. Самарқандда матбуот аҳволи (1923)

1920нчи йилнинг охирларидан бошлаб Самарқанд матбуотиға ҳукумат томонидан сензур (нозир) қўйилди. Ва ўшал кундан эътиборан «Меҳнаткашлар товуши» газетаси қисинқилиқ остида қолди. Бир томондан, сензур: «Миллатчиликдан, диёнатдан гапирма! Ҳукумат тепасидагиларга тегма!» каби амр ва таълимотлар бериб, газетани маънавий жиҳатдан қисаверди. Иккинчи давоми…

Ҳожи Муин. Самарқандда матбуот ишлари (1922)

(Самарқандда матбуот ва ёшлар) 203-сон «Қизил байроқ» газетасида «Бургага аччиғ қилиб кўрпани куйдириш» унвони билан Самарқанд ёшлари ва Самарқанд газетасига доир «Озиёлиқ» имзоси билан босилғон бир мақола кўрилди. Озиёлиқ ўртоқ менинг газета идорасидан чиқишимни «кўнгилсиз воқеа» деб атаб, умуман, Самарқанд давоми…

Ҳожи Муин. Сўз, қарор ва иш (1921)

Маориф ва маданиятга ниҳоят даражада сувсағон Туркистонда уч ярим йиллиқ инқилоб давринда эзилган халқнинг тараққий ва таолийси учун нима ишлар қилинди, қандай муассасалар вужудга кетуридди? Бу улуғ саволға аччиғ бўлса-да, тубандаги сўзлардан бошқа тўғрироқ жавоб тополмаймиз: Бу уч ярим йиллик давоми…

Ҳожи Муин. Болалар боғчаси (1919)

Халқимиз илм ва маорифнинг ҳақиқий қимматини ўлчай олмаса-да, мактабдан асл мақсад нима эканлигини дуруст тушунмаса-да, «мактаб деган ўқув юрти бор, унда болалар бориб ўқуйдилар» деб билалар, ихтиёрли, ихтиёрсизми болаларини мактабга юборалар. Аммо «Болалар боғчаси» деган сўзни эшитмаган одамлар кўбдир. Шунинг давоми…

Ҳожи Муин. Ёшлар! Юртнинг умиди ёлғуз сизгадур (1920)

Биродарлар! Сўнг асрларда олами исломнинг умуман, Туркистоннинг хусусан бошиндан ўткардиги фожеаларни бир-бир санасак, неча жидд китоб бўладир ва бу фожеаларнинг бошлича сабаби билимсизлик, жаҳолат, муҳокамасизлик, бир-бировга суи зан (бадгумонлик), бир-бировга ишонмаслик, бирон каттароқ ё мўйсафид одам ҳар нима деса ани давоми…

Ҳожи Муин. Тўй ва аза маросими ҳақинда (1919)

Ҳар ернинг авом халқи ўзи ҳақиқат ва моҳиятини англамағон ҳолда динга нақадар эҳтиром кўзи ила қараса, эскидан қолғон русум ва одатларға ҳам шул нисбатда эҳтиром ва эътибор ила қарайдир. Ҳатто авом халқининг кўбиси диннинг амр ва наҳйилариндан юздан бирига амал давоми…

Ҳожи Муин. Бизга нима керак? (1918)

Дунёда ўзининг ҳаётини ҳимоя қилмоқчи ва ўз маишатини таъмин этмакчи бўлғон кишининг табиат қонунлари ва ҳаёт шароитлари мужибинча қандай тадбирлар кўрарга ва қандай чоралар изларга тугунмоғи қанча лозим бўлса, сарбастона ва масъудона бир суратда яшамакчи бўлғон бир миллатнинг ҳайъат мажмуаси давоми…