Абдурашид Абдуғафуров. Матншунос аллома (2004)

Чин маънода аллома, кўп асрлик бой адабиётимизнинг катта билимдони ва тарғиботчиси, йирик матншунос Порсохон Шамсиев ҳаётда ниҳоятда камтар, содда очиқчеҳра ва хушулфат инсон эди. Мен 1953 йили университетни битиргач, омадим бор экан, йигирма йил давомида шу улуғ олим билан бир давоми…

Шариф Юсупов. Буни умр дерлар… (2002)

1969 йил 28 мартда синглиси Муқаддамхонга йўллаган бошқа бир мактубидан Сайид Исломбек ўз даврининг етук сиёсатдони, мустамлакачиликнинг шафқатсиз душмани, ҳар қандай қудратли мамлакатнинг бошқа бир мамлакатга нисбатан зўравонлик ўтказишига тоқати йўқлигини кўрсатувчи шахс эканини кўриш мумкин: «1921 йилгача, – деб давоми…

Фарҳод Мусажонов. Ҳавойи (2002)

Ёшлигимда анча шўх бўлганим туфайли ҳар хил кўчаларга кириб чиққанман. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек ҳали ҳам эски касалим қўзғаб туради. Малакали мутахассис бўлганим учун «ов»га чиқишдан олдин пухта тайёргарлик кўраман. Баъзи фирибгар ўғриваччалар шубҳа уйғотмаслик учун «иш»га пўрим кийиниб давоми…

Жаббор Эшонқул. Туш ва ахлоқ (2002)

Сен менга тушингни айт, мен сенинг кимлигингни айтиб бераман, дейди руҳиятшунослар. Дарҳақиқат, тушда инсоннинг руҳий оламига доир улкан ҳақиқат яширин.Хўш, инсонни унинг кўрган туши орқали билиш мумкинми? Ҳа, билиш мумкин. Билганда ҳам ўзимиз кутгандан ҳам ортиқроқ билишимиз мумкин. Бунинг учун давоми…

Шарофат Ашурова. Беҳбудийнинг қабри қаерда? (2002)

Ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида мустамлакачилар Туркистонни батамом қўлга киритдилар. Аммо халқнинг катта қисми босқинчиларнинг асл ниятини яхши англаб етмасди. Чунки босқинчилар ўз мақсадларини очиқ-ойдин намоён этмас, гоҳ иттифоқчи кўринишида, гоҳо Ўрта Осиёни Ғарб давлатларидан қўриқлаётган “дўст” сифатида майдонга чиқардилар. давоми…

Жаббор Эшонқул. Воқелик ва хаёлот уйғунлиги (2002)

Тарих ғилдираги ҳамиша олдинга қараб айланади. Уни ҳеч қачон ортга буриб бўлмайди. Бироқ маълум бир жамиятда муайян даврда юз берган воқеа бошқа бир даврда, бошқа бир жамиятда қайсидир кўринишда такрорланиши мумкин. Тарихда бунга мисоллар кўп. Исони чор михга тортган оломон давоми…

Қамчибек Кенжа. Яна Ҳинд сорига (2002)

Темурийлар, бобурийлар сулолаларига оид китобларни излаб, Лакнов университетига бордик. Қатнов тиғизлигидан, тез юриб бўлмасди. Бунинг устига икки ёни очиқ машинанинг мотори тракторники эканми, тариллаб қулоқларни қоматга келтирди. Университет қошидаги Робиндранат Токур (Тагор) номли кутубхонага кирдик. Бизни директорнинг муовини бепарвогина кутиб давоми…

Рустамбек Шамсутдинов. Бутово маҳбуслари нега қатл қилинди? (2004)

20-30-йилларда Ўзбекистондан «қулоқлар» сифатида кўплаб қишлоқ аҳолиси ноҳақ Украина, Шимолий Кавказ, Қозоғистон ва Сибирга сургун қилинганлар. Улар ҳам қатағон қурбонларидир. Президентимизнинг бу таклифи халқимизнинг айни дилидаги муддао бўлди.20-30-йиллардаги сиёсий қатағон кўлами бу қадар катта ва даҳшатли бўлганлигини собиқ иттифоқ ҳудудларидаги давоми…

Озод Шарафиддинов. Нажот — ҳамкорликда (Салмон Рушдига очиқ хат) (2003)

Жаноб Салмон Рушди! Мен «Шайтон оятлари» деган асарингиз важидан бўлган можаролар туфайли биринчи марта номингизни эшитгандим. Ўшанда шариат судининг сиз тўғрингиздаги ҳукми аввалига менда норозилик уйғотган эди, лекин асарингиз билан танишиб чиққанимдан сўнг сизни оқлаш учун етарли асос топа олмадим. давоми…

Нурилла Чориев. Ижодкор ор-номуси (2010)

Шу юртда, шу тупроқда яшаб ўтган кўпдан-кўп улуғ зотларнинг ҳаёт йўлига, маънавий меросига кўз югуртирганимизда, ўзига хон, ўзига бек шу эл қалбига қулоқ тутганимизда аён бўладики, биз ор-номусини, шаънини тожу давлат билган зотларнинг авлодимиз. Содда ва самимий, дили тили билан давоми…