Андрес Элой Бланко (1896-1955)

Андрес Элой Бланко (Andrés Eloy Blanco) Венесуэлада давлат арбоби ва шоир сифатида танилган. Ташқи ишлар вазири ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. Бадиий ижодини 1918 йилдан бошлаган. 1921 йилда “Она тупроғим” илк шеърий китоби дунё юзини кўрган. Сўнгра “Испания оҳанглари” (1923), давоми…

Андрес Мата (1870-1931)

Андрес Мата (Andrés Mata) – модернистик шеърият вакили, адиб ва журналист. У 1886 йилдан илк шеърлари билан адабий журнал ва газеталарда танила бошлаган. “Listin Diario” (“Янги хабарлар”) газетаси муҳаррири (1886), Венесуэла Миллий тарих (1904) ҳамда Тил ва адабиёт академиялари аъзоси давоми…

Қози Назрул Ислом (1899-1976)

Қози Назрул Ислом (কাজী নজরুল ইসলাম) – шоир, ёзувчи, мусиқачи, файласуф ва жамоат арбоби. У асосан инсоний тенглик, хурлик куйланган жабр-зулмга қарши руҳда ёзилган шеърлари билан машҳур. Оташқалб шоир ижтимоий адолатсизлик қораланган шеърлари ва миллий озодлик учун курашганлиги боис “Бидроҳи давоми…

Нелли Закс (1891–1970)

Нелли Закс (Nelly Sachs) – таниқли немис шоираси. Берлинда яҳудий оиласида туғилган. Ўн беш ёшидан мифологик сюжетли шеърлар ёза бошлайди. 1940 йили Германияда юзага келган сиёсий кескинлик туфайли онаси билан Швецияга кўчиб ўтади. У ерда швед шоирларининг асарларини немис тилига давоми…

Ҳэнрик Ибсен (1828-1906)

Ҳэнрик Ибсен (Henrik Johan Ibsen; 1828.20.3, Шиен — 1906.23.5, Кристиания) — норвег драматурги. Бергендаги биринчи миллий норвег театрига (1852—57), Кристианиядаги норвег театрига (1857—62) раҳбарлик қилган. Илк шеърлари ва «Катлина» (1850) драмаси Европадаги 1848 йил инқилоби таъсирида яратилган. Рим, Дрезден, Мюнхенда давоми…

Усмон Туркой (1927-2001)

Усмон Туркой 1927 йилнинг 16 февралида таваллуд топган. Гирна шаҳрида инглиз олий мактабига кириб ўқиган. Сўнг Англияда Ҳозирги замон тиллари мактабининг газетачилик-журналистика бўлимида таҳсил кўрган. Лондон университетининг фалсафа факультетини тугатган. Усмон Туркойнинг инглиз ҳамда турк тилларида 30 га яқин китоби давоми…

Қурбондурди Залилий (1780-1836)

Туркман мумтоз адабиётида ўзига хос ўринга эга бўлган Қурбондурди Залилийнинг (Gurbandurdy Zelili) ахлоқий-дидактик, фалсафий, ишқий, диний мавзулардаги шеърлари халқоналиги, мазмунан теранлиги, сермаънолиги билан худди Махтумқули асарлари сингари халқ орасида машҳур бўлган. Унинг кўплаб шеърлари нафақат туркман ҳофизлари, балки ўзбек санъаткорлари давоми…

Абдураҳмон Жомий (1414-1492)

Жомий (عبدالرحمن جامی) (тахаллуси; асл исм-шарифи Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад) (1414.7.11, Жом – 1492.8.11, Ҳирот) — форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечиришган. Жомий Мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги «Дилкаш» (Навоий давоми…

Суҳроб Сипеҳрий (1928-1981)

Суҳроб Сипеҳрий (سهراب سپهری) 1928 йилда Кашан шаҳрида туғилган. Эрон санъат институтининг тасвирий санъат бўлимида ўқиган. Шоирнинг “Чаман қўйнида ёхуд ишқ оромгоҳи”, “Тушлардаги ҳаёт”, “Қуёшнинг айланиши”, “Сув одимининг товуши”, “Йўловчи”, “Яшил ҳажм”, “Саккиз китоб” номли тўпламлари нашр этилган. Шоир 1981 давоми…

Мулла Паноҳ Воқиф (1717-1797)

Воқиф (тахаллуси; асл исми Паноҳ Меҳди ўғли; ملاپناه واقف, Molla Pənah Vaqif) (1717-1797) — озарбайжон шоири, давлат арбоби. Араб ва форс тилларини яхши билган. Воқиф Қорабоққа келиб (1759), Шуша шаҳрида мактабдорлик, сўнгра Қорабоғ ҳукмдори Иброҳимхон саройида 27 йил вазирлик қилади. давоми…