Нуриддин Муҳитдинов. Усмон Юсупов (1992)

Кўплар Усмон Юсуповнинг миллати ва ижтимоий келиб чиқиши билан қизиқишади. Унинг онаси Ойнисо опа — ўзбек, тошлоқлик ҳунарманд-тўқувчининг қизи бўлган. Отаси Юсуф ака эса — тожик, Каптархонадаги вақф ерда батраклик қилган. Усмон Юсупов 1900 йилда туғилган. Ота-онаси фарзандимиз халифа Усмондай давоми…

Жўра Маҳмуд. Биз билган ва билмаган Шекспир

Нафақат Англия, балки жаҳон тарихида шу кунга қадар Шекпирдек кенг кўламли драматург дунёга келмади. Мана 450 йилдирки, унинг ўлмас асарлари дунё театрлари саҳнасидан тушмайди. Машҳур япон режиссёри Акира Курасава томонидан суратга олинган “Қирол Лир”, “Макбет” фильмлари шарқона бетакрор талқини билан давоми…

Ҳаким Сатторий. Тургенев турткиси

Фикр тошни ёрар. Ҳикматли сўз. Публицистика поэзия эмас, бироқ у поэзиядан баланд бўла олади. И.С.Тургенев Тургеневни юзаки таниганлар уни овчи-ёзувчи деб билишади. Бу бежиз эмас. Аввало, ов, шоҳона шикор (царская охота) рус киборлари жамиятида алоҳида урфга айланганини таъкидлаш керак. Фақат давоми…

Наим Каримов. ХХ аср ўзбек адабиёти­ жаҳон адабиёти контекстида

Ҳар бир миллий адабиёт қайси тилда ва қайси жуғрофий минтақада яратилган бўлмасин, жаҳон адабиётининг таркибий қисми ҳисобланади. Фақат бундай шарафга эришиш учун бу адабиёт шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтган, бошқа миллий адабиётлар билан ижодий алоқада ҳаракат этаётган бўлиши лозим. давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Шоирлик маънавий сабот ва садоқатдир

Туғилган она юрт, ўсиб-улғайган жамият ва ижтимоий-маданий муҳит ижодкорнинг фақат тақдирига эмас, балки унинг эстетик идроки ҳамда ижодига ҳам таъсир ўтказади. Шунингдек, у ёки бу қалам соҳиби шахсиятининг шаклланиши, ижодиётидаги ўзига хос хусусият ва фазилатлар ҳам таваллуд топган жонажон диёр давоми…

Шаҳноза Қосимова. Айвазовский “денгизлари”нинг сири

Манзара жанрининг мустақил тури – марина XVII асрда Голландияда юзага келиб, дунё тасвирий санъат оламида кўпдан-кўп мусаввирларни кашф этди. Денгиз манзараларини тасвирлашда Европада ўзига хос мактаблар шаклланган. Айниқса, XIX аср марина санъатининг гуллаб-яшнаган даври бўлди. Англияда мусаввир Уильям Тёрнер, Францияда давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Булутли кунлар

I Тун яримлаб бораётган эди. Қайлардадир шошқалоқ хўрозлар бу ҳақда қичқириб ҳам бўлишди. Соғуний домла нафл намозлари, тасбеҳ ва салавотларини адо этгач, жойнамоздан туриб ташқарига йўналди. Савр осмони тиниқ эди. Гарчи табиат ҳали-замон баҳор қучоғида бўлса-да, аммо ҳаво худди ёздагидек давоми…

Линда Нохлин. Нега аёллардан буюк рассомлар чиқмаган?

Санъатшунослик соҳасида оқ танли ғарб кишисининг нуқтаи назари онгсиз равишда “санъатшуноснинг нуқтаи назари” деб қабул қилинадики, бундай қараш у қадар тўғри маънога эга эмас: фақат ахлоқий ва этник сабаблар ўз моҳияти ила элитага хос бўлгани туфайлигина эмас, балки соф маънавий давоми…

Омина Тожибоева. Баҳолашдаги ошкоралик (1992)

Маълумки, 1984-1985 йилларга қадар жумҳуриятимиз педагоглари ҳам турғунлик йилларини бошдан кечирдилар. Педагог аҳлининг қадр-қиммати тушиб, фаолиятларида кўп ўринларда қотиб қолган услубга амал қилишга мажбур бўлдилар. Баъзан уни ҳатто педагог дейишга ҳам тил бормасди. Сабаби, юқори раҳбарлардан тортиб, то бригада, ҳатто давоми…

Ҳофиз Хоразмий ижодининг Туркияда ўрганилиши

Алишер Навоийга қадар ўзбек тилида ижод қилган шоирлар орасида XIV аср охири, XV асрнинг биринчи ярмида яшаган Ҳофиз  Хоразмий ўзининг сермаҳсул ва салмоқли адабий мероси билан ажралиб туради. У ўзбек мумтоз адабиёти тарихида маълум бўлган жанрлардан  тўққизтасида баракали ижод қилган. давоми…