Маҳбуба Қодирова. «Комила девони» (1989)

Ул шакар лабки жондин азиз, Кимки йўқ ондин азиз, ондин азиз. Келди ашраф барча олам аҳлидин. Йўқтурур дунёда инсондин азиз. Ушбу сатрлар бутун ижодида инсонни улуғлаб, муҳаббат, вафо ва садоқатни куйлаган Моҳлар ойим — Нодиранинг янги аниқланган «Комила девони»даги шеърларидандир. давоми…

Азим Ҳожиев. Муаммолар бир талай (1989)

Ошкоралик ва демократия асосида қайта қуришнинг бошланиши ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, фан муаммоларини ҳал этишда ҳам қулай шароит яратмоқда. Миллий тилларга давлат мақомини бериш, миллий анъаналарни ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш каби масалаларнинг кун тартибига қўйилиши шундан далолатдир. Дарҳақиқат, ўзбек тилшунослиги давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. Катта шоир йўли (1989)

Катта шоирларнинг йўли — достоним, Байтларини мен ўзимдан бойладим. Жуманбулбул ўғли Эргаш Жуманбулбул ўғли: «Яхши шоир элни йиғар, тарқатмас», деган эътиқод билан ижод қилган халқ шоири эди. У «Ойсулув», «Якка Аҳмад», «Кунтуғмиш», «Далли», «Равшан», «Хушкелди», «Қундуз билан Юлдуз», «Холдорхон», «Алибек давоми…

Анвар Ҳожиаҳмедов. Илмга садоқат (1989)

Улуғ Ватан уруши давом этаётган 1943 йилнинг баҳори. Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг илмий ходими Ғулом Каримов машҳур шарқшунос ва адабиётшунос олим Евгений Эдуардович Бертельс Тошкентга кўчиб келиб, шу илмий даргоҳда иш бошлаётганини эшитиб қувониб кетди. Эртаси давоми…

Иқбол Қўшшаева. Жўмард йигит тазарруси

Мен Пушкинни севги боис қаттиқ севдим. У менга одам боласини гоҳ телба, гоҳ одил, гоҳ даҳо, гоҳ гадо қиладиган; гоҳ гулханга ўхшаб сачраб-сачраб ёндирадиган бир ҳиссиётнинг номини топиб берди. Муҳаббат Онегинни жим тинглаётган Татьяна экан. Татьянанинг хонишларида заррача бўлса-да, рад давоми…

Буробия Ражабова. “Баҳористон”да Алишер Навоий зикри

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий темурийлар Уйғониш даврининг даҳо сўз санъаткорлари бўлиб, уларнинг ибратга йўғрилган ўзаро устоз-шогирд ва дўстона муносабатлари ҳамда қизғин адабий алоқалари ҳақидаги муҳим маълумотлар, эслатма-хабарлар, юксак эътирофлар, нома рубоийлар, биринчидан, уларнинг қаламига мансуб асарларида битилгани билан ҳам давоми…

Шариф Юсупов. Ҳофизлар сардори (1990)

…Маҳалладаги тўйда, тавонхонада дунё юзини кўрган мурғак чинқириғи тўй устига тўй қўшиб юборди. Хотин-халаж уни йўргаклаб, бир оғиздан «Тўйчивой, Тўйчивой» деб суя кетдилар. Маҳалла дастурхончиси ва ҳаммом ходимгаридан таваллуд топган, ўзи ҳам эр йигит ёшига етгунча ходимгарликдан бўшай олмаган бу давоми…

Иқбол Қўшшаева. Ерга қўнмайдиган қушлар…

Бир таскин илинжида оқаётган кунлар оқимидан маъно излайсан. Ҳаёт “силай-силай” ўзининг рафторига солаётган юрагингни кафтингга олиб томоша қилганда савол сизиб чиқади: хаёлларимни тўзғин, руҳимни сарсон кўйга чалинтирган илдиз қаерда?… “Офтоб чиқди оламга, югуриб бордим холамга” деб чопқиллаган болалигим кўздан ғойиб давоми…

Ёқуббек Яквалхўжаев. Дарёсини йўқотган қирғоқ (1990)

Ҳар қандай асар китобхонда муайян таассурот қолдиради. Китобхон ёзувчи тасвирлаётган воқеаларга ишониши ёки ишонмаслиги, эътироз билдириши ёки ундан қониқмаслиги ҳам мумкин. Эркин Самандаровнинг «Дарёсини йўқотган қирғоқ» романи шу жиҳатдан китобхонда бирмунча яхши таассурот қолдиради ва мунозарали фикрларни уйғотади, эътирозларга ҳам давоми…

Абдурасул Жумақул. Шоирлик – Яратганнинг улкан ҳикмати

Ҳалқимизнинг таниқли шоири Азим Суюн ҳақида ҳали мактаб ўқувчиси бўлган пайтларимдаёқ эшитганман, шеърларини севиб ўқир эдим. Шоирнинг ҳеч кимга ўхшамайдиган ўз овози, ўз сўзи борлигига ҳамиша ҳавас қиламан. Ҳа, Азим Суюн – ҳақиқий шоир. Она юртимизни, танти ва меҳнаткаш халқимизни, давоми…