Аҳмад Шимширгил. Амир Темур

МУАЛЛИФ СЎЗБОШИСИ 1989 йил. Ўшанда Арзирумдаги Отатурк университети адабиёт факультетининг тарих бўлимида биринчи босқич талабаси эдим. Салжуқийлар тарихининг таниқли билимдонларидан М.Олтой Кўйман Анқарадан келиб бизга дарс ўтар, бир ойлик сабоқни бир ҳафтада бериб, бошкентга қайтиб кетарди. Биринчи дарсида сўзлаганлари, айниқса, давоми…

Тўлқин Сайдалиев. “Ўткан кунлар”нинг русча таржималари ҳақида

Китобхонларнинг янги авлоди пайдо бўларкан, уларнинг бадиий асардан янада кўпроқ эстетик завқ олиши, муаллиф тафаккурини идрок этиши, қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларига ҳозирги кун нуқтаи назаридан баҳо бериши, пирвардида аввалги таржималардаги кемтикларни бартараф қилиш мақсадида мутаржимлар таржимага қўл урадилар. Бошқача айтганда, таржимашунос давоми…

Раҳимбой Жуманиёзов. Донг қозонган достон (1990)

Ўзбек халқининг маънавий меросида «Юсуф ва Зулайхо», «Тоҳир ва Зуҳра», «Баҳром ва Гуландом» каби асарлар қаторида халқ даҳосининг тиниқ кўзгуси бўлган Хоразм жангномаси — «Юсуф ва Аҳмад» достони ҳам алоҳида ўрин тутади. Асар ўтмиш даврларда туркман, озарбойжон, тожик, уйғур, қозоқ, давоми…

Абдулла Рустамов. Қозоқ шеъриятининг Асқар тоғи

Қадимдан бир-бирига қавм-қариндош, дили, тили ва дини бир бўлган, бир дарё­дан сув ичиб, қиз бериб, қиз олишиб, яқин дўстлик ва яхши ҳамкорликда яшаб келаётган ён қўшни – жон қўшнимиз бўлган қозоқ халқи  орасидан ўз халқининг асл фарзандлари бўлган улуғ сиймолар давоми…

Олмос. Шайх амаким (1989)

Мақсуд Шайхзода ҳақида ўйлар эканман, овози ёқимли, бағри кенг, меҳрибон, самимий одам кўз олдимда гавдаланади. Мақсуд амакини эсимни таниганимдан бери оиламизнинг аъзоси, отамнинг укасидек яқин одам, деб билганман. Айтишларича, туғилганимда дадам билан Шайх амаким менга биргаликда исм танлашган экан. Бири давоми…

Нигора Ҳайдарова. Ўзбек анимация санъати

Анимацион фильмлар ёш томошабинлар орасида персонажларнинг қизиқарли тасвири, жўшқинлиги, ранг-баранг кўринишга эга эканлиги билан машҳурдир. Буюк режиссёр С.Эйзенштейннинг фикрича, анимация санъати (мультипликация) нинг энг муҳим вазифаларидан бири – инсон тушунчаси, дунёда содир бўлаётган жараёнлар, табиат ҳодисаларининг анимизм феномени воситасида жонланишидир. давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Улуғ адибнинг улуғ нияти

Бадиий адабиёт хазинасини ўзининг дурдона асарлари билан бойитган Чингиз Айтматовнинг ижоди билан таниш бўлмаган фаол китобхонни топиш қийин бўлса керак. Адиб асарлари дунёнинг барча қитъаларида севиб ўқилади. Ҳар бир миллат вакили уларни мутолаа қилар экан, ўзи, миллати ва ватанига дахлдор давоми…

Муаттар Алиева. Мумтоз санъат сирлари

Хаттотлик санъати Шарқ мамлакатлари маданиятининг ўзига хос йўналишидир. Маълумки, ушбу қадимий ва мумтоз санъат Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистонга кириб келиши ва ривож топиши мазкур ҳудудда ислом динининг ёйилиши билан боғлиқ. Ўрта Осиё халқлари ислом динини қабул қилгач, бу ерда амалда давоми…

Насимхон Раҳмонов. Ерда ел бўлиб гувлаган шоир

Ўтган асрнинг 30-йиллари туркий олам тарихида энг шафқатсиз давр­лар, қора кунлар сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Ўзбекистонда Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир, Абдурауф Фитратнинг тақдири… Мана шу улуғ инсонлардан асло айри қарамаган ҳолда қозоқ халқининг улуғ сиймолари Аҳмад Бойтурсунов, Миржақип Давлатов, давоми…

Ортиқбой Абдуллаев. Соғинч даври

Ғоят истеъдодли, камтарин, заҳматкаш шоир Асқар Қосимовни талабалик йилларидан билардим. Янглишмасам, биздан уч йил кейин ўқиган эди. Ўша йилларда факультетимизда юқори курс талабалари томонидан таёрланадиган “Филолог” деворий газетаси чиқиб турарди. Барча материаллар талабчанлик билан танлаб олинарди. Бу даврларда партия қўмитаси давоми…