Олам парчалари

Абу Али Ибн Сино мадрасада ўқиб юрган вақтида сабоқдош дўстларига: —    Мен туғилдиму оламни парча-парча ҳолда кўрдим, — дебди. Ўртоқлари ажабланиб, Абу Алининг онасидан “Шу ростми?” деб сўрашибди. Ситора бону тўғрисини айтибди: — Мен чақалоқни ҳовлига олиб чиққанимда боши узра давоми…

Карвон йўлида

Ибн Сино подшоҳлар таъқибидан қочиб юрган вақтларида ўзини танитмаслик учун, “Мен мусиқачи, бастакорман”, деб бир карвонга қўшилиб олди. У йўлда, от устида ҳам ёзадиган асарлари ҳақида ўйлаб борарди. Аммо, карвон аҳли, кўпчилиги савдогарлар гап талашиб, қий-чув қилиб, аллома ўйлашига ҳалақит давоми…

Кимнинг кўзи ўткир?

Абу Али бир куни подшоҳ ҳузурига кирса, ҳазрати олийлари дурбинда узоқни кузатаётган экан. Ибн Сино сўрабди:—    Подшоҳимга нима учун дурбин керак бўлиб қолди?Подшоҳ унга тушунтирди:— Бу дурбин орқали икки фарсанг узоқликда кимлар келаётганини кўриш мумкин. (Икки фарсанг — 12 километр давоми…

Абу Алининг ҳазили

Бир олим ўзи ёзган китобни Абу Али Ибн Синога (мақтаниш учун) кўрсатди. Абу Али китобни бошидан охиригача варақлаб кўриб чиқди ва эгасига қайтарди.Ўша куни олим ўз китобини подшоҳга (Бухоро амри Нуҳ ибн Мансурга) совға қилди. Амир сўради:—    Бу китобни ким давоми…

Фил ҳақидаги “ҳақиқат”

Тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди. Подшоҳнинг қўшинида кўп жангларда душманларни қийратган бир жанговар фил ҳам бор экан. Филнинг овозасини эшитган кўзи ожизлар давоми…

Тилда ва дилда

Уч мусулмон Рум урушига бориб, тез орада душманга асир тушиб қолибдилар. Рум қайсари вакиллари орқали уларга шарт қўйибди: “Агар ислом динидан юз ўгириб, масиҳийликка ўтсангиз, омон қоласизлар, акс ҳолда сизларни қатл этамиз”, дебди. Асир жангчилар бу таклиф ва фармонни эшитиб, давоми…

Сохта ошиқ

Бир одам айтар эди: Ишқнинг кўзи кўрдир, ошиқ жинни, мажнундир, ақл-ҳуши ўзига келса ишқидан айрилади. У фикрини қуйидаги ҳикоят билан далиллар эди. Бир ошиқҳар куни маъшуқасини кўриш учун Дажла дарёсини сузиб ўтар экан. Аммо, у бир кун маъшуқасининг юзида бир давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Бебаҳо нарсанинг баҳоси

* Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин. * Сассиқ дарахтга қўниб, чаҳ-чаҳлаб сайраётган булбулни ким кўрибди? * Ҳайвонлар ҳам инсоний муносабатга муҳтож.

Туронлик буюк донишманд

Абдуллоҳ ибн ал-Марвазий (милодий 739-798 й) нафақат машҳур муҳаддис, балки иймон-эътиқоди, ахлоқ-одоби, ҳожатбарорлиги билан ҳам ном қозонган беназир аллома эди. У Марв шаҳрида таваллуд топади. Шарқнинг кўзга кўринган илмий-диний марказлари — Боғдод, Басра, Макка, Мадина, Балх, Бухоро, Самарқанд, Қарши шаҳарларида давоми…

Эркин Аъзам дейдики…

Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори давоми…