Хуршид Дўстмуҳаммад. Ақлли кулги ёхуд кулгили ақл

Касалдан турган бемор ўзини шифокор ҳисоблайди. * * * Бир донодан бир доно етишгунича, юз нодондан минг нодон урчиб улгуради. * * * Ҳозирги замон қарғалари пишлоқни еб бўлгачгина тулки билан гаплашади. * * * Кўп нарсани билсанг қариб қоласан, давоми…

Эрнест Хемингуэй. Нобел мукофоти топширилиш маросими учун тайёрланган нутқ

Хемингуэй ўзига Нобел мукофотининг топширилиш маросимида қатнашмаган. Адибнинг илтимосига кўра унинг нутқини АҚШнинг Швециядаги мухтор элчиси ўқиб эшиттирган. Швеция академиясининг аъзолари, хонимлар ва жаноблар! Мен нутқ сўзлашга унчалик моҳир бўлмасам-да, ҳотамтой Аофред Нобел мукофотини менга тақдим этишни лозим кўрган барча давоми…

“Буюклар ҳалқаси”

Маърифатнинг чегараси — нафс ва унинг истак-хоҳишидан холи бўлишдир. Тоҳир Мақдисий * * * Кимки ботил йўл билан иззат талаб қилса, Аллоҳ уни ҳақ йўл билан хор қилиб қўяди. Абулҳусайн Сирвонийи Сағир * * * Ҳар бир нарсанинг занги бўлади, давоми…

Шайх Нажмиддин Кубро. «Одоб қоидалари» рисоласидан

… Дунёнинг бир қисмини кезиб чиқдим, кўп ишларни тажриба қилдим, қийинчиликларга йўлиқдим, кишилар билан суҳбат қурдим, улуғ ишларга қадам босдим, нарса-ҳодисаларнинг аччиқ-чучугини тотдим, китобларга мурожаат қилдим, олимлар хизматида бўлдим, умримни дунё кезиш билан ўтказдим, ажойиботларни кўрдим. Кўрдимки, умр ва дунёдан давоми…

Маҳмуд аз-Замаҳшарий. «Нозик иборалар»дан

Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан). * * * Пасткаш кимсанинг ўз насл-насабини мақтаб, у билан фахрланиши, чанқоқ кишининг сув шуъласи (сароби) давоми…

Абу Али ибн Сино. Ахлоқ, таълим-тарбия ҳақида

Ҳар бир табиий нарса ўлчанган бўлади, лекин ҳар бир ўлчанган нарса табиий бўлавермайди. * * * Қаноат деб, ўзига кифоя қиладиган нарсага эришишга айтилади; буни бўшашганлик ҳам дейишади. Қаноат камтарлик ва унча-мунча нарсани назарга илмайдиган хислат билан ҳирс ўртасида бўлади. давоми…

«Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-бақия»)дан

«Яхшилик хислатлари: тақводорлик, тўғрилик, ўзини саклаш, диндорлик, одиллик, инсоний камтарлик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсат ва бошқариш ишларида билимдонлик, тадбиркорлик, тўғри тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугата олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир».(40-бет) * * давоми…

Абу Бакр Муҳаммад ибн Ал-Аббос ал-Хоразмий ўгитларидан

Қалбаки мақташ ҳақоратлашдир, пойдеворсиз қурилган бино қулайди. * * * Сабабсиз узр гуноҳдир, ишонч йўқолиши билан қилинган такаллуф ҳақоратдир. * * * Ғазаб ҳурматни унутади, яхшиликларни кўмиб юборади ва гуноҳсизлар учун жиноятлар вужудга келтиради. * * * Инсон эҳсони билан, давоми…

Эркин Воҳидов шеърият ва ҳаёт ҳақида

Шеър шоир қалбида туғилган ҳаётий туйғуларни ифода қилади ва шу билан ўқувчи юрагини ром қилади. Шоир ўзи ёнмаса, бошқаларни ёндиролмайди, қалб ҳисларида оташ бўлмаса, бошқа қалбларга ҳарорат беролмайди. Бу сеҳрли оташсиз ҳар қандай шеърий жимжималардан, бадиий воситалардан, маҳоратдан наф йўқ. давоми…

Абу Райҳон Беруний. Илмларнинг фойдаси

Агар олис ­тарихимизга назар солсак, 4 сентябр дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган беназир қомусий олимимиз Абу Райҳон Беруний бобомиз таваллуд топган кун ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан буюк алломанинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Масъуд қонуни” ва бошқа кўплаб йирик давоми…