Филиппо Жордано Бруно (1548-1600)

Италиялик файласуф Жордано Бруно Неаполнинг шарқида жойлашган Нола шаҳрида майда дворян оиласида туғилиб ўсди. У 11 ёшида Неаполдаги мактабга ўқишга борди. 14 ёшида эса Неапол дорилфунунининг бошланғич куллиёти талабаси бўлди ва фалсафа, мантиқ ҳамда диалектикадан таҳсил ола бошлади. 1565 йилда давоми…

Фрэнсис Бэкон (Лорд Веруламский) (1561-1626)

Инглиз файласуфи Фрэнсис Бэкон 1561 йилнинг 21 январида Лондонда туғилди. У Англиянинг сиёсий ҳаётида кўзга кўринарли ўрин эгаллаган дворян оиласига мансуб бўлиб, отаси Николас Бэкон қиролича Елизаветанинг биринчи вазири ва муҳрдори эди.   Бэконнинг онаси – Анна Кук қирол Эдуард давоми…

Галилео Галилей (1564-1642 )

Италиялик қомусий олим: риёзиётчи, фалакиётшунос, файласуф, табииётшунос аллома Галилео Галилей Пиза шаҳрида дунёга келди. У обрўли, бироқ камбағаллашган аслзода оилага мансуб эди. Отаси Галилейнинг ҳаким бўлишини орзу қиларди. Шу боис у Пиза дорилфунунининг тиббиёт куллиётига ўқишга кирди. Лекин Галилейдаги риёзиётга давоми…

Яков Бёме (1575-1624)

Олмон файласуфи Яков Бёме Саксонияда камбағал деҳқон оиласида туғилди. Бёме улғайгач, отаси уни этикдўзга шогирдликка беради. У буюк файласуфлар асарларини мустақил равишда мутолаа қилади. Яков Бёме болалигида бир сирли ҳодисага дуч келган… Бир куни у бирга пода боқадиган ўртоқларидан қочиб, давоми…

Томас Гоббс (1588-1679)

Инглиз файласуфи Томас Гоббс Англиянинг жанубидаги Веспорт қишлоғида туғилиб ўсди. Унинг онаси содда деҳқон аёли, отаси руҳоний эди. Томас 15 ёшида Оксфорд дорилфунунига ўқишга кирди ва икки йилдан сўнг уни битириб, мантиқ илмидан маъруза қила бошлади. 1608 йилда у Уилям давоми…

Рене Декарт (1596-1650)

Фарангистонлик файласуф, риёзатчи, тиббиётшунос олим ва услубий назариётчи Рене Декарт Турен музофотининг Лаэ шаҳарчасида дворян оиласида дунёга келди. 1606 йилнинг баҳорида отаси Декартни Ла-Флешдаги диний коллежга ўқишга жўнатади. 1618 йилда Декарт Голландияга жўнайди ва ўз хоҳиши билан армияга ёлланиб, испан-австрия давоми…

Балтасар Грасиан (1601-1658)

Балтасар Грасиан Испаниянинг Блемонте қишлоғида эътиборли шифокор оиласида туғилиб ўсди. У болалигиданоқ ўз истеъдоди билан бошқалардан ажралиб турган. Балтасар 1619 йилда диний мактабга ўқишга боради. 1619-1623 йилларда фалсафадан сабоқ олади. 1623 йилда эса Сарагосда илоҳиёт илмини ўрганади. Файласуфнинг «Қаҳрамон» (ахлоқий-илмий давоми…

Франсуа де Ларошфуко (1613-1680)

Фарангистонлик файласуф герцог Франсуа де Ларошфуко қирол хонадонига қариндошлик ришталари билан боғланган киборлар оиласида туғилиб ўсди. Ларошфуконинг болалик йиллари Анумуа музофотининг Вертей қалъасида жойлашган ота мулкида ўтган. Оиланинг тўнғич фарзанди (фарзандлар жами 12 нафар эди) бўлгани учун уни отасининг исми давоми…

Блез Паскал (1623-1662)

Фарангистонлик риёзатчи, табииётшунос олим ва файласуф Блез Паскал Клеромонда истиқомат қилувчи оқсуяк оилада туғилиб ўсди. Унинг Жилберта исмли опаси ва Жаклин исмли синглиси бўлган. Кичкинтой Блез эндигина юришни бошлаган кезлари ногоҳон касалликка чалинади. Кундан-кунга аҳволи оғирлашиб, озиб-тўзиб кетади. Бундан ташвишга давоми…

Жон Локк (1632-1704)

Инглиз файласуфи Жон Локк Англиянинг жануби-ғарбидаги Сомерсет графлигига қарашли Рингтон шаҳарчасида туғилди. Локкнинг отаси адвокат бўлиб, Кромвел армиясининг отлиқ эскадронига қўмондонлик қилган. Жон Локк Оксфорд дорилфунуни қошидаги диний коллежда таълим олди. Кейинчалик тиббиёт илмини ўрганди. 1656 йилда у Оксфорд дорилфунунининг давоми…


Мақолалар мундарижаси