Носиржон Жўраев. Домла (ҳикоя)

Тут пишган кезлар. Осмон оқариши билан беш-олти туёқни олдимга солиб, далага ҳайдайман. Ўт-ўланни нами қочмай едирган дуруст. Намиққан мовий бахмалдек хира осмонга тикилиб ётаман. Ётган кўйи сўнишга кечиккан юлдуз қолдимикан деб қидираман.Қуёш кўтарилишига ҳали бирон соат бор. Шу пайт ҳаддан давоми…

Носиржон Жўраев. Куннинг охири (ҳикоя)

Йиртиқ пайпоғини кияётган онам мени кўрмасин деб нариги ёққа ўгирилиб олди. Мен эса кузатиб, сезиб ўтирибман — унинг кўзига ёш келди. Йиғлаганини билдирмаслик учун пайпоғини кийиб бўлгач ҳам бирпас ўша алпозда ўтирди-да, кейин менга қарамай қўзғалди. Ўзини хушнуд кўрсатишга уриниб:— давоми…

Носиржон Жўраев. Осма соат (ҳикоя)

У қўли билан девордаги соатни кўрсатди. Дадаси ҳам, онаси ҳам тушунишди — ўғиллари ухламоқчи. Икковлари баравар бош ирғаб жилмайишди. У ўрнидан шарпасиз туриб, ёғоч сўрига кетди. Ёш болалигида агар уйқуси келса, ғингшиб йиғларди. Эсини танигандан бошлаб, аниқроғи, дадаси шу осма давоми…

Носиржон Жўраев. Қуёш қорайди (ҳикоя)

Бир қарич бўлиб турган сомонлар оёғини тилиб ташлади. Товонини аяб-аяб босиб, қоп судрайди. Қуёш атрофни аёвсиз куйдирар, агар яна бироз қиздирса, янги ўрилган буғдойзор ёниб кетадигандек кўринади. У нарироқда ҳар қадамда ерга илинж билан боқиб, бошоқ қидираётган акасига ялинди.— Ака, давоми…

Носиржон Жўраев. Нуройим (ҳикоя)

Ўн уч йил деганда Нуройимдан хат олдим. Ёзуви жуда қисқа — “Шоирим, раҳмат. Китобингизни ўқидим” деган гап эди. Мактубнинг орадан шунча йил ўтиб ёзилганига, мени қандай топиб келганига ҳайрон бўлмадим. Фақат ҳануз ўз кучини, қадрини заррача йўқотмаган “шоирим” деган сўз давоми…

Ҳабиб Темиров. Эрназарнинг кўзлари (ҳикоя)

– Кетаяпман, дўстим, – деди у маъюс овоз билан.– Қаёққа?– Қишлоғимга…– Бутунлайми?– Бутунлай…Эрназар билан дорилфунунда бирга ўқиганмиз. Асли Барқут тоғлари бағридаги Тозасой қишлоғидан. Туғма истеъдод. Ҳали ўқишга кирмаёқ беш-олти тилни мукаммал ўрганган. Чет тиллар бўлимида ўқиш асносида яна уч-тўрт тилни давоми…

Фарид Усмон. Мени сев (ҳикоя)

Ўша кун ёдимда. Куз  эди. Ёмғир шориллатиб қуярди. Ёмғиркўш остида иккимиз бошларимизни бир  биримизга суяб асфалтда оқаётган ёмғир сувларига тикилганча тек  қотган эдик. Майин, совуқ ҳаво гўё  иккимизни бир-биримизга чирмар эди. Оёқларимиз тиззаларимизгача хўл  бўлсада вужудларимизда олов ёнарди. Нафис крепдешин давоми…

Фарид Усмон. Ғилдиракли уй (ҳикоя)

Бир замонлар тоғ ва водий туташган жойдаги кўркам қишлоқда бир деҳқон яшаркан. У пастдаккина, кўримсиз гувалакдан қилинган айвони йўқ уйчасида хотини-ю болалари билан умр кечираркан. Деҳқон бўш қолган пайтларида кўчага чиқиб супачада ўтиришни, ўткан-кетган билан лақиллашни қиш кунларини шундай ўтказишни давоми…

Муҳаммад Зиё. Йўл (ҳикоя)

Ҳақиқий йўл юқорида эмас, аксинча шундоққина ер устига тортилган дордан ўтади. Бу йўл одимлашга эмас, балки ҳамиша қоқилиш учун мўлжалланганга ўхшайди.Франц КАФКА Кечаси билан ёғиб чиққан ёмғир бомдодга бориб тинди. Ҳаво бирам енгилки, ҳатто бироз иситмалаб турган бўлсам-да ҳис қилдим. давоми…

Нуриддин Исмоилов. Кечир мени, Раъно (ҳикоя)

…Поездда Самарқандга кетаётгандик. Ҳамроҳим анча гапдон чиқиб қолди. Олис йўлда шундай ҳамроҳ борлиги ҳам яхши-да: зерикмайсиз. Хуллас, ўтмишдан гаплашдик, келажакдан, суҳбатимиз охир-айланиб муҳаббат мавзусига бориб тақалди. Шунда ҳамроҳим купемизнинг очиқ эшиги ёнидан ўтиб бораётган шўх ёшларга ҳавасланиб қараркан:— О, қани давоми…