www.ziyouz.uz – Интернет-фестивал ғолиби!

24 сентябр куни “Ёшлар ижод саройи”да UZ Миллий домени-2012 интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги танловни «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Келажак овози» ташаббускор ёшлар маркази, “UZINFOCOM” компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ва давоми…

Она сайёрамизни асрайлик

ХХI асрнинг катта муаммолардан бири бу – атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда иқлим исиши билан боғлиқ ҳолда экологиянинг глобал тарзда бузилишидир. Экологик инқироз давомийлиги ва талофат кўламига кўра турли хил кўринишда юз беради. Айримлари бир неча кун ичидаёқ содир бўлиб, тезкор талофатларни давоми…

Оҳулар оҳ чекмасин

Шарқ мумтоз шеъриятида оҳу, кийик cингари атамалар кўплаб ишлатилади. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнида нафосат ва гўзаллик, қўрқув ва ҳадикни англатади. Қадимдан кийиклар ҳақида куй-қўшиқлар, афсоналар кўплаб яратилган ва кенг тарқалган. Териси ва гўштининг қимматбаҳолиги туфайли бундан бир неча йиллар давоми…

Дунёни ахборот бошқаради

Азал-азалдан инсониятдаги оламни ўрганишга бўлган қизиқиш ажойиб ихтиролар қилишга ундаган. Шу яратувчанлик қобилияти воситасида кўплаб илм соҳибларининг номи мангуга битилди. Тарихчилар ҳар бир асрнинг одамзот учун алоҳида ўрни, бошқасини такрорламайдиган аҳамияти борлигини таъкидлайди. Дар­ҳақиқат, қадим чинликларнинг қоғозни кашф этишидан бошланган давоми…

Гётенинг гўзал ва ҳикматли сатрлари

Аслида Гёте катталарнинг шоири ва унинг номи жаҳоннинг Шекспир, Байрон, Пушкин, Гюго каби классиклари қаторида туради. Ҳатто, уни олмонларнинг Навоийси десак ҳам бўлади. Шоирнинг «Фауст», «Ғарбу Шарқ девони» цингари катта шеърий асарлари, «Ёш Вертернинг изтироблари», «Вилгелм Мейстернинг ўқиш йиллари» номли давоми…

Абдулла Қаҳҳор адабиёт ва ҳаёт ҳақида

Чуқур билим, ҳақиқий талант эгаси ўз кучига, олдинда кетаётганларга етиб олишига, бир сафда кетаётиб, ҳеч қачон орқада қолмаслигига ишонади. Маърифатсиз, талантсиз ёзувчи (ёзувчи эмас) эса, бировга етиб олишга ожизлик қилади-ю, уни чалиб йиқитишга, лоақал бўйнига кир латта илиб таъбини хира давоми…

Ҳаётда идеалсиз яшаб бўладими?

Ҳаётдан ва ўзидан ўзиш учун одам идеал қидиради. Ўзишни истамаган одам ўзига ўзи идеал бўлиб кўринади. *** Кишилар кўпинча идеални ўтмишдан қидирадилар, чунки тирик идеаллар ўзларининг қусурлари ва иллатларини ошкор қилади.

Ҳавога совурилаётган бойлик

Ҳозирги кунда юртимизнинг деярли барча туман ва шаҳарларида чойхона ва пивахоналар, турли спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи кафе, ресторанларни учратишимиз мумкин. Яқин дўст ва қадрдонларнинг бир пиёла чой устида дийдорлашиши, ширин суҳбатлар қуришига нима етсин! Дунёда кўпдан бери юз кўришмаган давоми…

Дафтар жилдидаги “маданият”

Ўзаро суҳбатларда, гурунгларда тез-тез тилга олинаётган мавзулардан бири – “оммавий маданият” бўлиб қолди. Даврнинг шиддат билан ўзгариб, фан-техниканинг жадаллик билан тараққий этиши, табиийки, кўплаб муваффақиятларга замин яратди ва бу жараён узлуксиз давом этмоқда. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, у давоми…