Хуан Карлос Онетти. Маҳзуна (ҳикоя)

М.К. га бағишланади. Менинг қимматли МАҲЗУНАМ,Бизни сон-саноқсиз ва сирли ришталар боғлаб турганига қарамай, кейинги икки ойдаги дўстона муносабатларимиз учун бир-биримизга миннатдорлик билдирганча хайирлашиш вақти келганини тушуниб турибман: Сен бундан фақат фойда кўрасан. Мен ҳеч қачон бир-биримизни чин юракдан тушуна олмадик, давоми…

Иван Бунин. Қўналға (ҳикоя)

Бу воқеа жанубий Испаниянинг тоғли депараларидан бирида рўй берди.Июнь ойининг сўлим оқшоми эди, ойдин кеча, тўлин ой осмон пештоқида осилиб турарди, одатан, кундузи жала қуйиб ўтган бўлса, димиққан кечалари ой нафармон нур таратади, бинафша гуллаётган кезларда бу ҳол табиий ҳисобланади, давоми…

Иван Бунин. Қасдлашув (ҳикоя)

Августнинг охирларида Канндаги пансионга бордим; денгизда чўмилиб, табиатдан нусха кўчириб, ижод қилмоқчи эдим. Анави ғалати аёл ҳар куни эрталаб каҳва ичар, ўзи алоҳида столда ўтириб тамадди қилар, доим ўйчан, тунд қиёфада юрар, чор-атрофдаги одамларга эътибор бермас, қаҳвахўрликдан сўнг қайси гўрларгадир давоми…

Иван Бунин. Юз рупия (ҳикоя)

ЮЗ РУПИЯ* Мен бу аёлни бир куни эрталаб меҳмонхона ҳовлисида кўриб қолдим. Меҳмонхона кўҳна голландча иморат бўлиб, океан соҳилидаги ям-яшил кокосзор бағрида жойлашган эди. Ўша кунлари ўзим ҳам шу жойда дам олаётган эдим. Кейин ҳар куни уни шу ерда кўрадиган давоми…

Иван Головня. Танҳолик азоби (ҳикоя)

ТАНҲОЛИК АЗОБИёхуд биз билган ва билмаган робинзонлар Бугунги кунда орамизда инглиз адиби Даниэль Дефонинг машҳур “Робинзон Крузонинг саргузаштлари” романини ўқимаган ёки ана шу асар асосида яратилган кинофильмни кўрмаган одам бўлмаса керак. Лекин, шу билан бирга, Робинзон Крузо Даниэль Дефонинг хаёлий давоми…

Фозил Искандар. Қўшюрак (ҳикоя)

– Ке қўй, Зинахоним, “нима буюрасиз?” деб бошимни қотирма. Уни опке, буни опке демайман. Қанақа ширин таом, қанақа зўр ичимлик бўлса, опкелавер. Жўраларим билан би-ир битимиз тўкилсин. Тезлаштир!Нима демоқчи эдим-а? Ҳа! Адгурнинг юраги иккита деган гапни ўйлаб топган одамни учратсам, давоми…

Розия Тужжор. Ҳам олма, ҳам юлдуз (ҳикоя)

Икки томонида баланд арча дарахтлари қад кўтарган тошлоқ йўлдан ҳорғин кетиб борарди. Ўнг томонда кўпқаватли бетон уйлар терилиб кетган бўлиб, улар тугаган жойда бир тоғ кўринарди. Тоғ худди чалқанча тушганича оғзини очиб осмонга юзланиб ётган оёқлари узун аёлга ўхшарди. Қўшни давоми…

Сергей Довлатов. Акам (ҳикоя)

Ҳаёт холаваччам Боряни – мен уни ака дердим – қип-қизил жиноятчига айлантирди-қўйди. Омади чопгани шу-да. Акс ҳолда, худо уриб, каттакон бир партия арбоби бўпкетармиди…Бундай дейишга важкарсонларим етиб ортади. Лекин ҳозирча шошмай турайлик…Холам баобрў адабий муҳаррирлардан эди. Эри Арон ҳарбий шифохонанинг давоми…

Виктория Токарева. Сиғинмагил осмон деб (ҳикоя)

Хотини баттар семириб кетишдан қўрқарди – уйда ҳеч вақт киройи нон бўлмасди. Трофимов эрталаблари нон сақланадиган ёғоч идишни очганида чумоли талаб ётган қоқ-қуруқ, моғор босган нон бўлакларига кўзи тушар ва шунда у ўз ҳаёти ҳақида ўйлаб кетарди. Ҳаёти ҳам ана давоми…

Макс Фриш. Бир ҳалокат ҳисоботи (ҳикоя)

Йўл аслида уники эди, бинобарин, у айбдор эмас. Монпелье яқинида чап томондан тиркамали юк мошинаси чиқиб қолди. Туш маҳали эди, қуёш чарақлаб турарди, йўлда мошина сийрак…Марлис – сочи калта қирқилган оққува жувон, қаншарида пўрим бинафшаранг кўзойнак, шимидаги сербар камар жез давоми…