Микойил Мушфиқ (1908-1939)

Асли исми Мирзо Абдул қодир ўғли Исмоилзода бўлган Мушфиқ (Mikayıl Müşfiq) Боку шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Отаси шеърлар ёзган. Мушфиқ бир ярим ойлигида онасидан, олти яшарлигида отасидан етим қолади. Ҳаёт машаққатларини кичиклигидан тортади. Бувиси Қизҳайит бибидан эртак, қўшиқ ва баётлар давоми…

Алиакбар Собир (1862-1911)

Собир (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирза Алекпер Тоирзода – Mirzə Ələkbər Sabir) [1862. 19(31).5, Шемаха ш. 1911.12(25).7] озарбайжон шоири. Шоир Сайд Азим Ширвоний очган янги усул мактабида ўқиб, унинг таъсирида шеърлар ёза бошлаган. Ижодининг дастлабки даврида ишқий ғазаллар ёзган. 1906 йилда давоми…

Мирза Фатали Охундов (1812-1878)

Охундов Мирза Фатали (Mirzə Fətəli Axundov) [1812.30.6, Шеки (ҳоз. Нуха) – 1878.26.2, Тифлис] — озарбайжон ёзувчиси, маърифатпарвари ва файласуф. «Пушкин ўлимига шарқ достони» (1837) асари А.С.Пушкинга бағишланган. «Пушкиннинг ўлими Россияда Лермонтовни, Кавказда Охундовни уйғотди» деган ибора шу асардан кейин пайдо давоми…

Михаэл Крюгер (1943)

Таниқли немис адиби, шоири ва таржимони Михаэл Крюгер (Michael Krüger) 1943 йилнинг 9 декабрида Виттгендорф шаҳарчасида туғилган. Болалиги Берлинда ўтган. Узоқ йиллар нашриётларда ишлаган. 1972 йилда унинг шеърлари илк маротиба эълон қилинган. Бугунга келиб у кўплаб адабий мукофотлар соҳибидир. Михаэл давоми…

Йоханн Вольфганг Гёте (1749-1832)

Гёте Йоханн Вольфганг (Johann Wolfgang von Goethe; 1749.28.8, Франкфурт-майн — 1832.22.3, Веймар) — немис ёзувчиси ва мутафаккири. Янги давр немис адабиётининг асосчиси. Ижоди 18-асрнинг 70—80-йиллари Германияда мавжуд бўлган «Бўрон ва ҳужум» адабий ҳаракатида иштирок этишдан бошланган. Шу даврда Гёте «Гец давоми…

Андрей Лупан (1912-1992)

Молдаван адабиётинннг йирик арбобларидан бири Андрей Лупан (Andrei Lupan) Резин районига қарашли Михулени қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Андрей Лупан Молдавия озод этилгандан сўнг Кишинёвдаги узумчилнк институтида, кейинчалик «Совет деҳқони» газетасининг маданият бўлими бошлиғи лавозимида ишлади, Бир неча йиллар Молдавия ёзувчилари давоми…

Емилиан Буков (1909-1984)

Буков Емилиан Нестерович (Emilian Radu Bucov; 1909.27.7 Жанубий Бессарабия – 1984) — Молдавия халқ ёзувчиси (1982). Бухарест университетини тугатган (1936). Илк ижодида жамият кескин танқид қилинган, инқилобий кураш руҳи кучли («Меҳнат қайнайди», 1932; «Қуёш нутқи», 1937; «Хитой», 1938 ва бошқа давоми…

Эдуардас Межелайтис (1919-1997)

Межелайтис Эдуардас Беньяминович (Eduardas Mieželaitis; 1919.3.20, Литва Республикаси — 1997, Вильнюс) — Литва халқ шоири (1974). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1943). Ижоди 1935 йилдан бошланган. Дастлабки шеьрий тўпламлари («Лирика», 1943; «Ватан шамоли», 1946) Литва халқ қўшиқлари, эртак ва афсоналари руҳи билан давоми…

Кристионас Донелайтис (1713-1780)

Литва бадиий адабиётининг улкан намояндаларидан бири, забардаст шоир Донелайтис (Kristijonas Donelaitis) Шарқий Пруссиянинг Лаздинеляй қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Кёнигсбергдаги мактабда, кейинчалик университетда таълим олди. Авваллари у ўқитувчилик қилди, сўнг 1743 йилдан тортиб умрининг охиригача пасторлик вазифасида ишлади. К. Донелайтисдан бизгача давоми…

Марис Чаклайс (1940-2003)

Латвиялик шоир, ёзувчи ва журналист. Марис Чаклайс (Māris Čaklais) 1940 йилда Салдусда туғилди. 1964 йили Латвия давлат университетйининг журналистика факултетини тамомлади. Literatura un Meksla ва Kerogs журналларида муҳаррирлик қилди. “Озод Европа Радиоси”га дастурлар тайёрлади. 2000 йили Уч Юлдуз ордени билан давоми…