Саодат Бута (1951)

Саодат Бута (Səadət Buta) – шоира. Озарбайжон ёзарлар бирлиги ва Ошиқлар бирлиги аъзоси. 1951 йили Грузиянинг Дминаси туманида туғилган. Ўнлаб шеърий китоблар муаллифи, халқаро мукофотлар соҳибаси.

УМР

Ман яхши билардим дунё меники,
Битта йўл берилган пай эмиш умр.
Хомушсан-аёзли, сохтагина қиш,
Кулдирсанг-чечакли ёз эмиш умр.

Севгиси ширин, бол, азоби аччиқ,
Ишқу-муҳаббати, бошимнинг тожи.
Гоҳ чизган бир чизиқ, гоҳ тамом томчи,
Гоҳ ул ёрдан аён сой эмиш умр.

Шишадек синдирсанг синади дема,
Эзса қора кийиб сўнармиш дема.
Бу кун тупроқларга айланар дема. ,
Бармоқда саналган сон эмиш умр.

Толе йўлларида бурилган ноҳуш,
Гоҳ эҳсон бад рўзғор, гоҳ нурли ёғиш,
Кўрганинг бол уйқу, учирганинг қуш,
Оҳи-зори тўнмас ёз эмиш умр.

О, Бута, бош бўлиб бошга ёзилса,
Тупроққа жон бериб, тошга ёзилса
Макони тарихга қўшиб ёзилса,
Кўрарсан дунёда тўй эмиш умр.

ҚАЙДАСАН

Ҳасратингдан куйиб- битдим қайдасан?
Кунларимнинг куни ботди қайдасан?

Толейимга, қисматимга қул бўлиб,
Рангги сўлди гулларимнинг қайдасан?

Йўлларингда қолган кўзми гуноҳкор,
Келган кузми, ўтган ёзми гуноҳкор?

Тайрилиб оққан Оразми гуноҳкор,
Қори ёғди тоғларимнинг қайдасан?

Бута келиб ўтди, ёшин билмади,
Мот қўйди “шоҳ” отли тошни, билмади.

Мандан шарт ўйнади, неси билмади,
Бутасиман элларимнинг қайдасан?

Йўлларимда қолган кўзми гуноҳкор,
Келган кузми, ўтган ёзми гуноҳкор?

Айрилган хон Оразми гуноҳкор,
Қори ёғди тоғларимнинг қайдасан?..

МАНИНГ ТИЛИМ

Менинг тилим дунёда,
Дунё қадар улуғдир.
Муҳаммаднинг меъроси,
Учиргувчи йўлидир.

Дилим қуръон аёси,
Маккада азон саси.
Топилмас бир баёти,
Чиққан ойдан ор эди.

Дилим диллар ичинда,
Биринчийди ечимда.
Лаҳжам шабнам бичимда,
Тилим ари болийди.

Дилим қўрқут тилидир,
Оғуз Бўзқурт тилидир,
Тупроқдир, юрт тилидир,
Оқар сувдай тирикдир.

Низомийнинг каломи,
Мавланонинг каломи,
Сознинг шоҳи – жалоли,
Дарё каби тўлиқдир.

Етти давлат, бир сандир,
Бута қурбон Турондир.
Юртим Озарбайжондир,
Тилим Туркнинг тилидир!

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси