Шукур Холмирзаев. Бодом қишда гуллади (ҳикоя)

Мен бурчакда, каравотимда чалқанча ётардим, беҳол. Кўкрагимда Стендалнинг «Қизил ва қора» романи. Эшикдан оқ халатли, семиз Полина, унинг кетидан пакана, қора патли халатининг этаги ерга тегиб турган бир йигитча кирди. Унинг ияги олдинга туртиб чиққан, кўзи чуқур, пешанаси ботиқ эди.— давоми…

Шукур Холмирзаев. Кимсасиз ҳовли (ҳикоя)

— Ой бориб, омон кел, болам. Сендан бошқа суянчиғим йўқ… — Умар ака ўғли Умматнинг кўксига пешанасини ишқаб-ишқаб йиғлар, Ҳосила опа унинг елкаларини силаб-сийпар эди.— Эна! Ота дейман! Урушга кетаётганим йўқ-ку, келаман! — дерди Уммат ғашланиб ва алланечук қувониб.— О, давоми…

Шукур Холмирзаев. Янги зот (ҳикоя)

Дўстим Иззатилла Қаҳҳор ўғлига Денов бозори. Сурхонда энг гавжум бозор. Бу ерда, эшитганимиз, унда-бунда тарихда ўқиганимиз ва тасаввуримизда шакл топган қадим Шарқ бозорларини эсга солувчи бир нималар бор.Митти япрокдари гезариб, чанг қоплаган ёлғиз акация дарахти тагида алюминий стол ёнида кабоб давоми…

Шукур Холмирзаев. Қуш тили (ҳикоя)

«Тангрим, болалар билан ҳайвонларни ўз паноҳингда асра».Америкалик режиссёр Крамер яратган фильмнинг номи Жаҳонгир бир тавақали эшикдан ташқари чиқди. Рўпарада катта боғ. Улкан-улкан дарахтлар. Осмон ҳам катта, шишадек тиниқ. Тепадан гала-гала қора қушлар учиб ўтяпти. Ҳаводан турфа кўкатларнинг ҳиди келади. Ҳар давоми…

Шукур Холмирзаев. Олам тортилиш қонуни (ҳикоя)

Ҳусан акани маҳаллада катта-кичик ҳурмат қилар, зеро, унинг ўзи ҳам гоҳо хасдан паст, тупроқдан хокисор бўлиб кетарди. Йўлда ким учраса салом берар, лекин ўша одам алик оладими, йўқми, бу билан иши бўлмас, ўз вазифасини астойдил адо этгандек, йўлига кета берарди. давоми…

Шукур Холмирзаев. Ота юрт (ҳикоя)

(Бўлган воқеа) I Мансур деган жияним бор. Новчадан келган, қотма, ўзимга ўхшаган қиррабурун йигит. Совхозда агроном бўлиб ишлайди. Иши яхши. Лекин қайси куни шикоят қилиб қолди:— Ариқ устидаги Қудрат бобони биласизми? Ўшани ўнта эчкиси бор. Токзорга яқин туради. Деворнинг орқаси давоми…

Шукур Холмирзаев. Чўлоқ турна (ҳикоя)

Чўлоқ турна тухумдан кеч чикди. Чиққанидан кейин ҳам ўнг оёғини ололмай анча ётди, типирчилади, тукдан иборат қанотчаларини қоқди. Ўзини пайдо қилган тухум пўчоғига тиззасидан пасти ёпишиб қолган эди. Ниҳоят, ундан халос бўлди-ю, ўнг томонга майишиб, атрофига майда шағал тошлар териб давоми…

Шукур Холмирзаев. Шудринг тушган бедазор (ҳикоя)

(Икки инжиқ ҳақида ҳикоя) «Мен ёмон одам бўлсам кераг-у, буни ўзим билмасам керак…» Кейинги вақтда Икромжоннинг яхши кўриб айтадиган гапи шу бўлиб қолди. Шу гапни айтса, кўнгли аллақандй тасалли топар, турмушдаги кўп майда-чуйдаларга муносабати ўзгаларникидан ҳарчанд фарқ қилмасин, «мен шунақа давоми…

Шукур Холмирзаев. Бахтли бўлинглар (ҳикоя)

Ташқарида лопиллаб лайлакқор ёғарди. Зебо бувисининг танчасида мудраб ўтирар, унинг кўз олдидан қачонлардир китобларда ўқигани ёхуд одамлар тилидан эшитгани бир манзара ўтар эди: деразалар!Дераза ойналари лампочкалар нурига йўғрилиб кўринади. Ичкаридаги ноз-неъматларга тўла стол атрофида тик турган одамлар қўлларидаги қадаҳларини чўқиштириб, давоми…

Шукур Холмирзаев. Қайтиш (ҳикоя)

Қумрихон опа етмиш ёшдан ошиб қолди. У давладан пенсия олади, эпизодик ролларда чиқиб тургани учун театр ҳам ойлик тўлайди.Умрининг қирқ икки йили шу театр даргоҳида кечди. Бир замонлар опа ўрта бўй, тўлагина, гажак қўйган қизча эди. Ўша кезларда донғи Доғистонга давоми…

Мақолалар мундарижаси