Шукур Холмирзаев. Кўк денгиз (ҳикоя)

— Недин не тату?— Суу тату.( — Оламда энг тотли нарса нима? — Сув.)Олтой топишмоғи Н. вилоятидаги «Дружба» деган совхозда расм чизиб, бўёқчилик ҳам қилардим. Тирикчилик-да, ака. Қишлоқнинг бир четида музей бор эди: хўжаликнинг тарихи, яъни ютуқлари акс эттирилган. Ўшанинг давоми…

Шукур Холмирзаев. Хорун ар-Рашид (ҳикоя)

Ғўлабир-миқти Мелибой Бўриев — вилоят фирқа қўмитасининг мафкура котиби бугун, ниҳоят, собиқ секретарнинг ҳовлисига жойлашиб олди, уйлар яқинда таъмирдан чиққани ҳам унга қўл келди: ётоғи — ётоқ, емакхонаси — емакхона, кутубхонаси — кутубхона бўлди.Мана, оқибат, у болаларини ётқизиб, чоққина ҳовлини давоми…

Шукур Холмирзаев. Ҳайкал (ҳикоя)

Боққа кирсам, Сталиннинг ҳайкалини бузишяпти… Шундай бир куз куни эди. Олтмиш олтинчи йилми-еттинчимиди — аниқ айтолмайман. Хуллас, эгнимда мана шу каломинка кител, мана бу «За отвагу» ҳам — кўкракда; чой ичгани киргандим-да боққа. Эслайсизми, қандай соя-салқин жой эди! Ўриклари пишиб, давоми…

Шукур Холмирзаев. Хумор (ҳикоя)

Ассалому алайкум!.. Раҳмат. Йўлда тушаман. Термизга етмасдан. Стационарга боряпман. Рангимни кўриб, ҳайрон бўлдингизми? Касалим юқумли эмас. Ишонаверинг… Раҳмат-э. Автобусга етиб боргунимча жўнаб қолди… Куз тушиб қолди-я. Аҳ, қандай яхши фасл. Шоирларнинг севган фасли. Абдулла Ориповни яхши кўрасизми? Менга жуда ёқади. давоми…

Шукур Холмирзаев. Устоз (ҳикоя)

Мени биласан, бировдан тил қисиқ жойим йўқ, ҳамма нарсам бор: машина, дача; китобларим чиқиб турибди. Ҳамма унвонларни олиб бўлдим. Нимадан қўрқаман?.. Фақат эҳтиёт бўлиш керак: одам оғзига эҳтиёт бўлиши керак. Тил ўлгур ёмон: бежиз тилни «суяксиз» демайдилар. Ҳар хил гапни давоми…

Шукур Холмирзаев. Яшил «Нива» (ҳикоя)

Аввало, шуни айтишим керакки, биз томоннинг одамлари анча серандиша келади. Бунинг тарихий илдизлари бор: биз катталарга — хусусан, ёши улуғлар-у лавозимли шахсларга таъзим қилиб ўрганганмиз.Йўғасам замонга қарамайсанми денг. Социализмдан путур кетгани аниқ: Прибалтикада Мустақиллик учун намойишлар бўляпти. Тошкент ҳам тинчини давоми…

Шукур Холмирзаев. Қиш ҳангомаси (ҳикоя)

Козим Пухтаев дам олиш уйининг зинасида бўйнини қисиб, қўлларини пальтоси чўнтагига тиқиб турар, қаршисида — кумуш ранг «хода»га қалпоқ қилиб кийгизилган неон чироқ ёғдусида пилдираб-ўйнаб ёғаетган қор зарраларини илжайиб томоша қилар эди.У пастга тушиши керак. Лекин тушса, туфлиси қорга ботади. давоми…

Шукур Холмирзаев. Битикли тош (ҳикоя)

Бойқувар эшикни аста очиб, бошини суқди. У ёқ-бу ёққа қараб, тўрда оқиш шарпани кўрди.— Ассалом алайкум! — У отилиб кириб, йўрта кетди. Шу боришда узун стол қиррасига урилди ва илжайганча тисланиб, тўрга тикилганди, оқиш шарпа ёришиб, оқ кофта кийган, тўлагина давоми…

Шукур Холмирзаев. Қумрилар (ҳикоя)

Қамоқдан келган пайтларим эди. Ишлаб юрган мактабимга йўлатишмади. Иккинчи класс шофёрлик правам ҳам бор эди, ҳарбийда олгандим. Пўлат пучуққа учрашгандим, — гаражда диспетчер эди, — «Жўражон, беш юз сўм бермасанг, мошин ололмайсан» деди. Менда сариқ чақаям йўқ. Пучуқ кўп гапираверган давоми…

Шукур Холмирзаев. Омон овчининг ўлими (ҳикоя)

У ўзи ҳам ўлиши мумкинлигини ўйламасди. У ўлдиришни… ҳайвонларни, паррандаларни, хуллас, Олатоғда ов қилишга арзирли ўлжа борки, у қўлига милтиқни олиши билан ўзи англамаган ҳолдд, улардан ниманидир отиш — ўлдиришни ўйларди. Баъзан, масалан, кийик овига кетаётган бўлса, йўлида дуч келган давоми…


Мақолалар мундарижаси