Эркин Воҳидов. Қарздорлик (1986)

Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб ундан ўз ўрнини олиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак бўлади. Ўша минг бирнинг бири адабий муҳит ва бу муҳитдаги одамларнинг хайрихоҳлигидир. Абдулла Қаҳҳор биз энди адабиётга қадам қўйган давр муҳитининг марказида турган шахс давоми…

Абдулла Орипов. Ўзбекнинг ўз шоири (1993)

Халқимиз ўзининг ардоқли фарзанди, XX асрнинг забардаст шоирларидан бири Ғафур Ғулом таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлади. Ғафур Ғуломнинг номи, босиб ўтган ҳаёт йўли, серқирра ижоди барчамизга яхши маълум. Шоирнинг ўзи бир шеърида фахру ғурур, эркалик билан айтгани сингари: Ғафур Ғулом давоми…

Бегали Қосимов. Янги тафаккур: изланишлар, машаққатлар (1989)

Яқинда таниқли файласуфлардан И. Жабборовнинг «Руҳий олам: жаҳолат ва камолат» деган китоби қўлимга тушиб қолди. Ўтган йили чиққан. Ҳажми салкам 22 босма табоқ. Руҳий оламнинг икки қутби олинибди-да, деган ўй билан варақлай бошладим. Сарлавҳаларга кўзим тушди: Жангларда синалган ғоялар; антикоммунизмнинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Абдулла Қодирий (1964)

Ўзбек элининг севикли адиби Абдулла Қодирий манфаатпараст, мартабапараст одамларнинг чақуви билан сафимиздан юлиб олинган эди. Абдулла Қодирий, баъзи бир одамлар айтмоқчи, «бир-иккита рисола ёзган» анчайин ёзувчи эмас, балки янги давр адабиёти, Европа адабиёти гази билан ўлчаганда ҳам тўлақонли асарлар ёзган, давоми…

Ғафур Ғулом. Менинг ярим асрлик дўстим (1965)

Мен Ойбек билан жуда ёшликдан, остона ҳатлаб кўчага чиқа бошлаган кундан ўртоқман. Маҳалламиз бир-бирига яқин эди. Анҳорда, Эшвали аканинг қўш обжувози жойлашган ернинг қуйироғида, Опар тарновда бутун яқин маҳаллаларнинг болалари ичида мен ҳам, Ойбек ҳам бирга чўмилардик. Ёни-бери аллоф, аравакаш, давоми…

Эркин Воҳидов. Ғафур Ғулом билан учрашувлар (1987)

Биринчи учрашув 1953 йил. Островский номли пионерлар саройига Ғафур Ғулом келармиш деган хабар тарқалди. Шоирнинг эллик ёшлик юбилейи нишонланиш арафаси эди. Ҳаммада кўтаринки кайфият. Айниқса биз — адабиёт тўгараги қатнашчиларининг қувончимиз ичимизга сиғмайди. Ёз ойлари эди. Пионерлар саройи дарбозаси олдида давоми…

Эркин Воҳидов. «Юрак, сенсан менинг созим» (1982)

Одатда катта истеъдод эгалари ҳаётда ҳам ёрқин шахслар бўлади. Мен Ойбек ва Ғафур Ғулом, Миртемир ва Шайхзода каби улкан сўз санъаткорлари суҳбатида бўлиб шундай эътиқодга келганман. Бу устозлар кириб келган уйларда чироқ ёқилгандай бўлар, ўзгача бир файз қўшилар эди. Аминманки, давоми…

Нормурод Норқобилов. Амир Темур ғорига саёҳат (2013)

Cоҳибқирон бобомиз умрининг маълум муддатларида манзил қурган Темур ғори ва унгача бўлган қадамжолар бўйлаб навбатдаги сафарга отландик. Йўлда Жиззах вилоятидаги Темур дарвозасида бир лаҳза тўхтаб ўтдик. Беихтиёр хаёлга толасан, киши. Юртимизда Амир Темур номи билан боғлиқ жойлар кўп ва ҳар давоми…

Абдулла Орипов. Сўз сеҳри (1992)

Мана, бир неча ўн йиллардирки, биз дилбар бир шеъриятнинг муаттар ҳавосидан баҳраманд бўлиб келаётирмиз. Бу — Эркин Воҳидов шеъриятидир. Она тилимизнинг ипакдек майин, камалақдек ранг-баранг шамойили, ғоят нозик лутф, беозор қочиримлар, гоҳ ҳазин, гоҳ самимий табассум уйғотувчи ташбеҳлар, ўткир хулосалар давоми…

Зиёвиддин Акромов. Юрт бойлиги (1989)

…Ҳавонинг йилдан-йилга ифлосланаётгани ҳозирда кучли хавф туғдирмоқда. Бизда 1543 та саноат корхонаси ишлаб турибди. Бундан ташқари 8 мингга яқин ёрдамчи саноат корхоналари мавжуд. Барча саноат корхоналари ҳавога ҳар йили 2 миллион тоннадан ортиқ заҳарли модда чиқаради. Бу Ўзбекистондаги ҳар бир давоми…