Бўривой Аҳмедов. Ўзбек улуси

Ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар кўчманчи ўзбекларнинг келиб чиқишини Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг (1312—1340) номи билан боғлайдилар. Н. А. Ариcтовнинг фикрича, «Ўзбекхонгача ўзбек номи тарихда учрамайди, шунинг учун ҳам бу ном подшонинг номидан бошланган, дейиш мумкин». давоми…

Индонез мақоллари (70 та)

• Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди. • Ўз юртингдаги тош ёмғири ўзга юртдаги олтин ёмғиридлан афзал. • Пичоқ ҳам, болта ҳам инсон тилидан кўра ўткир эмас. • Ёлғон ҳалокатга олиб боради. • Бир марта ёлғон гапирсанг, қайтиб сенга давоми…

Аброр Мухтор Алий: “Рамазон — илм ва китобхонлик ойидир”

Аброр Мухтор Алий 1976 йили Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган. 1992 йил ўрта мактабни битириб, Андижонда “Абдуссалом Махдум” мадрасасида тайёрлов курсида ўқиган. 1996 йилда Андижондаги “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасида тайёрлов курсида таҳсил олган. 1998‑2000 йилларда Намангандаги “Мулла Қирғиз” мадрасида давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур ва мўғул қавмлари

Олимлар орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она томонидан мўғул қавмига мансублиги тўғрисида турли-туман фикр-мулоҳазалар мавжуд. Ҳатто Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукумронлик даври ғарбда “Буюк мўғуллар империяси” (“Империя великих монголов”) деб аталиши бунга ёрқин мисол. Кейинги пайтда “бобурийлар сулоласи” атамаси илмий муомалага киритилганига қарамай, давоми…

Тоҳир Малик: “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида бадиий асар ёзмоқчиман”

25 май куни «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» романи (2 жилдли қайта нашри) ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтган эди. Учрашувда Тоҳир Малик мухлисларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, давоми…

Камол Ижтимоий. Тафтишчи (ҳикоя)

Уйга қайтишим билан биринчи навбатда орқа томонидан қизариб турган “тўланди” деган муҳр урилган қоғозни хотинимга кўрсатдим. – Ана, охирги қарзимиздан ҳам қутулдик, – дедим мен. Шириннинг кўзларидан бир ҳовуч қувонч учқунлари учиб чиқиб, атрофга сочилди. – Вой, худога шукур-ей! Ниҳоят, давоми…

Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари

Инсон яралибдики, унга дард-иллат ҳамиша ҳамроҳ. Ҳатто ўзгалар наздида энг соғлом, бардам-бақувват туюлган одамнинг ҳам гоҳ у, гоҳ бу мучаси оғриб туради. Оғриқ эса, организмда ўта кучли ёки емирувчи таъсирлар туфайли рўй берадиган нохуш руҳий-физиологик ҳолат, тиббий тилда айтганда, ҳимояланиш давоми…

Абдулла Орипов. Эслаш (видео)

ЭСЛАШ Отам билан бирга отга мингашиб, Китоб довонидан ошгандик бир вақт. Қараб бўлмас эди пастга энгашиб, Бир қадам нарида жарлик– ҳалокат. Қандай ўтган эдик у йўлдан омон? Эсласам, энтикиб кетаман ҳамон. Тун эди, шаҳардан қишлоққа қараб, Катта акам билан тушардик давоми…

Нодар Думбадзе. Ношукур (ҳажвия)

Гудули Бережианининг юз йиллиги негадир сезилмасдан ўтиб кетди. Бир ҳисобдан бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Ахир қишлоқ қабристонида бир ярим асрни яшаб қўйган унинг қанча фамилиядошлари ётганидан кейин қўшнилар Гудулининг юз ёшга тўлганини эслашмаган ҳам бўлиши мумкин-да. Қўшнилар у ёқда турсин, давоми…