Туркия элчихонасида Болалар куни нишонланди

3 июнь куни Туркия Республикаси элчихонасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлари уюшмаси (UTID) томонидан уюштирилган ушбу байрам тадбирида Ўзбекистондаги бошланғич таълим мактаблари, меҳрибонлик уйлари давоми…

“Зиё истаган қалблар” танловига марҳамат!

Бундан роппа-роса 10 йил аввал www.ziyouz.com илк бор интернет оламига кириб келган эди.“Зиё истаган қалблар”нинг 10 йиллиги муносабати билан кичик танлов эълон қиламиз.Танлов www.ziyouz.com га бағишланади. Сиз портал ҳақида мақола, фикр, хотира, шеър, табрик, ролик, расм, коллаж, қўйингки, қўлингиздан нима давоми…

Янги ikkidaryo.com сайти ишга тушди

Марказий Осиёнинг бепоён кенгликларини икки қон томири мисол кесиб ўтган Аму ва Сир дарёлари меҳрга ташна далаларни озиқлантириб, қуёш тафтида қақраган майсаларга жон киритади, ерга ниш отган кўчатлар кўксига ҳаёт резаларини экади, азим дарахтларни гулбоф либосга буркаб, заминга яшил гилам давоми…

Ziyouz портали рақамларда – 2013 йил ҳисоботи

2014 йил, 1 январь. Openstat маълумотларига кўра, 2013 йилда www.ziyouz.com порталига ташриф буюрганлар сони 2 300 000 дан ошган (кунига ўртача 6300 киши). 40 000 000 саҳифа ўқилди. Ташриф буюрганларнинг 1 500 000 нафари Ўзбекистондан бўлса, Россия (377 000), АҚШ давоми…

Чет тиллар бўйича инновацион методларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1971-сонли Қарори асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида янги “Чет тиллар бўйича инновацион методларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази” ташкил этилди.

Бепул ижтимоий тадбиркорлик курсларига марҳамат!

Саҳар ижтимоий тадбиркорлик онлайн мактаби ҳозирда “Етакчилик ва раҳбарлик асослари” ҳамда “Лойиҳа тузиш ва бошқариш” бепул курсларга аризалар қабул қилмоқда. Барча курслар олти ҳафта давом этади ва фақат онлайн тарзда олиб борилади. “Етакчилик ва раҳбарлик” курси  ижтимоий тадбиркорлик ғоясини яратиш, давоми…

Ziyouz – “MIT.uz” миллий интернет-танлови ғолиби

24 сентябр куни “Туркистон” саройида “InfoCOM – 2013” – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ёшлар ўртасида “MIT.uz” миллий интернет-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танлов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида шу йилнинг 1 давоми…

www.ziyouz.uz бу йил ҳам Интернет фестивал ғолибига айланди

23 сентябр куни “Ёшлар ижод саройи”да “InfoCOM-2013” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида UZ Миллий домени-2013 интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги танловни «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Келажак овози» ташаббускор ёшлар маркази, “UZINFOCOM” компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш давоми…

Китоб, журнал ва ҳужжатларни сканер қилиш, электрон китоблар тайёрлаш

Китоб, журнал ва ҳужжатларни сифатли сканер қилиш, электрон китоблар тайёрлаш хизматини таклиф қиламиз. Ҳужжатларингизни tiff, jpeg, pdf, djvu, fb2 ва бошқа форматларда тайёрлаб берамиз. Бир саҳифани сканерлаш (тозаламасдан) – 100 сўм;Бир саҳифани сканерлаш (тозалаб) – 200 сўм;Бир саҳифани Ворд дастурига давоми…

“Китоб байрами”га марҳамат!

2013 йил 23-24 май кунлари Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида Республика “Китоб байрами” тадбири бўлиб ўтади. Сайл тарзида ташкил этиладиган “Китоб байрами” очилиш маросимида иштирок этганлар нашриёт-матбаа ижодий уйлари ҳамда соҳада фаолият юритаётган етакчи нашриётлар томонидан ташкил этилган давоми…