Косово: озодликнинг машаққатли йўли

ёки эчкига жон қайғуси, қассобга ёғ… Тўққиз йилдирки БМТ мандати ва НАТО ҳимояси остида яшаб келаётган Косовонинг ўз мустақиллигини эълон қилиши нафақат минтақа, балки дунё сиёсатида катта воқеа бўлди. Тўқсон фоиз аҳолиси мусулмон бўлган Косово бош вазири Ҳашим Тачи уларнинг давоми…

Нью-Йоркдаги осмонўпар бинолар портлатилган эди

Нью-Йоркда 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган терактга 6 йил бўлган эсада, аслида нима рўй бергани ҳалигача тўла аниқ эмас. Бунинг устига, ҳодисанинг муқобил версиялари сони ортиб бормоқда. Европарламент депутати Жулетто Къеза раҳбарлигидаги халқаро экс­перт ва тадқиқотчилар гуруҳи томонидан тайёрланган давоми…

Ахборот асосига қурилган «империя»

Ғарб давлатларида ахборот соҳаси катта даромад келтирувчи бизнес фаолиятига айланганига кўп вақт бўлди. Ривожланган жамиятларда бир қатор оммавий ахборот воситаларини ўз назоратига олган алоҳида давлатманд тоифа – медиамагнатлар гуруҳи шаклланди. Асли австралиялик Руперт Мердок дунёга ном таратган медиамагнатлардан бири. Унинг давоми…

Ливан уруши айбдори ким?

Орадан икки йилга яқин вақт ўтсада, Исроил мағлубият сабабчисини топа олмаяпти Ниҳоят, Исроил жамоатчилиги бир йилдан ошиқроқ кутган ҳодиса рўй берди: мамлакат армияси томонидан Ливанга қарши олиб борилган уруш бўйича текширув олиб борган комиссия якуний хулосаларини эълон қилди. Собиқ судья давоми…

Грузия: асосий имтиҳон ҳали олдинда

Грузия Марказий сайлов комиссияси мамлакатда шу йил 5 январь куни муддатдан олдин ўтказилган президент сайловининг якуний натижаларини эълон қилди. Бунга кўра, сўнгги уч йил мобайнида мамлакатни идора этиб келган Михаил Саакашвили 53,4 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонди. Бу ҳақдаги давоми…

Танганинг иккинчи томони

«Демократияни кўрсатма билан эмас, шахсий намуна орқали ташвиқ этган маъқул» Сўнгги пайтларда дунё майдонида рўй бераётган зиддиятлар ва сиёсий можаролар демократия борасидаги мунозараларни яна ҳам кучайтирмоқда. Бунга эса ихтилофлар даврида демократия даъвосидаги давлатлар томонидан олиб борилаётган икки томонлама сиёсат сабаб давоми…

Россия ва Польша кўпга чўзилган иқтисодий келишмовчиликни батараф этиш арафасида

Полша ва Россия ўртасида бир неча йилдан буён давом этиб келган совуқ муносабатлар ўрнини илиқ қўшничилик алоқалари эгаллаяпти. Бир вақтлар ягона лагерьда бўлган ва замона зайли билан икки қутбга айрилган давлатлар ҳамкорлигининг яна қайта жонланаётгани Полша сиёсий ҳаётида рўй берган давоми…

Араб давлатларининг ягона валюта жорий этиш қаршиликка учраяпти

Сўнгги пайтларда Форс кўрфазида жойлашган араб мамлакатларининг жаҳон сиёсатида таъсири ошаётгани кузатиляпти. Бу ҳолатни бутун дунё миқёсида нефтьга бўлган талабнинг кескин ўсиб бораётгани билан изоҳлаш тўғрироқ бўлса керак. Лекин «қора олтин» сотиб олувчи давлатларнинг бахтига Форс кўрфазида жойлашган давлатлар ҳар давоми…

Яқин Шарқ: тинчлик йўли нақадар узоқ

Ярим асрдан зиёдроқ вақт давомида Исроил —Фаластин муаммоси ўнлаб халқаро анжуманларда муҳокама қилинди, бунга бағишланган қатор учрашувлар ташкил этилди. Сайёрамизнинг энг оловли нуқтаси бўлиб қолган ҳудудда тинчлик ўрнатиш учун дунё сиёсатининг номи чиққан арбоблари, казо-казо амалдорлари ҳаракат қилиб кўришди. Лекин давоми…

Грузияда сиёсий танглик давом этаётган паллада президент Михаил Саакашвили лавозимини тарк этди

Грузиядаги бугунги вазият уч йил олдинги рангли инқилоб даврини ёдга солади. Ўшанда Михаил Саакашвили бошчилигидаги мухолифат мамлакат раҳбари Эдуард Шеверднадзени истеъфоcини талаб қилиб намойишлар ўтказган ва ўз мақсадига эришган эди. Бу гал ҳам грузин мухолифати президентнинг истеъфога кетишини талаб қилиб давоми…